Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.11.2025

      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      09:40 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      11:35 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      13:30 Д/ф "КОПА 71".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      19:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.11.2025

      05:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 109 кг.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. Свыше 109 кг.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      10:10 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      11:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      12:35 Д/ф "Криштиану Роналду. Единственный и неповторимый".
      13:45 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      15:25 "Эволюция спорта".
      15:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      23:30 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      01:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      01:35 Боулинг. Кубок Дружбы. Россия - Узбекистан.
      03:40 "Эволюция спорта".
      04:05 Прыжки на батуте. ФГК Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. Прямая трансляция.
      11:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC 173 в Токио, Япония. Анатолий Малыхин против Умара Кейна. Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Челябинск" - "КАМАЗ" (Набережные Челны). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Металлург" (Магнитогорск). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Белогорье" (Белгород) - "Зенит-Казань".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.11.2025

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады". "Милан-Кортина 2026. 100 дней до начала".
      09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      13:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция.
      15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Пауэрлифтинг. Чемпионат мира в Клуж-Напоке, Румыния. Женщины. До 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг. Прямая трансляция.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Короткая программа.
      23:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Произвольная программа.
      00:10 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция.
      01:55 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исми жисмига мос ислоҳотчи-мураббий

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сицилиялик Винченцо Итальяно итальян футболи анъаналарига зид йўлни танлади ва ҳақ эканлигини исботлади.

Қаторасига 3 мавсум давомида 10-ўриндан юқорига кўтарила олмаган «Фиорентина» сарфланган сармоялар ўзини оқлашидан умидини узган паллада, халоскор мураббийга дуч келди. Эндигина бош мураббий лавозимини расмийлаштирган Рино Гаттузо билан юзага келган можаро жамоа жиловини «А» сериясида бор-йўғи 1 йил ишлаган 43 ёшли Итальянога тақдим этди. Орадан 2 йил ўтгач, жамоа мавсумни 2та финал - Италия Кубоги ва ЕКЛдаги иштироки билан ниҳоясига етказди. Итальяно эса «Ювентус»да Аллегри номзодлари орасида фаворитга айланди.

Бир йил аввал мураббий DAZN мухбирига денгизнинг илоҳий қудрати ҳақида тўлқинланиб ҳикоя қилганди: «Денгизни кўрмасам, зерикиб қоламан. Сув мени тинч­лантиради. «Трапани» ва «Специя»ни бошқарган давримда денгизга тез-тез бориб турар ва ундан маслаҳат олардим. У доимо менга жавоб қайтарарди».

Флоренцияда денгиз йўқ, шу сабабли, мураббий денгиз билан хаёлан мулоқот қилди. Омадсизликка юз тутган 14-ўриндаги жамоани қабул қилганида, янги шогирдларини уларнинг ўзларидан бошқа ҳеч ким тўхтата олмаслигига ишонтирди, жамоа мавсумни 91та гол билан якунлади. Унинг «Фиорентина»си - тобора кучайиб борадиган ҳужумкор шиддат: «Ҳақиқий мураббий учун савиянинг аҳамияти йўқ. 2- ва 4-лига жамоаларининг маҳорати ва тактик малакаси турлича, лекин мураббий уларни бирдек илҳомлантириши шарт. Савия қай даражада бўлишидан қатъий назар, мураббий ўз шогирдларини устунроқ, деб ўйлаши керак. Агар мен жамоам ёрқин ўйнашини истасам, у албатта, ёрқин ўйнайди. Менга ҳеч ким ва ҳеч нарса - рақиблар ҳам, таркиб ҳам тўсиқ бўла олмайди».

«Фиорентина» мураббий ғоялари ҳақ эканлигини исботламоқда. Рақиб ярим майдонида тўп назорати борасида у топ-чемпионатлар вакиллари орасида етакчи ўнлик. Олдинги чизиқда тўпга эгалик қилиши эса 34 фоизга тенг. Яъни, фақат «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ундан яхшироқ кўрсаткичга эга. Итальяно рақибларини ўз жарима майдончаларидаёқ қисиб қўяди. Унинг устунлиги Италия миқёсида янада яққол намоён бўлади. Майдондаги ҳукмронлик бобида флоренцияликлар фақат «Наполи»дан ортдалар.

«Мазкур услуб шогирдларимга рақиб ярим майдонида ўз жамоадошларини тезроқ топиб олишларида ёрдам беради. Тўпни эгаллаб олгач, фулбеклар олдинга ўтадилар, саккизликлар ҳужумчиларга айланадилар, жарима майдончасида сон жиҳатидан устунлик муҳим аҳамиятга эга», - дейди Итальяно.

Ҳужумкор ва рақобатбардош жамоани шакллантириш учун Итальяно «Юве» ва «Наполи»га нисбатан бир неча баравар камроқ - атиги 180 млн. евро сарфлади. Футбол ўзаро қарама-қаршиликда рақибига муаммолар яратишга асосланган ўйин. Аллегрига ўхшаган мураббийлар рақибларига одатий услубида ўйнаш имкониятини бермасликни ягона йўл, деб биладилар. Яъни, рақиб жамоанинг устун жиҳатларини йўққа чиқаришга интиладилар. Винченцо ғоясига кўра эса, жон сақлаш имкониятини рақиб жамоа излаши керак. У ҳеч қайси рақибидан тап тортмайди: «Сизга натижа керак бўлса, шунга яраша савияни намойиш этинг. Бу - мунтазам ҳужумкорлик, қандайдир янгиликни таклиф этиш. Рақибнинг ўйинидан келиб чиққан ҳолда тшп суриш билан ғалабага эришиш қийин. Ўз ғоянгиз бўлса, ҳар қандай рақибни маҳв эта оласиз».

«Фиорентина» - топ-лигалардаги энг очиқ жамоа

Бир ой муқаддам Statsbomb нашри ўта камёб статистика - жамоаларнинг ҳужум ва ҳимоя чоғида жарима майдончасидаги иштирокини чоп этди. Итальяно иккала графикда ҳам ажралиб турди. Ҳимоя бобида «Фиорентина» энг очиқ (4,6 нафар ҳимоячи) ва ҳужумда (2,9 нафар ҳужумчи) 5-ўриндан жой олди. Фақат «Монца», «Удинезе», «Арсенал» ва «Бавария» ундан кўпроқ ҳужумчини жалб этади. Рақамлар Итальяно футболининг шиддатидан далолат беради. Бироқ у айрим таваккалчиликлардан холи эмас. Мураббийлар майдоннинг сўнгги 20-30 метрида иложсиз қолишларини тан оладилар, жарима майдончаси олдида бўш ҳудудларни яратиш, шогирдларини бирга-бир вазиятга олиб чиқишга қийналадилар. Лекин ҳар қандай вазиятда бу футболчиларга боғлиқ.

«Фиорентина» ҳам дастлабки 80 метрда Италиянинг етакчи учлигида. Ҳужумни якунлаш сифатга боғлиқ ва бу борада муаммолар пайдо бўлади. Жамоага марказ ва қанотларда савияли ижрочилар етишмайди. Итальянонинг муваффақияти вингерларнинг қулай имкониятлардан фойдаланишлари билан боғлиқ. Агар улар дриблинг эвазига сон жиҳатдан устунликни таъминлай олмасалар, жамоа фақат қанот узатмалари ва Гонсалеснинг креативлиги билан кифояланишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, унинг бутун жамоа билан ҳужумга отланиши рақибларига қўшимча имкониятларни беради. Тўғри, кўпинча жамоа бу камчилигини тажовузкор ҳаракатлари эвазига тўлдиради. Терма жамоанинг собиқ таҳлилчиси Антонио Гальярдининг ҳисоб, китобларига кўра, контрпрессинг туфайли тўпни рақибдан тортиб олиш борасида жамоа фақат «Наполи»дан орқада.

Юқори босим - ҳужумга кўпчилик бўлиб отланадиган жамоа учун мантиқан тўғри ечим. Лекин флоренцияликлар тўп назорати борасида айрим камчиликлардан холи эмаслар. Бунга қисман Итальянонинг тўп муомаласига оид қарори ҳам сабабчи. Унинг шогирдлари контрпрессинг пайтида ўзаро узоқлашиб кетадилар, натижада тўпни эгаллаб олган рақибда ҳужумга ўтиш учун қулай бўшлиқ юзага келади.

Кўпчилик билан ҳужумга ўтиш бошқа муаммоларни келтириб чиқарди. Ҳозир Итальянога жамоадошлари хатоларини тузата оладиган дарвозабон, ўйинни тўғри «ўқий оладиган» таянч ярим ҳимоячиси тезкор марказий ярим ҳимоячи зарур. Ўтган мавсумда жамоа мукаммал таркибга эга эди. Торрейра ўта осонлик билан марказий ҳимоячиларга дадил олға интилиш имкониятини яратган, уларнинг позицияларини Террачано ишончли қўриқлаганди.

Мутасаддиларнинг зиқналиги оқибатида Торрейранинг мувозанатни таъминлаш роли Софьян Амрабатга ўтди. Мана шу қарор Итальянони қийин вазиятга тушириб қўйди. Марокашлик футболчи дуэлни хуш кўради ва тез-тез рақиблари билан яккакурашларга киришади, унинг ҳудуди эса ҳимоясиз қолади: 3 нафар ҳимоячидан фақат Миленкович юқори тезлик ва вазиятни тўғри баҳолай олади, холос. Қўшимчасига, Влаховични топ-ҳужумчига айлантириш мақсадида мураббий Йович ва Кабрални тўпсиз ҳаракатланишга ўргатиш учун кўп вақт сарфлади. Лекин уринишлари зое кетди. Шу тариқа қудратли «Фиорентина» биринчи даврада 6та ғалабага эришди ва февраль ойида 15-ўринга тушиб кетди. Ўшанда мураббий шогирдларига далда берди: «Томоғингизгача сувга ботган пайтингизда, бундан баттарроқ ҳолатда бўлганингизни эсланг ва кўтарилишга интилинг. Ҳаракат қилинг, хатоларни тузатинг. Сиз курашишга мажбурсиз».

Итальяно жамоани шу тариқа янги шароитга мослаштирди. У Амрабатни ҳам ўз услубига мослаштирди, ке­йин вингерларни янада олдинроққа ўтказди. Қўшимча юкламаларни таянч ярим ҳимоячилар ва фулбеклар зиммасига юклади. Ана шу ўзгаришлар ўз самарасини берди: баҳор босқичида «Фиорентина» «А» сериясида 3-натижани қайд этди. Ҳа, жиддий ижобий силжиш! Лекин Итальянонинг муаммоларни қандай ҳал қилгани ҳаммасидан устун. Унинг ўрнида 100 нафар касбдошининг 99 нафари қалтис ечимдан қочиш мақсадида оғирлик марказини пасайтирган бўларди. Винченцо эса янада баландроққа кўтарди. Мана шу ечими унинг итальян футболига зид ислоҳотчи эканлигини тасдиқлайди: унинг ёрқин ўйин кўрсатишига ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Чунки чегара йўқ - олдинда фақат уфқлар бор!

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:00, 11.06.2023. Ўқилди: 2920 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.