Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [7914]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2481]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [2199]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [2062]

Луис Энрике клуб раҳбариятига қандай тақиқ қўйганини биласизми? [2003]

"Барселона" АПЛдан жиддий қизиқишлар фонида ярим ҳимоячиси келажаги бўйича қарор қабул қилди [1825]

Де ла Фуэнте: "Роналдуга ҳурматимни билдирмоқчиман" [1819]

"Барселона" ҳимоячиси фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин [1710]

Миллатлар лигаси финалининг энг яхши ўйинчиси аниқланди (фото) [1705]

Миллатлар Лигаси. Португалия - Испания ўртасидаги финалнинг асосий таркиблари эълон қилинди [1615]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси эффекти. "Интер Майами" Лео ортидан космик фойдаларни кўрмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Месси АҚШга келгач, бу ердаги инфратузилмага сезиларли даражада таъсир ўтказди.

Чипталар нархи 1000% ошди. Ва бу ҳаммаси эмас

Футбол тарихида ўз номи билан ҳар қандай жараёнларга катта таъсир кўрсата оладиган шахслар жуда кам. Криштиану Роналду Саудия Арабистонига шу сабабдан таклиф қилинган: унинг номи баъзи президентлардан кўра кучлироқ, дейишади. Португалиялик ўз фаолияти давомида омма эътиборида бўлган, турли реклама кампанияларида порлаган, брендлар билан ҳамкорлик қилган ва ўз брендини яратган.

У билан номи тенг кучли бўлган Лионель Мессининг "Маями"га ўтиши МЛС имижини аллақачон ўзгартириб юборди. Аммо у ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказгани йўқ. Лео Дэвид Бекхэмни 2018 йилда “Интер Маями”га асос солингани билан табриклар экан, видеомурожаатида ҳазиллашиб: “Балки бир кун келиб менга қўнғироқ қиларсиз”, деганди. Клуб хўжайинлари жамоага юлдуз жалб этишга жиддий ёндашган ва шу вақт ичида улар ҳеч қачон бу ғоядан воз кечишмаган. 2021 йилда "Интер"нинг эгаси Хорхе Мас The Athletic нашрига шундай деганди: "Дэвид ва мен буни амалга ошириш учун жуда кўп ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйлайманки, бу нафақат "Майами", балки бутун лига учун ҳам катта ўзгариш бўлади". Лига комиссари Дон Гарбер 2023 йилнинг март ойида лига Мессини олиб келиш чораларини кўришга тайёрлигини айтди.

Лионелнинг келажагини танлаши тушунмовчилик ва қийинчиликларга тўла эди. У "Барселона"га охиригача қайтишни истади, Каталония клуби ҳам буни хоҳларди. Шунингдек, Саудия Арабистони варианти ҳам бор эди ва якунда МЛС варианти ғалаба қозонди. Америка лигаси учун бу ҳақиқатан ҳам кейинги ривожланиш учун кучли қадамдир - балки Мессининг ҳаракатини турнирнинг яқин тарихидаги мисли кўрилмаган энг яхши воқеа деб ҳисоблаш мумкин. Бунинг таъсири аниқ кўринади (бу Лео ўйин ўтказмаган бўлса ҳам, ҳозирданоқ сезилмоқда) ва буни 1975 йилда "Нью-Йорк Космос"га келган ва Шимолий Америка футбол лигасида ўйнаган Пеле мисоли яққол тасдиқлайди. Ўшанда клуб Warner Communications медиа империясининг кучида яшади ва Америка футболида ҳеч ким бу муваффақиятга эриша олмаган воқеликка интилди: бутун мамлакат бўйлаб ўғил болаларни ушбу ўйинга меҳр қўйишга ундади.

Пеле келганидан сўнг, икки йил ичида "Космос"нинг уй учрашувларига ўртача ҳисобда мухлислар ташрифи 3500дан 45 000гача ошди. Уч марта жамоанинг уй стадионига 70 000 дан ортиқ одам йиғилди, ўша пайтда буни тасаввур қилиб бўлмасди. Пеле лигага Жорж Бест, Йохан Кройфф, Франк Беккенбауэр ва Герд Мюллерни олиб келди. У футбол миссионерига айланди ва ҳақиқатан ҳам 1990 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш учун Америка футболининг биринчи авлодини шакллантиришга муваффақ бўлди. Бир мунча вақт ўтгач энди Бекхэм уни янада ривожлантириш учун келди, ундан кейин Златан Ибраҳимович ва энди Месси...

Месси ҳар қандай маркетологнинг орзуси. Қўшма Штатларда эса, улар, албатта, ушбу қимматбаҳо активдан максимал даражада фойдаланадилар. "ПСЖ"ни эслайлик: биринчи йили Лео клубга кўп йиллик шартномалар бўйича 700 миллион евро олиб келди, чунки унинг ортидан брендлар ҳамкорлик бўйича таклифлар билан келишди. Dior, Gorillas, Big Cola, Crypto.com, Sports Water, шунингдек, Nike ва Coca-Cola билан шартномалар янгиланди. Сотилган либосларнинг 60 фоизи аргентиналик футболчининг номи билан бўлган ва умумий тўплам савдоси 40 фоизга ошган. Умуман олганда, Леонинг Парижда бўлган давридаги ҳомийлик шартномалари турли ҳисоб-китобларга кўра клубга 3 дан 10 миллион еврогача фойда олиб келди. Унинг кетиши билан клуб бир неча кун ичида ижтимоий тармоқларда камида икки миллион обуначини йўқотди. Месси билан "Интер Майами" Америка лигасидаги энг қиммат брендга айланиши эҳтимолдан холи эмас ва нима бўлишидан қатъи назар, клуб натижаларга эга бўлади. Тижорий жиҳатдан бу аллақачон жозибали лойиҳа эканлиги муҳимроқ.

Хўш, энди нима ўзгарганини кўриб чиқайлик.

Ижтимоий тармоқлар

Чоршанба кунги янгиликлардан олдин, клубнинг ижтимоий тармоқдаги битта саҳифасида 900 000 га яқин обуначилар бор эди. Жума куни эрталаб бу рақам 6,8 миллионга етган бўлса, ҳозир бундан ҳам кўпроқ - 8 миллион. МЛСнинг бошқа ҳеч бир клубида бунчалик кўп обуначи йўқ.

Чипталар

Мессининг трансфери эълон қилингандан сўнг биринчи кун ичида "Интер Майами" уй ўйини учун ўртача чипта нархи 31 доллардан 152 долларга кўтарилди. Масалан, 25 август куни "Нью-Йорк Ред Буллс" билан ўйинга чипта ҳозирда 983 долларни ташкил этади, бу душанба кунги 99 доллардан 883 фоизга кўп. 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Лос-Анжелес" билан учрашув учун нарх ўртача 400 фоизга – 150 доллардан 785 долларгача ошди.

Месси қачон дебют қилиши номаълум, бироқ манбалар The Athletic нашрига унинг биринчи ўйини 21 июль куни "Интер Майами" ва Мексиканинг "Круз Азул" жамоалари ўртасидаги Лига кубоги доирасида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди. Чипта ўртача 1248 доллар туради, бу 12 июнь, душанба кунгидан 922 фоизга қиммат (ўртача 120 доллар).

Трансляциялар

МЛС ўйинлари Apple ТВ стриминг хизмати томонидан трансляция қилинади ва Мессининг "Интер Майами" билан келишувига янги обуначилардан тушган даромад улуши киради. Apple яқинда мавсумнинг қолган қисми учун лига обунасини 99 доллардан 49 долларгача пасайтирди, бу эса янада кўпроқ аудиторияни жалб қилиши керак. Компания кўриш рақамларини эълон қилмайди, аммо Apple'нинг хизматлар бўйича катта вице-президенти Эдди Кью яқинда обуна ва кўриш рақамлари "прогноз қилинганидан анча яхши" эканлигини айтди.

Киритилди: 11:07, 14.06.2023. Ўқилди: 7552 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.