Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Чемпионшипга йўл олган клублардан сотиб олиш мумкин бўлган энг яхши футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигасида қуйи чемпионатга тушиб кетган клублардан доимо яхши даражадаги футболчиларни харид қилиш имкони бўлади. Бу сценарий бу ёзда ҳам ишлайди ва катта клублар АПЛдан тушиб кетган, аммо талантли футболчиларни сотиб олиш борасида беллаша бошлайди.
"Эвертон" АПЛда иккинчи йилдирки, жон сақлаб қолмоқда. Аммо жорий мавсумда Чемпионшипга равона бўлган "Лестер", "Лидс" ва "Саутгемптон"дан юқори даражадаги ўйинчилар ҳаракат қиларди. Биз бу жамоаларнинг ҳар биридан трансфер учун муносиб иккитадан юлдузни танлаб олдик.

Жеймс Меддисон ("Лестер Сити")

Қандай қилиб, "Лестер"дек жамоа АПЛдан тушиб кетиши мумкин? Бу савол ҳозирда кўплаб одамлар томонидан берилмоқда. Чемпионликдан атиги етти йил ўтиб, Чемпионшипга йўл олиш ўта аянчи ҳол. Клуб шу сабабли яхши футболчиларидан ҳам айрилади. Шулардан бири Жеймс Меддисондир. Ярим ҳимоячи учун вариантлар кўп. Танлаш эса унинг ўзига ҳавола.

Эҳтимолий манзили: "МЮ", "Ливерпуль", "Арсенал", "Ньюкасл".

Юри Тилеманс ("Лестер Сити")

"Лестер" Тилеманс борасида ҳеч нима қила олмайди. Негаки, бельгиялик футболчи шундоқ ҳам 2023 йилнинг 30 июнида эркин агентга айланар эди. Яқин тарихда ярим ҳимоячи учун 60 миллион фунт таклиф қилганлар бўлган. Энди эса у текинга жамоадан кетмоқда. 26 ёшли футболчи бошқа чемпионатга ўтиши ҳам мумкин. Ҳали аниқ қарорга келинмаган.

Эҳтимолий манзили: "МЮ", "Ливерпуль", "Арсенал", "Рома".

Ромео Лавия ("Саутгемптон")

"Саутгемптон"нинг даҳшатли мавсумида энг ёрқин юлдуз Лавия эди. Эндигина 19 ёш бўлишига қарамай, у марказий ярим ҳимояни осонлик билан назорат қила олади. Ёш футболчи "Манчестер Сити"дан сотиб олинган. 2024 йилда "шаҳарликлар"да уни 40 миллион фунт эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқи бўлади.

Эҳтимолий манзили: "МЮ", "Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити".

Жеймс Уорд-Проуз ("Саутгемптон")

Агарда битта футболчи АПЛда қолишга лойиқ бўлса, у Уорд-Проуз бўларди. Негаки, 28 ёшли ярим ҳимоячи "авлиёлар"нинг юраги эди. Жеймс АПЛдаги энг яхши жарима зарбалари ижрочиси ҳам ҳисобланади. Шу сабабдан уни йўқотиш чемпионатга ҳам зарар, аслида.

Эҳтимолий манзили: "Ньюкасл", "Астон Вилла", "Вест Хэм", "Ливерпуль."

Жек Харрисон ("Лидс")

Харрисон ҳали ҳам 26 ёшда ва унинг келажаги порлоқ бўлади. Бунинг учун ҳужумчи яхшироқ жамоага ўтиши керак. У қишда "Лестер"га ўтишига бир баҳя қолганди. Аммо сўнгги дақиқаларда трансфер барбод бўлади. Ҳужумчи учун яхши таклиф бўлса, "Лидс" Харрисонни ҳеч иккиланмай сотади.

Эҳтимолий манзили: "Ньюкасл", "Астон Вилла", "Тоттенхэм", "Вест Хэм".

Робин Кох ("Лидс")

Робин Кох "Лидс"да омадсизликка учради. Аммо унинг даражаси анча юқори. Марказий ҳимоячи ёзда ўз жамоасини ўзгартиради ва бу нарса мантиқан тўғри ҳамдир. Немис футболчисига Бундеслигадан ҳам қизиқишлар мавжуд. 26 ёшида унинг келажаги ҳали олдинда дейиш мумкин. Айни дамда Кох 20 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Эҳтимолий манзили: "Ньюкасл", "Тоттенхэм", "Байер Леверкузен", "Эвертон".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:24, 29.05.2023. Ўқилди: 3893 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.