Кефрен Ульен-Тюрам ("Ницца" ярим ҳимоячиси)
Макаллистернинг келганига қарамай, "Ливерпуль"нинг ярим ҳимоя чизиғини янада кучатириш керак. Лилиан Тюрамнинг ўғли Кефрен "қизиллар"нинг ўрта чизиғига янги қон олиб киради ва потенциял равишда Жордан Хендерсоннинг ўрнини боса олади. Клоппга нафақат техник жиҳатдан енгил, балки жисмоний куч қўша оладиганлар ҳам керак. Тюрам ҳаракатчан ва кўп қиррали, тўп билан ҳам яхши муомала қила олади. 22 ёшли футболчида янада ўсиш учун "мерсисайдликлар" сафида жой бор.
Микки Ван де Вен ("Вольфсбург" марказий ҳимоячиси)
Бу ном "Ливерпуль" спорт дирктори Хорхе Шмадтке билан боғлиқ. "Вольфсбург" ҳимоячиси Германиядан "туманли Альбион"га олиб кетилиши кутиляпти. У аллақачон "қизиллар"нинг эътибор марказига айланган. Миккининг "Ливерпуль"га келиши клубнинг ҳимоя чизиғидаги ранг-барангликни ошириб беради.
Ван де Вен жамоа Робертсон ва Трентдан воз кечиб, 3 талик марказий ҳимоячи режимига ўтганида жуда асқотади.
Рон-Роберт Цилер ("Ганновер" дарвозабони)
Алиссон ва Келлехер ўз формасида бўлса, узоқ йиллар давомида даврозабон керак эмас деб ўйлайсиз. Аммо Келлехер кўп вақтини заҳирада ўтказишга рози бўлмаслиги ва асосий таркиб учун имкон берилмаса жамоани тарк этиш эҳтимоли бор. Ўша вақтда "Ливерпуль"га узоқ муддат заҳирада ўтришга рози бўладиган дарвозабон керак бўлади.
"Мерсисайдликлар"га тегшишли бўлган, ўтган мавсумни "Максфильд"да ижарада ўтказган бразилиялик Марсело Питула жамоага қайтиши мумкин. Бироқ, бу 20 ёшли дарвозабон ҳам катта эҳтимол Алиссон билан рақобатда ютқазиб, клубни тарк этишга уринади. Узоқ муддат заҳирада ўтиришга рози бўладиган дарвозабонлардан бири 34 ёшли Цилер. Унинг трансферида ҳам Шмадтке бош-қош бўлади.
Николо Барелла ("Интер" ярим ҳимоячиси)
Ярим ҳимояга яна қайтамиз. Агар "Ливерпуль" Макаллистерга қўшиб Тюрамни ҳам олса, барибир эҳтиёж тўлақонли қондирилмайди. Алькантаранинг кетиши ва Хендерсоннинг ёшини ҳисобга олсак, жамоага 3 та янги ярим ҳимоячи керак. Таркибни салгина бўлса ҳам ёшартириш лозим.
Барелла ўзининг жанговар ҳислатлари бўйича "Ливерпуль"га жуда мос келади. Ўтган йили Клопп Николони мақтаб, унда идеал ярим ҳимоячига хос барча фазилатлар борлигини айтганди. Барелла "қизиллар"га Тюрам, Коне ва Вейгадан кўра қимматга тушиши аниқ, аммо у билан "мерсисайдликлар" юқори мақсадларга эришиши мумкин.
Ромео Лавия ("Саутгемптон" таянч ярим ҳимоячиси)
Агар Барелла ва Тюрам трансфери ўхшаса, уларни таянчда қўллаб-қувватлайдиган яна бир футболчи керак бўлади. Ўтган мавсумда Фабиньонинг спорт форамаси кескин пасайиб кетгани сабабли жамоа бир қанча муаммоларга дуч келди. У бор-йўғи 30 ёшда, лекин у сўнгги 5 йил ичида Клопп тизимида чидамлилик ва шиддатли талаблари билан жуда кўп ўйин ўтказди. Йилдан йилга бундай ритмни сақлаб қолиш, албатта, қийин.
"Ливерпуль"нинг омадсиз мавсумига кўп жиҳатдан ярим ҳимоя динамикаси ва ҳаракатчанлигининг пасайиши сабаб бўлган. Трансферларнинг асосий мақсади ана шу бўшлиқни бартараф этишга қаратилган. Бундан ташқари, узоқ муддатли заҳира вариантлари керак.
"Саутгемптон"нинг Премьер Лигадан тушиб кетиши Лавиянинг кетишини тезлаштириб юборди. Бундан ташқари, "Ливерпуль" бу клубдан аввал ҳам бир неча бор футболчи харид қилган. Бу борада ўзига хос таъминот занжири юзага келган. "Қизиллар" шунингдек, қуйи лигага тушиб кетган клублардан ҳам трансферларни аямаган. "Халл Сити"дан Робертсон, "Ньюкасл"дан Вейналдум ва "Сток Сити"дан Шакири бунга яққол мисол бўла олади.
Унутмаслик керакки, Лавия ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан "Саутгемптон"га кўчиб ўтган ва футболчи ҳали ҳам "шаҳарликлар"га тегишли. "Ливерпуль" трансфер бозоридаги асосий рақибини ортда қолдирмоқчи. Лавиянинг ўйин услуби айнан Фабиньонинг гуллаган даврини эслатади. У майдонни яхши кўра олади, марказда устунликни қўлга олади. Тўпни узоқ вақт давомида ушлаб тура олади, дуелларда ғалаба қозонади ва ҳужумларга фаол қўшилади. Аммо "Ливерпуль" Лавия учун курашда масъулиятли бўлиши керак, чунки унга кўплаб клублар қизиқиш билдирган.
Янги мавсумда "Ливерпуль" таркибида мана шундай ўзгаришлар кутиляпти. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).