Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Де Хеа "МЮ"ни тарк этар чоғ "Олд Траффорд" қандай эпохадан айрилганини ҳис қилади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Машҳур испаниялик дарвозабон 12 йилдан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этди

Давид де Хеа эндигина 32 ёшда, аммо фаолиятининг асосий қисми ортда қолди, чўққидан пастга тушди, шунинг учун "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш испанияликнинг ютуқларини қадрлаш учун ажойиб имкониятдир. Замонавий футболда ундан ҳам баҳслироқ вазиятда клубини тарк этаётган дарвозабонни топиш қийин.

Де Хеа ҳар доим истеъдодли саналган ва "Атлетико" академияси унга катта умид боғлаган. 18 ёшида у Мадридда дебют қилди, бир неча ой ўтгач, у базада ўзини намоён қилди ва тез орада буюк Икер Касильяс де Хеани ҳанузгача таъқиб қиладиган иборани ташлади. Испания терма жамоасининг собиқ сардори Давид ҳақида шундай деди: "Бир кун келиб у барчамизни нафақага чиқариб юборади". "Манчестер Юнайтед"нинг бўлажак дарвозабонида истеъдод ажойиб эди. 2010 йил сентябрь ойида Сэр Алекс Фергюсон "Юнайтед"нинг Лига кубогидаги бир ўйинини ўтказиб юборди, чунки у Испанияга учиб кетганди ва Де Хеанинг "Валенсия"га қарши ўйинини шахсан томоша қилди. Шотландиялик Эдвин ван дер Сарга ўринбосар қидирган ва дастлаб Мануэль Нойерни сотиб олмоқчи бўлган, бироқ унинг ёрдамчиси бош мураббийни бу озғин йигит "Манчестер Юнайтед"нинг келажаги эканлигига ишонтирган.

Фергюсоннинг охирги шогирди

Де Хеа учун инглиз клуби 25 миллион евро тўлаган - 2011 йилда дарвозабон учун катта пул. Аммо испаниялик Манчестерда ёмон старт олди: у кам машқ қилди, кўп ухлади ва қайсидир нуқтада мантиқан рақобатни янги келган Андерс Линдегорга бой берди. Спорт нуқтаи назаридан, дарвозабон учун ҳамма нарса мукаммал эмас эди: 2011-йилнинг 31-декабрида Фергюсоннинг 70 ёшга тўлган кунида “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Блекберн”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган, иккита голга эса де Хеа айбдор эди. 

Вақт ўтиши билан испаниялик улғайиб, пишиб борди ва доно бўлди. 2012/13 йилги мавсумда де Хеа ўзи учун асосий ва сўнгги марта "Манчестер Юнайтед" билан олтин медалларни қўлга киритган эди ва шу билан бирга Фергюсон фаолиятини якунлади. Дарвоқе, испанияликнинг кетиши билан буюк сэр даври ҳам батамом тугади – “Манчестер Юнайтед”да шотланд бошчилигида ўйнаган бошқа футболчи қолмади.

Давр қурбони

Эҳтимол, бу Де Хеа билан боғлиқ муаммо: у буюк ва ҳали ҳам гуллаб-яшнаётган клубга ўтаётган эди, лекин унинг фаолиятининг катта қисми "Манчестер Юнайтед"даги нотинч вақтга тўғри келди. Мойес, ван Гал, Моуриньо, Сульшер, Рангник – уларнинг ҳеч бири “Юнайтед”га АПЛ чемпионлигини ёки Чемпионлар лигасига йўлланмани бера олмади. Ҳа, Англияда 12 йил давомида Давид Европа лигаси, Англия кубоги ва икки марта Лига кубоги соҳиби бўлди, аммо испаниялик бундан қаноатланмаса ҳам бўлади. Агар 2011-йилда унга Манчестерда ўн йиллардан кейин шунчалик кам ғалаба қозонишини айтишганида, у бунга ишонмаган бўларди. Аммо де Хеа бундан эртароқ ҳам кетиши мумкин эди. Сўнгги йиллардаги энг кучли резонансга эга, хунук трансфер испаниялик билан боғлиқ бўлди. 2015-йилда "Реал Мадрид" дарвозабон Кейлор Навасни Де Хеа билан алмаштирмоқчи эди, бироқ кераксиз факс туфайли клублар ҳужжатларни белгиланган муддатдан олдин тўлдира олмади. Бироқ, Мадридда бошқача тахмин бор эди: уларнинг версиясига кўра, "Юнайтед" дарвозабонларни алмаштиришни истамагани учун атайлаб вақтни чўзган.

 

Ўшанда де Хеа аллақачон таниқли дарвозабон эди. Трансфермаркт уни 70 миллион еврога баҳолаган ва бунинг яхши сабаби бор: испаниялик томошабинларни ажойиб сейвлари билан ҳайратга солганди. 2017-йил декабрида “Арсенал”га қарши ўйинда Де Хеа 14 марта сейв қилди - бу Премьер-лига рекорди ҳисобланади. Тахминан ўша пайтда Британия ижтимоий тармоқларида де Хеа Титаник ва динозаврларни йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақидаги юморга тўла мақолалар тўлиб кетди. Давид ОАВнинг бош мавзусига айланганди. У 12 йилни йирик клубда ўтказди, у ерда мунтазам ўйнади, бироқ бу ерда айтарли ҳеч нарса ютолмади. Бир томондан у "Юнайтед"ни бир неча бор қутқарган бўлса, иккинчи томондан жамоага шармандали голлар олиб келди. Ҳар қандай дарвозабон учун ёмон меъёр шундаки, унинг қўпол хатолари айниқса кўпроқ ёдда қолади. Кўп йиллар давомида сайёрамизнинг энг машҳур клубларидан бирида ўйнасангиз, аксинча юз баробар кўп танқидга учрайсиз. Де Хеа хатоларини анча узун фильмга жойлаш ҳам мумкин ва испаниялик уни қайта кўриб чиқишни хоҳламаслиги даргумон.

Пайқалмаган истеъдод

Эътиборлиси, Испания терма жамоасида ҳам Касильяс васият қилганидек, де Хеа ҳеч кимни нафақага жўната олмади. У 2014 йилда дебют қилди ва ҳозиргача ҳатто 50 та ҳам ўйин ўтказмаган. Муваффақиятсиз Евро-2016 ва ЖЧ-2018 испанияликнинг фаолиятидаги ягона йирик турнирдир. "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Евро-2020 га ўринбосар сифатида йўл олди ва у Қатардаги жаҳон форумига чақирилмади - бунда шов-шувли нарса топиш қийин.

Якуний мавсумида у "Олтин қўлқоп"ни олди - лигада энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказган дарвозабон бўлди. Аммо анъанага кўра, у жуда кўп хатоларга йўл қўйди ва ўзи ҳақида энг яхши таассурот қолдирмади. Шу боис, "Манчестер Юнайтед" узоқ вақт давомида Давид билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик борасида иккиланди. Якунда вазият ижобий ниҳоя топмади ва испаниялик футболчи жамоани эркин агент сифатида тарк этди.

Энди нима бўлади?

“Интер” дарвозабони Андре Онана “Юнайтед” сафига қўшилиши мумкин. Де Хеа эса ҳозир ўзига муҳтож бўлиб турган Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин. Испаниялик учун бу энг яхши вариант бўлса керак.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 10:06, 11.07.2023. Ўқилди: 2861 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.