Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлислик маданияти — томоша кўрки

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Фан клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол – дунёдаги энг оммавий спорт турларидан бири. Бугунги кунда жаҳон миқёсида минглаб футбол клублари фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бири ўзининг миллионлаб мухлисларига эга. Шу боис футболни “миллионлар ўйини” деб ҳам атайдилар.

Давлатимиз раҳбарининг футболни ривожлантиришга қаратаётган доимий эътибори мамлакатимизда ушбу спорт турини равнақ топтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2006 йил 1 майда қабул қилинган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан Футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилди. Бугун ушбу жамғарма томонидан болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, янги ўқув-машғулот масканлари, сунъий қопламали майдонларни барпо этиш, футбол мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида улкан ишлар амалга оширилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январда қабул қилинган 2011-2013 йилларда республикада футболни ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларга оид қарори асосида ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратилаётир. Энг улуғ ва энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 21 йиллик байрами арафасида қуриб битказилган “Бунёдкор” стадиони бу борадаги эзгу ишларнинг амалдаги юксак ифодаси бўлди.

Ушбу янги иншоот билан танишган Президентимиз томошабинлар маданияти хусусида алоҳида тўхталиб, халқимизнинг гўзал фазилатлари мана шундай стадионларда ўтказиладиган футбол учрашувлари, турли спорт мусобақаларида ҳам намоён бўлиши керак, ким қайси жамоа ёки футбол клубига мухлислик қилишидан қатъи назар, унда ўзаро ҳурмат, юксак маданият бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Бу масала бугунги кунда 209 мамлакат футбол федерацияларини бирлаштирган Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА олдида ҳам долзарб бўлиб турибди. Чунки футбол жаҳон бўйлаб кенг ривожлангани сари “фанатизм”, “ирқчилик”, “футбол безорилари” каби хунук одатлар илдиз отаётгани сир эмас.

“Фанат” сўзи лотинчада “кўр-кўрона ишонувчи”, “асабий” деган маъноларни билдиради. Мухлислик ниқоби остидаги фанатизмни аслида футболнинг жозибадорлигига путур етказаётган, миллатлараро тотувлик ва инсонийликни оёқости қилаётган “оммавий маданият”нинг бир кўриниши, десак муболаға бўлмайди. Ачинарлиси, кўпчилик “фанат” сўзининг мазмун-моҳиятини тўла тушунмасдан, мухлислик билан адаштириб юборади. “Мухлис” сўзи эса “ихлос қўйган”, “ишонган” деган маъноларни билдиради.

Фанатларнинг ўзини тутишини, хатти-ҳаракатларини кузатганмисиз? Улар футбол пайтида ёки ўйиндан кейин уюштириладиган тажовуз ва тўполонларга олдиндан тайёргарлик кўради. Баъзи фанатлар трибунада яланғоч ҳолда баданидаги турли татуировкалари ва тақинчоқлари, бачкана соч турмакларини кўз-кўз этиб, бақир-чақир қилади. Бундай иллатлар ҳали дунёқараши тўла шаклланмаган болаларда “футболни севиш шундай бўлар экан-да”, деган тасаввур уйғотиши ва уларни ҳам шу йўлга бошлаши мумкин.

Ашаддий фанатларга барибир: жамоаси ютса, рақиб томонни камситиб жанжал чиқаради, ютқазса аламини бошқалардан олади. Ҳар икки ҳолатда ҳам иш ур-йиқит ва ёқа йиртишгача боради. Бунинг жабрини эса футбол жамоатчилиги, ҳақиқий мухлислар ва футболчилар тортади.

– Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга куч-ғайрат бағишлайди, ғалабага ундайди, – дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов. – Лекин бунда ҳам меъёр, маданият бўлиши керак. Ўз жамоасини қўллаб-қувватлайман деб бошқа жамоа аъзоларининг нафсониятига тегмаслик лозим.

Халқаро миқёсдаги учрашувлар, хусусан, футбол клубларининг минтақавий мусобақалари, қитъа ва жаҳон чемпионатларида ҳам фанатлар иштирокидаги тўс-тўполонлар кузатилаётгани мутахассисларни хавотирга солмоқда. Мисол учун, 2010 йилги жаҳон чемпионатидаги омадсизликдан сўнг италиялик фанатлар терма жамоа бош мураббийи Марчелло Липпининг машинасини тошбўрон қилишга уринган. Ваҳоланки, бу таниқли мутахассис 2006 йилда Италия миллий терма жамоасини жаҳон чемпиони қилган эди.

Бугун футбол мутасаддилари майдон ичида ва атрофида тез-тез учраб турган бундай иллатларга қарши курашаётган бўлса-да, муаммони бутунлай бартараф қилиш қийин кечаяпти. Бу ҳолат баъзан инсонлар ҳаётига ҳам зомин бўлмоқда. Шу йилнинг 1 феврал куни Мисрнинг Порт-Саид шаҳрида мезбон жамоа – “Ал-Масри” ва мамлакатнинг етакчи футбол клуби “Ал-Аҳли” ўртасидаги учрашув оммавий жанжалга айланиб кетди. Фанатлар уюштирган тўполонда етмиш нафардан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди, беш юз нафардан кўпроғи турли даражада тан жароҳати олди. Бу пойтахтда ҳам ўз акс-садосини берди. Мамлакат футбол федерациясининг миллий чемпионат ўйинларини тўхтатиш ҳақидаги қароридан ғазабланган фанатлар пойтахтдаги стадионлардан бирига ўт қўйди. ФИФА эксперти Валтер Гагг бу оммавий тартибсизликлар олдиндан режалаштирилганини таъкидлади.

Бугун ҳар бир замонавий стадионда мухлисларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, дам олиши, чиройли ўйиндан баҳраманд бўлиши учун барча шароит муҳайё. Мамлакатимизнинг йирик шаҳарларида замон талабларига тўла жавоб берадиган стадионлар барпо этилмоқда. Терма жамоаларимиз, олий ва биринчи лига клублари иштирокидаги учрашувларда фанатизм билан боғлиқ муаммоалар кузатилгани йўқ. Аммо бундан хотиржамликка берилиш, бепарво бўлиш мумкин эмас.

– Биз футболчилар ва мураббийлар билан доимо дўстона алоқадамиз, – дейди Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов. – Байрамлар ва ғалабаларда бир-биримизни табриклаймиз. Мағлубият бўлганда йигитларнинг руҳини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бунга жавобан улар чиройли тўп суриб, мухлисларни хушнуд этишга интилади. Жамоаси ютса мақтаб, ютқазса ҳақоратлаб, сўкиниш мухлислик эмас, балки маданиятсизликдир. Бу билан ҳеч нарсага эришиб, футболни ривожлантириб бўлмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари клубининг ички низомига кўра, клуб аъзоси рақиб жамоа футболчилари, мураббийлари ва ишқибозларини, учрашув ҳакамларини ҳақорат қилмаслиги, стадионга спиртли ичимликлар истеъмол қилиб келмаслиги, мухлислар клуби билан келишмаган ҳолда бирор баннер ёки плакатларни кўтармаслиги керак. Хорижий мамлакатлардаги сафар учрашувлари чоғида эса ўша давлат қонун-қоидалари ва тартиб-интизомга тўлиқ риоя қилинади.

Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Глобаллашув жараёнлари ҳаётимизга жуда тез ва чуқур кириб бораётган ҳозирги замонда дунёнинг турли бурчакларида юз бераётган нохуш ва жирканч воқеа-ҳодисалар, хар хил хуружлардан ёш авлодни ҳимоялашнинг энг самарали усули уларнинг онги ва қалбида кучли маънавий иммунитетни ҳосил қилишдир.

Бунинг учун ёш авлодни мухлислик маданиятига ўргатиш, уларда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, сабр-тоқат, дўстлик, мардлик каби халқимизга хос фазилатларни шакллантириш жуда муҳим. Ёшларимиз жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ алломаларимизнинг ворислари, бой маданиятга, эзгу қадриятларга эга халқимизнинг фарзандлари эканини англаса, жамоат тартибига риоя қилишни, одамлар орасида ўзини қандай тутишни яхши билса, бу мамлакатимизда спортни, жумладан, футболни ривожлантиришга хизмат қилади.

Зоҳир Тошхўжаев, ЎзА.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 09:04, 11.10.2012. Ўқилди: 7401 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.