Италия А Сериясининг 33-турида “Удинезе” ўз майдонида 4 май, пайшанба куни “Наполи”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида “Удинезе” футболчиси Санди Ловрич гол уриб, ҳисобни очди. 52-дақиқада “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳисобни тенглаштирди ва дуранг натижа учрашув якунигача сақланиб қолди.
Мазкур натижадан кейин Неапол клубининг очколари 80 тага етди ва жамоа мавсум якунланишига 5 тур қолганда муддатидан олдин Италия чемпионлигини қўлга киритди.
“Наполи” бунгача 33 йил давомида Скудеттога эга чиқолмаганди. Неаполликлар ўз тарихида учинчи марта Италия чемпионига айланди.