Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маккор Моурнинг ҳийласи ўз йўлига...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЕЛ финалидан кейинги пенальтилар серияси 3та «дуэл»дан 2тасида ғолиб чиққан Ёсин Бунунинг қаҳрамонлиги ва Гонсало Монтьель уринишида VAR тизими аралашуви билан эсда қолди.

Яъни аргентиналик футболчининг биринчи зарбасидан сўнг «Рома» кипери Руи Патрисиу тўпни қайтарди, бироқ ҳакам у дарвоза чизиғидан эртароқ чиққанини кўрсатиб, Монтьелга иккинчи имкониятни  берди ва Гонсало ғалаба голини урди. Аммо финалдан сўнг кўпчилик яна бир жиҳат - Жозе Моуриньо томонидан пенальти тепиш учун танланган футболчиларга алоҳида эътибор қаратди. Бинобарин, «Рома» устози Андреа Белотти, Жоржиньо Вейналдум ва Стефан ал Шаарави каби ижрочилар қолиб, пенальти масаласида айтарли тажрибаси йўқ шогирдларига ишонч билдирди.

«Рома»дан серияда қатнашган футболчиларнинг бу борадаги статистикасига қарасак, Жозе Моуриньо кичик ҳийла ишлатишни ўйлагани ойдинлашади. Дейлик, Брайян Кристанте профессионал фао­лиятида 3та пенальтидан 2тасида самара чиқаролмаган (у охирги мавсум «нуқта»га атиги бир бора яқинлашганди) бўлса, Жанлука Манчини ва Рожер Ибаньес илк марта «дуэл»га киришишди. Демак, португалиялик мураббий бу билан «Севилья» таҳлилчилари ва Ёсин Бунуга «сюрприз» улашишни ўйлаган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, бундай ўйинлар олдидан таҳлилчилар ва дарвозабонлар одатда рақиб жамоа сафида пенальти тепадиган футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқишади. «Беназир» эса «нуқта»га ҳеч қачон ёки деярли яқинлашмаган йигитларни танлади. 100 фоиз тушунарлики, у бунда «Севилья» дарвозабони бошини «айлантириш»ни ўйлаган.

Тўғри, ушбу назарияга қарши аргумент ҳам бор: эҳтимол, «Рома»дан 4-5-зарбаларни пенальти тепиш тажрибасига эга футболчилар амалга оширардилар агар андалусияликлар дастлабки 4та уринишда ҳам гол уришмаганида. Чунончи, ўша вақт Белотти, Вейналдум ва Никола Залевски майдонда эдилар. Асосий натижа шуки, Жозе Моурнинг ушбу тактик ҳийласи натижа бермади - «Севилья» дарвозасини қўриқлаган марокашлик кипер «Рома» ҳимоячилари қандай тепишларини билмасада, ўзини йўқотиб қўймади. Оқибатда «Рома» ЕЛ кубогидан ташқари, ЧЛ йўлланмасидан ҳам қуруқ қолди, Моуриньо эса фаолиятида илк марта еврокубоклар финалида мағлубиятни тан олди.

*** 

Фаолияти давомида еврокубоклар финалида 6-марта иштирок этган ва биринчи марта Жозе Моуриньо ўзига аталган медални ҳаммадан олдин қабул қилиб олди ва уни «Пушкаш Арена» трибунаси томон улоқтирди. «Беназир»га кераксиз «буюм» эса «Рома»нинг ёш мухлисига насиб этди. Медаль унда севимли жамоаси мағлубияти аламини маълум даражада «кесган»дир...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:39, 08.06.2023. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик