Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мбаппе яна эски "касал"ини бошлади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионель Мессининг келажаги аниқ бўлгач, Килиан Мбаппе футбол миш-мишлар оламининг бош қаҳрамонига айланди. Матбуотда турли хил маълумотлар пайдо бўлиши фонида, француз ОАВ майдонига чиқишдан тортинмади, бу эса трансфер янгиликларига ўзгача жозиба бағишлади. Қуйида вазият ҳақида қисқача сўз юритамиз.

Ўтган йили кўпчилик Мбаппенинг "Реал"га ўтишини кутганди, аммо 2022 йилнинг май ойида "ПСЖ" ҳужумчи билан шартномани узайтиришини эълон қилди. Матбуот хабарларида айтилишича, шартнома 2025 йилнинг июнь ойи охиригача ҳисобланган. Аслида шартнома муддати бир йил аввал тугаши ва уни яна бир мавсумга узайтириш учун Килианнинг розилиги зарурлиги маълум бўлди.

Янги шартнома имзоланганидан кўп ўтмай, матбуотда Мбаппе ўз қароридан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Айтишларича, клуб футболчининг бир қанча талабларини бажара олмади, хусусан, янги ҳужумчи билан шартнома имзоламади ва Килиан янада ижодий роль ўйнаш ўрнига кўп иш қилишига тўғри келди. Шу фонда ҳужумчи гўёки бир йилдан сўнг, яъни ҳозир клубини ўзгартира оладигандек туюлди.

Шу ҳафта бошида ОАВ "ПСЖ" Мбаппени трансферга қўяётгани ҳақида ёзган эди. Бунга футболчининг шартномани узайтириш вариантини фаоллаштиришни истамаслиги сабаб бўлди, у бир йилдан сўнг эркин агент мақомига эга бўлади. Қайд этилишича, "ПСЖ" бу ҳолатдан ғазабланган, чунки клуб футболчи билан ижобий музокаралар олиб борган эди.

Мбаппе бирор нарса ёқмаса ва вазиятни аниқлаштиришни истаса, матбуотга мурожаат қилиши одатий ҳол эмас. Футболчи ўз баёнотида ўтган йили янги шартнома имзоламаслиги ҳақида клубни хабардор қилганини таъкидлади. Ўшандан бери Килиан "ПСЖ" билан музокаралар ҳақида ўйламаганди.

Мбаппенинг баёнотидан сўнг дарҳол матбуотга янги инсайдлар тарқалди - Карим Бензема Мадрид клубини тарк этганидан кейин Мбаппе "Реал Мадрид"га ўтишга рози бўлган. Маълум бўлишича, Килиан Мадриднинг янги ҳужумкор юлдузига айланишни режалаштирмоқда ва имкон қадар тезроқ ҳаракат қилмоқчи.

Бироқ Мбаппе ушбу муносабатларга индамади. У матбуотни ёлғонда айблаб, 2023/2024 йилги мавсумни "ПСЖ"да ўтказишни режалаштираётганини айтди. Килиан Париж клуби уни бир йилдан кейин эркин агент сифатида йўқотишни истамаслигини жуда яхши тушунади. Бундай вазиятда "ПСЖ" трансфердан пул ишлаб олиш учун ҳужумчини шу ёзда сотиши мақсадга мувофиқ.

Мбаппе учун бундай позицияни эгаллаш фойдали - унинг ватанидаги обрўсига ҳеч қандай путур етмайди. "Мен "ПСЖ"да қолмоқчи эканлигимни эълон қилдим ва улар мени нега сотишлари керак? клубдан сўранг!", - деди Килиан.

Сиз ўринли савол беришингиз мумкин: "Нега Мбаппе ўз обрўсига умуман аҳамият бермайди?" Балки форвард бир йил аввал берган интервьюси туфайли айбсиз бўлиб қолишни хоҳлаётгандир. Килиан ватани Францияда ўйнаш у учун қанчалик муҳимлиги ва "ПСЖ"ни ажойиб оҳангда тарк этишни истаётганини айтди. Бундай сўзлардан кейин ўз хоҳиши билан кетиш хунук бўларди ва Мбаппе клуб орқасига яширинишга қарор қилди...

Энди нима бўлади? Катта эҳтимол билан Мбаппенинг "ПСЖ"дан "Реал"га трансфери шу ёзда амалга оширилади. Аслида бундан уч томон ҳам фойда кўради: Бензема кетганидан сўнг Мадрид клуби юқори савияли ҳужумчига эга бўлади, "ПСЖ" катта пул топади, Мбаппе эса ўз орзусини амалга оширади. Бироқ, кутамиз. Балки Килиан яна бир йил аввалгидек барчани ҳайратда қолдирар. 

Киритилди: 10:28, 14.06.2023. Ўқилди: 13194 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.