Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Лейпциг”нинг қиммат харидлари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча Доминик Собослаи расман "Ливерпуль" футболчисига айланди. “РБ Лейпциг” ушбу трансфер учун 70 миллион евро олади, бу эса сотувлар бўйича клуб рекордидир. Футболчининг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Собослаи 2021 йилнинг қишида "Ред Булл" тизимидаги яна бир клуб - "Зальцбург"дан "Лейпциг"га кўчиб ўтганди. Бундеслигада 2 мавсум давомида у 63 та ўйин ўтказиб, 12+16 натижа қайд этган. Шунингдек, венгриялик ярим ҳимоячи ўз жамоаси билан икки марта Германия кубогини қўлга киритди (шу йил финалда "Айнтрахт"га қарши ўйинда у "Лейпциг"нинг иккинчи голини урган эди). Қуйида "буқалар"нинг бошқа эътиборга молик харидлари ҳақида бироз тўхталамиз.

Дайо Упамекано "Бавария"га 42,5 миллион евро эвазига ўтди

2017 йилнинг қишида франциялик ҳимоячи 4 йилдан сўнг Собослаи йўлидан кетиб, "Зальцбург"дан "Лейпциг"га ўтган эди. 4,5 мавсум давомида Упамекано "буқалар" ҳимояси марказидаги энг муҳим футболчига айланди. 2021 йилнинг ёзида Упамекано "Бавария"га ўтди.

Тимо Вернер 53 миллион евро эвазига "Челси"га ўтди

2016 йилнинг ёзида Бундеслигага эндигина кирган “Лейпциг” қуйи лигага тушиб қолган “Штутгарт”дан Тимо Вернерни харид қилиб, ҳужумини кучайтирди. "Буқалар" форвард учун 22 миллион евро тўлашди. 4 йил давомида Вернер 90 та гол уриб, клубнинг энг яхши тўпурарига айланди. 2020 йилнинг ёзида "Челси" Тимони ўз сафига қўшиб олди, аммо унинг Англиядаги фаолияти унчалик муваффақиятли бўлмади. 2 йилдан сўнг Тимо собиқ клубига қайтди.

Наби Кейта 60 миллион евро эвазига "Ливерпул"га ўтди

2016/17 йилги мавсум олдидан гвинеялик ярим ҳимоячи "Лейпциг"га кўчиб ўтди. Қаердан? Тўғри, бу сафар ҳам асосий таъминотчи "Зальцбург" бўлди. Бундеслигада Кейта икки мавсум ўтказди, шундан сўнг 2018 йилнинг ёзида у "Ливерпул"га ўтди ва у ерда дастлабки 2 мавсумида Чемпионлар Лигаси ва Премьер-лигада ғолиб чиқди. Мавсум оралиғида Кейта "Вердер" билан шартнома имзолаб, Бундеслигага қайтди.

Кристофер Нкунку "Челси"га 60 миллион евро эвазига ўтди

2019 йилнинг ёзида франциялик ҳужумчи "ПСЖ"дан 13 миллион евро эвазига “РБ Лейпциг”га ўтди. "Буқалар" сафида ўтган 4 мавсумдан сўнгги иккитаси Нкунку учун энг муваффақиятли бўлди: Бундеслиганинг 59 ўйинида у 36 та гол урди ва 17 та аниқ пас берди. Бундан ташқари, Нкунку "Лейпциг" билан икки марта Германия кубогини қўлга киритди - ҳар бир финалда у гол урди. Нкунку келаси мавсумни “Челси” сафида бошлайди.

"Лейпциг"нинг энг қиммат сотувлар бўйича рекорди ушбу трансфер ойнасида аллақачон янгиланиши мумкин: Йошко Гвардиолнинг "Ман Сити"га ўтиши борасида музокаралар олиб борилмоқда. "Буқалар" хорватиялик ҳимоячи учун 100 миллион евро талаб қилмоқда.

Киритилди: 23:19, 03.07.2023. Ўқилди: 2484 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик