Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.10.2025 17:00
      • Машъал
      • 0:3
      • Хоразм
      • 17.10.2025 18:30
      • Андижон
      • 4:3
      • Шўртан
      • 17.10.2025 19:15
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Сурхон
      • 18.10.2025 16:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 18.10.2025 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Бухоро
      • 19.10.2025 16:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 19.10.2025 18:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • ОКМК
      • 18.10.2025 00:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 18.10.2025 17:00
      • Севилья
      • -:-
      • Мальорка
      • 18.10.2025 19:15
      • Барселона
      • -:-
      • Жирона
      • 18.10.2025 21:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Бетис
      • 19.10.2025 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Осасуна
      • 19.10.2025 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 19.10.2025 19:15
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 19.10.2025 21:30
      • Леванте
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.10.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.10.2025 16:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Челси
      • 18.10.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.10.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Лидс
      • 18.10.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.10.2025 19:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Эвертон
      • 18.10.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.10.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.10.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 19.10.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 18.10.2025 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.10.2025 18:00
      • Пиза
      • -:-
      • Верона
      • 18.10.2025 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Наполи
      • 18.10.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Интер
      • 19.10.2025 15:30
      • Комо
      • -:-
      • Ювентус
      • 19.10.2025 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Парма
      • 19.10.2025 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Болонья
      • 19.10.2025 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Лацио
      • 19.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Фиорентина

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 24 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6686 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛдан бебаҳра АПЛ афсоналари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛдек энг кучли чемпионатда 100дан ортиқ голларни урган, шунингдек, лиганинг энг моҳир дарвозабони унвонига сазовор бўлган футболчилар орасида ЕЧЛдек энг нуфузли клуб турнирида иштирок этиш бахтига мушарраф бўлмаганлари ҳам йўқ эмас.

Ишониш қийин, лекин бу ҳақиқат. Қуйидаги материал ана шу армонли афсоналар ҳақида.

Дарвозабон - Невилл Саутхолл

Қайиқчи, ёрдамчи ишчи, фаррош, чиқинди ташувчиси - футбол оламига кириб келгунига қадар Катта Нев турли-туман оддий ишлар билан шуғулланган, якунда Британия футболининг ёрқин афсоналаридан бирига айланди. Афсуски, «Йил ўйинчиси» сифатида эътироф этилган «Эвертон» дарвозабонининг энг очилган даври Хейзель фожиаси туфайли инглиз клубларига халқаро мусобақаларда қатнашиш таъқиқланган пайтга тўғри келди. Бироқ Саутхолл ҳозир ўз мухлисларига «Твиттер»даги нуфузли танқидчи сифатида танилмоқда.

Ўнг қанот ҳимоячиси - Стивен Карр

Очиғини айтганда, ҳимоя чизиғи - муаммоли позиция. Уйда хотиржам ўтириб олиб, жамоангизнинг ўнг қанот ҳимоясидаги Стив Уотсон ёки Аарон Хьюзнинг устунликлари хусусида мулоҳаза юритсангиз, муаммолар етарли эканлигини тушуниб етасиз. Айниқса, ҳамроҳингиз FFT вакили бўлса. Бу футболчи 10 йил «Тоттенхэм» сафида тўп суриб, «тақачилар»нинг савияли жамоага айланишига муносиб ҳисса қўшди ва 2004 йилда «Ньюкасл»га ўтиб кетди. Шу сабабли ЕЧЛдан йироқ бўлди.

Марказий ҳимоячи - Гарет Саутгейт

Англия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи - очиқ юзли, одобли ва хушмуомала инсон. Диққат-эътибор билан қулоқ солсангиз, «Крис­тал Пэлас», «Астон Вилла», «Мидлсбро» жамоаларининг собиқ ҳимоячиси УЕФА Кубоги  доирасидаги 32та учрашув ҳақида ёқимли фикрларини эшитасиз. Саутгейтнинг ихчам услуби Европа футболига жуда мос тушганди, аммо ЕЧЛ­да майдонга тушиш насиб этмади.

Марказий ҳимоячи - Пол МакГрат

PFA таснифи бўйича АПЛнинг 1992|1993 йиллар мавсумидаги биринчи рақамли футболчиси тиззасидаги сурункали хасталик туфайли шу қадар узоқ вақт машғулотларда қатнаша олмадики, Алекс Фергюсон унга 100 000 фунтлик нафақа пакетини ҳадя этди. Бироқ Ирландия терма жамоасининг аъзоси «МЮ»га эмас, балки «Астон Вилла»га йўл олди, узоқроқ тўп суриш учун ичкилик иллатидан воз кечди. Лекин «МЮ» билан ЕЧЛда  тўп суриш имкониятини ҳам йўққа чиқарди.

Чап қанот ҳимоячиси - Лейтон Бейнс

Биз ҳам аввал ишонмагандик, фақат энди билдик: Бейнс нуфузли турнирнинг саралаш босқичида майдонга тушиш ҳам насиб этмаган экан. Ваҳоланки, «Эвертон» янги асрнинг дастлабки йилларида АПЛ етакчилари сафида юрганди. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам лиганинг барқарор ўйинчиларидан бири бўлган Баззада Дэвид Мойес ортидан «МЮ»га йўл олиш ва ЕЧЛда ўйнаш имконияти бор эди. Бироқ у собиқ устозининг таклифини рад этди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи - Мэтт Ле Тиссье

Машғулотларга бориб келиш чоғида колбаса ва тухум танаввулига одатланиб қолган иқтидорли плеймейкер ўзининг 16 йиллик фаолиятини номдор клубларнинг чорловларини рад этган ҳолда «Саутгемптон»да ўтказди. «Оиламиз футболга маҳлиё бўлиб қолганди. Биз ҳар ҳафта АПЛнинг энг сара лавҳалари ва Мэттнинг ажойиб голларини томоша қилардик», - деганди Хави 2016 йилда FFT вакилига. Тенги йўқ сардорни ЕЧЛдан кўра болаликдаги Le Tiss кўпроқ қизиқтирган бўлса, не ажаб.

Қанот ярим ҳимоячиси - Даррен Роберт Андертон

Андертон 18 йиллик фаолиятида «Портсмут», «Тоттенхэм» ва Англия терма жамоаси либосларида 600дан ортиқ учрашувларда майдонга тушди. Фергюсоннинг таклифини қабул қилганида, ЕЧЛ­да албатта иштирок этган бўларди. Якунда қанот ярим ҳимоячиси қитъа миқёсидаги мусобақаларда бир дақиқа ҳам кўриниш бермади.

Ярим ҳимоячи-ҳужумчи - Клинт Демпси

АПЛ тарихида ноёб иқтидорлар етарли бўлган, лекин уларнинг кўпчилиги америкалик касбдошларидек самарали тўп сура олишмаган. Демпси «Фулхэм» ва «Тоттенхэм»даги 275та ўйинда 75та гол урган, ЕЛда финалгача кўтарилган, аммо «тақачилар»нинг ЕЧЛдаги иштирокидан четда қолганди.

Ҳужумчи - Паоло Ди Канио

Дарҳақиқат, на «Шеффилд Уэнсдей», «Вест Хэм» ва «Чарлтон» ва на «Селтик», «Лацио», «Милан» ёки «Ювентус»да Паолога энг нуфузли мусобақада тўп суриш насиб этди. Италиялик афсона 1993 йилда УЕФА Кубогининг «Боруссия Дортмунд»га қарши иккала финал баҳсида «Ювентус» захирасидан майдонга тушиб совриндор бўлган, 1995 йилда «Милан» сафида УЕФА Суперкубоги соҳибига айланган, лекин ЕЧЛ унга ҳам армон бўлиб қолганди.

Ҳужумчи - Ян Райт

«Арсенал»даги зафарли 1997|1998 йиллар мавсуми якунида «Вест Хэм»га сотиб юборилган афсонага шундан кейин бирорта халқаро турнирда майдонга тушиш насиб этмади, 1994 йилда қўлга киритилган УЕФА Кубоги Райтнинг охирги соврини бўлиб қолди.

Ҳужумчи - Лес Фердинанд

Рицарлик унвонига сазовор бўлган сэр Лес АПЛдаги фао­лиятида ҳужумчиликнинг турли босқичларини босиб ўтди. «КПР»даги чақмоқсифат ўсмир «Ньюкасл» ва «Тоттенхэм»да ҳалокатли таран, «Вест Хэм», «Лестер» ва «Болтон»да кексайиб қолган фахрий ролларини ижро этди. АПЛ тўпурарлари рўйхатида 9, ўриндан жой олган ҳужумчи 1 марта «ҳаккалар» сафида УЕФА Кубогида иштирок этди.

Захира: Дэвид Жеймс

АПЛ тарихидаги 4-футболчи учун анчайин номуносиб позиция. Жамо фақат Катта Нев учун захира бўлишга лойиқ ўйинчи эди. Унинг УЕФА Кубоги ва кубок эгалари Кубоги турнирларида «Ливерпуль», «Астон Вилла» ҳамда «Портсмут» таркибларида намойиш этган бетакрор ўйинлари Уэлвин-Гарден-Ситининг машҳур шахсларидан бирига айлантирди.

Захира: Стэн Коллимор

Бу футбол афсонаси ҳам «Астон Вилла» ва «Ливерпуль» клублари шарафини УЕФА Кубоги ва кубок эгалари Кубоги турнирларида муносиб ҳимоя қилди. Лекин ЕЧЛ мухлисларини ажойиб томошадан баҳраманд эта олмади.

Захира: Тревор Синклер

Синклер «Ман.Сити» ва «Вест Хэм» таркибларида УЕФА Кубоги турнирларида майдонга тушган. Бироқ ЖЧ беллашувлари унинг халқаро тажрибаси қай даражада эканлигини исботлаганди.

НамДУ талабаси

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 09.05.2023. Ўқилди: 3742 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.