Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи жанглари якунланиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди.
Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси ушбу босқичга етиб келди. Бу кўрсаткич бўйича жамоамиз иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Куба эса 12 боксчи билан энг яхши натижа қайд этиб турибди. Кубанинг ягона вакилини Ҳасанбой Дўсматов мусобақадан чиқариб юборди.
Россия терма жамоаси саккиз боксчи билан учинчи ўринни банд этган бўлса, Қозоғистон етти спортчи билан кучли тўртликка қирди.
Боксчилари чорак финалга етиб келган мамлакатлар:
12 — Куба;
11 — Ўзбекистон;
8 — Россия;
7 — Қозоғистон;
6 — Испания;
5 — Франция, Грузия;
4 — Иордания, Тожикистан, Болгария;
3 — Қирғизистон, Ҳиндистон, Бразилия, Арманистон;
2 — Япония, Венесуэла, Таиланд, Монголия, Хитой, Озарбойжон, Замбия, Мексика;
1 — Хитой Тайпейи, Шотландия, Австралия, Хорватия, Венгрия, Беларусь, Колумбия, Гана, Италия, Австрия.
Чорак финал жанглари бугун бўлиб ўтади. Унда 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) (Б ринг, 14:00)
-57 кг: Абдумалик Ҳалаков - Ишиш Юсуф (Иордания) (Б ринг, 14:25 дан сўнг)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан сўнг)
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг)
-92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг)
-54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).