Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпион мураббийлар паради

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мана, Хосеп Гвардиола турнирнинг 3 карра чемпион-мураббийлари қаторига қўшилди. 10 июнь куни Истанбулда унинг «Манчестер Сити»си «Интер»ни ягона гол эвазига доғда қолдирди. Шу тариқа испаниялик мутахассис бунга қадар Европа клуб футболидаги асосий турнир кубогини камида 3 марта қўлга киритган 3 нафар етук мураббий сафига кирди.

Карло Анчелотти ўтган мавсум Европа Чемпионлар кубоги/Чемпионлар Лигасида 4 марта ғалаба нашидасини сурган биринчи мураббийга айланган эди. Энди эса даҳшатнамо «Манчестер Сити»нинг Истанбулдаги ғалабасидан кейин Хосеп Гвардиола 3 карра ғолиблар элит гуруҳига қўшилди. Испаниялик мутахассис шунинг баробарида турли жамоа­лар билан «шалпангқулоқ» кубок соҳибига айланган атиги 6-мураббий бўлди.

Энди асосий еврокубок турнири тарихидаги энг муваффақиятли мураббийларга бирма-бир эътибор қаратамиз.

Карло Анчелотти (Италия) - «Милан» (2003, 2007), «Реал» (2014, 2022)

Футболчилик даври маданиятли ярим ҳимоя генерали сифати билан «Милан» сафида турнирнинг икки карра ғолибига айланган Анчелотти мураббийликда бу натижасини кескин яхшилади. Дон Карло аввалига 2003 йил («Ювентус»га қарши) ва 2007 йил («Ливер­пул»га қарши)ги финалларда «россонерлар» ғалаба қозонишларини таъминлади. У бу орада 2005 йили «Истанбул мўъжизаси»да тайёр чемпионликдан мосуво қолди ҳам. 2014 йилга келиб, мураббий «Мадрид» бошқарувида 3-ғалабасини нишонлади - «Атлетико»га қарши драматик финалнинг қўшимча бўлимлари кўпчилик ёдида бўлса керак. 2022 йили эса Карло бобо ЧЛ тарихида 5та финални кўрган ва 4 марта чемпионликка эришган биринчи мураббий бўлди.

Боб Пейсли (Англия) - «Ливерпуль» (1977, 1978, 1981)

Боб Пейсли 1974 йили «Ливерпуль» бош­қарувида афсонавий Билл Шенкли ўрнини эгаллади ва клубни ривожлантириш йўлида бор билимини ишга солишини айтди камтарлик билан. Боб 9 йилдан сўнг истеъфога чиқди, «қизиллар» эса бу орада Англия чемпионатида 6 марта, Лига кубогида 3 марта, УЕФА кубогида 1 марта зафар қучишди. Асосийси, Чемпионлар кубогининг 3 мавсуми айнан «Ливерпул»га аталди. Пейсли жамоаси турнирдаги ўзига хос «хет-трик» учун атиги 5 мавсум сарфлади - 1977 йили «Боруссия» М., 1978 йили «Брюгге» ва 1981 йили «Реал» доғда қолдирилди ҳал қилувчи баҳсда.

Зайниддин Зидан (Франция) - «Реал» (2016, 2017, 2018)

Эҳтимолки, ўз даврининг энг яхши футболчиси бўлган буюк Зизу олтин тусли бутсасини михга илишига қадар ЧЛда атиги бир марта ғалаба нашидасини сурди. Лекин қандай ҳолатда? 2002 йилги финал, «Байер» дарвозасига томон берилган улуғвор зарба... Бунақаси хотиралардан ўчмайди узоқ вақт. 2014 йили «Мадрид»да Карло Анчелотти ассистенти сифатида иш бошлаган Зидан бош мураббий мақомидаги дастлабки 3 мавсумидаёқ беназир рекорд ўрнатди. Яъни тарихда битта клуб билан қаторасига 3 марта чемпионликка эришган биринчи шахсга айланди.

Хосеп Гвардиола (Испания) - «Барселона» (2009, 2011), «Манчестер Сити» (2023)

Замонавий футболнинг энг яхши мураббийларидан бири ЧЛ белгиси остидаги «хет-трик» сари узоқ йўл босди. Тўғри, у дастлабки 2та ютуғини «Барселона»нинг бетакрор модели билан атиги 3 мавсум оралиғида нишонлади - 2009 ва 2011 йиллар. Демак, 3-«шалпангқулоқ»ни 12 йил кутишига тўғри келди. Пеп бу орада «Бавария»да омадсиз уринишларга дуч келди, қолаверса, «Сити»да ҳам ЧЛга боғлиқ ишлари анча вақт самара бермади. Муҳими, у энди 3 карра чемпионлар қаторида!

Европа ЧК/ЧЛнинг икки карра Ғолиб мураббийлари

Хосе Вильялонга (Испания) - «Реал» (1956, 1957)

Луис Карнилья (Аргентина) - «Реал» (1958, 1959)

Бела Гуттманн (Венгрия) - «Бенфика» (1961, 1962)

Эленио Эррера (Аргентина) - «Интер» (1964, 1965)

Мигель Муньос (Испания) - «Реал» (1960, 1966)

Нерео Рокко (Италия) - «Милан» (1963, 1969)

Штефан Ковач (Руминия) - «Аякс» (1972, 1973)

Детмар Крамер (Германия) - «Бавария» (1975, 1976)

Брайан Клаф (Англия) - («Ноттингем Форест» (1979, 1980)

Эрнст Хаппель (Австрия) - «Фейеноорд» (1970), «Гамбург» (1983)

Арриго Сакки (Италия) - «Милан» (1989, 1990)

Оттмар Хитцфельд (Германия) - «Боруссия» Д. (1997), «Бавария» (2001)

Висенте дель Боске (Испания) - «Реал» (2000, 2002)

Алекс Фергюсон (Шотландия) - «МЮ» (1999, 2008)

Жозе Моуринью (Португалия) - «Порту» (2004), «Интер» (2010)

Юпп Хайнкес (Германия) - «Реал» (1998), «Бавария» (2013)

 

Бир неча клуб бошқарувида Европа ЧК/ЧЛ Ғолибига айланган мураббийлар

Карло Анчелотти - «Милан» (2003, 2007), «Реал» (2014, 2022)

Хосеп Гвардиола - «Барселона» (2009, 2011), «Манчестер Сити» (2023)

Эрнст Хаппель - «Фейеноорд» (1970), «Гамбург» (1983)

Юпп Хайнкес - «Реал» (1998) , «Бавария» (2013)

Жозе Моуриньо  - «Порту» (2004), «Интер» (2010)

 

Европа ЧК/ЧЛда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Ғолиб чиҚҚанлар

Карло Анчелотти

Футболчи сифатида - «Милан» (1989, 1990)

Мураббий сифатида - «Милан» (2003, 2007), «Реал» (2014, 2022)

Мигель Муньос

Футболчи сифатида - «Реал» (1956, 1957, 1958)

Мураббий сифатида - «Реал» (1960, 1966)

Йохан Кройфф 

Футболчи сифатида - «Аякс» (1971, 1972, 1973)

Мураббий сифатида - «Барселона» (1992)

Франк Райкаард

Футболчи сифатида - «Аякс» (1995), «Милан» (1989, 1990)

Мураббий сифатида - «Барселона» (2006)

Зайниддин Зидан

Футболчи сифатида - «Реал» (2002)

Мураббий сифатида - «Реал» (2016, 2017, 2018)

Хосеп Гвардиола

Футболчи сифатида - «Барселона» (1992)

Мураббий сифатида - «Барселона» (2009, 2011), «Манчестер Сити» (2023)

Жованни Трапаттони

Футболчи сифатида - «Милан» (1963, 1969)

Мураббий сифатида - «Ювентус» (1985)

 

Европа ЧК/ЧЛда Ғолиб чиҚҚан рекордчи мураббийлар

Кетма-кет ғалаба - Зайниддин Зидан (3 марта)

Энг ёши катта чемпион - Раймон Гетальс (71 ёш)

Энг ёш чемпион - Хосе Вильялонга (36 ёш)

Икки чемпионлик орасида энг катта танаффус - Юпп Хайнкес (15 йил)

 

Чемпион мураббийлар мамлакатлар кесими бўйича

Италия - 7 нафар мураббий, 12та чемпионлик

Германия - 7 нафар мураббий, 10та чемпионлик

Испания - 6 нафар мураббий, 10та чемпионлик

Англия - 4 нафар мураббий, 7та чемпионлик

Нидерландия - 5 нафар мураббий, 5та чемпионлик

Аргентина - 2 нафар мураббий, 4та чемпионлик

Шотландия - 3 нафар мураббий, 4та чемпионлик

Франция - 1 нафар мураббий, 3та чемпионлик

Португалия - 2 нафар мураббий, 3та чемпионлик

Руминия - 2 нафар мураббий, 3та чемпионлик

Австрия - 1 нафар мураббий, 2та чемпионлик

Венгрия - 1 мураббий, 2та чемпионлик

Бельгия - 1 нафар мураббий, 1та чемпионлик

Югославия  - 1 нафар мураббий, 1та чемпионлик

Манба: uefa.com, А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:27, 30.06.2023. Ўқилди: 1707 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.