Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Интер» кеча нима учун футболкалардаги ҳомийлар ёзувисиз майдонга тушди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Интер» чемпионлар лигасининг ярим финали доирасидаги «Милан»га қарши баҳс учун титул ҳомийсиз чиқди. Замонавий футболда камдан-кам учрайдиган ҳолат, айниқса топ-клуб учун. Шу билан бирга, мавсумнинг катта қисмида «нерадзуррилар» ҳомийси бор футболкада ўйнаганди. Нима учун клуб ҳомий номини ўз либосидан олиб ташлади?

Февраль ойи охирида «Интер» 2021/2022 йилги мавсум якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, клуб титул ҳомийси – «DigitalBits» блокчейн компаниясидан 5 миллион евро миқдорида, шунингдек, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиққани учун 100 минг евро бонус олган. Бироқ, ҳомий жамоа учун Италия кубогини ютгани ва А Серияда иккинчи ўринни қўлга киритгани учун 1,6 миллион евро миқдоридаги бонусларни тўламаган. «Интер»нинг 2021/2022 йилги мавсум учун йиллик ҳисоботи шуни кўрсатадики, бу даврда ҳомийлик даромадлари пасайган. 22,6%.

2022/2023 йилги мавсумда «DigitalBits» клуб билан келишувда кўрсатилган тўловларнинг бирортасини ҳам амалга оширмади. Компания 2022 йилнинг июнь ва октябрь ойларида, шунингдек, 2023 йилнинг февралида «Интер»га 8 миллион евро ва яна 1,25 миллион евро бонусларни ўтказиши керак эди. Аввалига миланликлар раҳбарияти шартномани бузишни истамади, бироқ аввалроқ сайтдан «DigitalBits» логотиплари олиб ташланди, шунингдек, билбордлар, ёшлар ва аёллар жамоаси футболкаларидан ҳам ўчирилди. Натижада «Интер»га ҳеч қандай тўлов амалга оширилмади. Кейин эса клуб ҳомий номини асосий жамоа формасидан олиб ташлашга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Интер»нинг «DigitalBits» билан шартномаси тўрт йилга тузилган эди. Блокчейн компанияси билан келишув миланликларга жами 85 миллион евро олиб келиши мумкин бўлган.

Қизиғи, 2021/2022 йилги мавсум бошланишидан олдин «DigitalBits» «Рома» билан ҳам 36 миллион евролик шартнома имзолаган эди. Римликлар аввалига ўз ҳомийсини футболкалардан олиб ташлашни истамаган. Энди «Рома» футболкаларида SPQR ёзуви мавжуд. Бу қадимги Рим легионларини тасвирлаган бўлиб, республика ва императорлик даврида қўлланилган «Рим Сенати ва халқи» деган маънони англатувчи лотинча иборанинг қисқартмасидир.

«Интер» биринчи марта 30 апрель куни «Лацио» билан А Серия ўйинида ўз футболкаларида ҳомийсиз чиққанди. Балки жамоа жорий мавсумни ҳомийсиз формада якунласа керак. «DigitalBits» бундан фақат афсусда бўлиши мумкин: ҳозирда «Интер» Чемпионлар лигаси финалига чиқиш учун фаворит кўринмоқда. Жамоа кеча ҳамшаҳарини 2:0 ҳисобида енгди.

Киритилди: 09:47, 11.05.2023. Ўқилди: 4935 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик