Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барча АПЛ клубларининг эгалари: улар қанча бойликка эгалик қилади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси дунёга энг бой мусобақа сифатида танилган. Ундан жаҳоннинг энг бой клублари иштирок этади. Масалан, "Манчестер Сити", "Ньюкасл", "Арсенал", "Челси" каби клублар эгалари бойлик борасида рўйхатнинг олди қаторларидан ўрин олган.
Ҳозирда АПЛнинг 15 та клубига эгалик қилувчилар, миллиардерлар саналади. Уларнинг 4 тасининг бойлиги 10 миллиарддан кўпроқни ташкил этади. Албатта, бугунги фактлардан ҳайратга тушишингиз аниқ.

"Ньюкасл Юнайтед" бугунги куннинг нафақат Англиядаги, балки дунёдаги энг бой клубига айланган. Клуб эгалигининг 80 фоизи Саудия жамоат сармоя фондига тегишлидир. Араблар "қарғалар"ни сотиб олмасидан илгари Британия оролидаги энг бой жамоа номи "Манчестер Сити"га тегишли эди. Гвардиола жамоасига "Абу-Даби Юнайтед Груп" компанияси эгалик қилади. Ушбу юридик субьектнинг бойлиги 17 миллиард фунтдан кўпроқдир. Ҳатто "Манчестер Сити" тўққиз йил давомида АПЛнинг Молиявий Фейр плей қоидаларини бузганликда айбланаётган бўлса ҳам, клуб раиси Холун Ал-Муборак бу нарса жамоанинг муваффақиятларига таъсир этмаслигини билдирган эди. У шундай дейди: "Умид қиламанки, одамлар клубни фақатгина майдондаги футболчиларнинг ҳаракатлари ва эришган натижаларига қараб баҳолайди. Негаки, натижа бу реалликдир. Клуб бутун бошли тизим сифатида яхши ишламоқда. Ҳозир бу гуруҳ 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Биз йиллар давомидаги меҳнатимиз орқали мана шундай қиймат ярата олдик. Тижорий механизм ўз ишини бажаряпти. Негаки, бизнинг тизимимизда дунёдаги энг яхши мутахассислар жамланган".

"Челси" ва "Арсенал"нинг эгалари ҳам ҳар бири 10 миллиарддан ортиқ бойликка эга. Улар бу борада кучли тўртликка киради. Хусусан, Тодд Боэли "Челси"ни сотиб олганидан бери 600 миллион фунтни харидлар учун сарфлаб юборди. Бу эса сўнгги бир йил ичидаги рекорд саналади.
Шунингдек, "Астон Вилла", "Ливерпуль", "Фулхэм", "Вест Хэм", "Вулверхэмптон" ва "Тоттенхэм"нинг эгалари ҳам топ-10 таликка киради. "МЮ"ни тасарруф қиладиган Глейзерлар эса 12-поғонани банд этди. Улар тез орада клубни Жимм Рэтклифф ёки Шайх Яссимга сотади. Қуйида клубларни, эгаларининг бойлигига қараб жойлаштирдик.

1. "Ньюкасл" – Саудия жамоат сармоя фонди (489 миллиард фунт)
2. "Манчестер Сити" – Abu Dhabi United Group, Silver Lake (17.37 миллиард фунт)
3. "Челси" – Тодд Боэли (12.47 миллиард фунт)
4. "Арсенал" – Стэн Кронке (10.18 миллиард фунт)
5. "Астон Вилла" – Уэс Эденс, Нассиф Савирис (9.39 миллиард фунт)
6. "Ливерпуль" – Жон Генри, Том Вернер (7.74 миллиард фунт)
7. "Фулхэм" – Шахид Хон (6.24 миллиард фунт)
8. "Вест Хэм" – Дэвид Сулливан, Даниэль Кршетински (5.76 миллиард фунт)
9. "Вулверхэмптон" – Гуо Гуанчан (5.45 миллиард фунт)
10.  "Тоттенхэм" – Жо Льюис, Даниэль Леви (4.58 миллиард фунт)
11. "Кристал Пэлас" – Жон Текстор, Дэвид Билцер, Жош Харрис, Стив Париш (4.34 миллиард фунт)
12. "МЮ" – Глейзерлар оиласи (3.71 миллиард фунт)
13. "Эвертон" – Фарход Моширий (2.29 миллиард фунт)
14. "Борнмут" – Уильям Фоули (1.26.миллиард фунт)
15. "Брайтон" – Тони Блум (1.03 миллиард фунт)
16. "Ноттингем" – Эвангелос Маринакис (489 миллион фунт)
17. "Брентфорд" – Мэттью Бенхам (220 миллион фунт)
18. "Шеффилд Юнайтед" – Абдуллоҳ бин Мусаид Ас-Сауд (158 миллион фунт)
19. "Бёрнли" – Алан Пейс (номаълум)
20. "Лутон Таун" – "Luton Town Football Club 2020 Limited" (номаълум)

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:12, 03.07.2023. Ўқилди: 7805 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик