Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биз сиз учун трансфер янгиликларини йиғишда давом этамиз. Кеча 17 июл куни ҳам улар кўп бўлди.

Магуайр қаерга боради?

Goal нашрига кўра, "Челси" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардорига қизиқиш билдирмоқда ва уни ушбу трансфер ойнасида сотиб олишни ўйламоқда. “Манчестер Юнайтед” 29 ёшли ҳимоячи билан 35 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр ва таклифларни кутмоқда.

Аммо "Вест Хэм" аллақачон Магуайр учун ўз таклифини билдирган. Лондон клуби, The Guardian хабарига кўра, футболчини ижарага олмоқчи бўлган, бироқ "Юнайтед" бунга рози бўлмаган. "Вест Хэм" эса ҳозир тўлиқ трансферни амалга оширишга тайёр эмас, чунки Гарри жуда қиммат.

Виллиан бир ойдан тарк этган клубга қайтади

34 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячининг Москвага кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишлар барҳам топди ва бунинг сабаблари бор. Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Виллиан шартнома муддати тугаши сабабли июн ойи охирида тарк этган "Фулхэм"га қайтади.

“ПСЖ” Бернарду Силва бўйича даҳшатли таклиф тайёрлади

Манба юз фоиз ишончли эмас, аммо янгиликлар шундан иборатки, уларга кўз юмиб бўлмайди. Нашрнинг таъкидлашича, Парижликлар "Манчестер Сити"га португалиялик яримҳимоячи учун бирданига иккита футболчини таклиф қилган - Жанлуиджи Доннарумма ва Марко Верратти. Энг ажабланарлиси шундаки, инглиз клуби буни дарҳол рад этди. Шунга қарамай, музокаралар давом этмоқда. Айтганча, икки юлдузни Манчестерга жўнатиш ғояси “ПСЖ” маслаҳатчиси Луис
Кампосга тегишли.

Обамеянг 10 йилдан кейин Францияга қайтиши мумкин

The Athletic хабарига кўра, "Марсель" габонлик 34 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Пьер-Эмерикнинг ўзига клуб лойиҳаси ёқади, аммо пул муаммога айланиши мумкин. "Челси" сотувдан пул ишлашни хоҳлайди ва Обамеянг ҳафтасига 182 минг еврони ташкил этувчи маошни жуда кўп туширишга тайёр эмас.

Бруну Фернандеш Саудия Арабистонига боришдан бош тортди

Фабрицио Романонинг хабар беришича, Фернандеш бир ой олдин Саудия клубларининг иккитадан ортиқ таклифини рад этган. 28 ёшли португалиялик яримҳимоячининг ҳам ўзига хос мотивацияси бор: "Манчестер Юнайтед"да Магуайрдан олинган сардорлик боғичи унга тегишли бўлиши керак.

"Интер" "Арсенал" ҳужумчиси учун 40 миллион евро тайёрламоқда

Милан клуби Ромелу Лукакудан шунчалик ҳафсаласи пир бўлдики, дарҳол бошқа ҳужумчига ўтишди. Эндиликда The Athletic хабарига кўра, "Интер" Фоларин Балогунни сотиб олмоқчи. Ажойиб таклиф тайёрланмоқда - 40 миллион евро. Аммо "Арсенал" бундан
ҳам кўпроқ талаб қилмоқда - 58,5 миллион евро.

Куадрадо "Интер"га ўтишга яқин турибди

Фабрицио Романонинг ёзишича, "Ювентус"да 8 йил ўйнаган ва яқинда эркин агент сифатида кетган Куадрадо "Интер"га ўтишга яқин. 35 ёшли колумбиялик ҳимоячи "Интер"нинг таклифига рози бўлди: 2024 йилгача шартнома, мавсумига 2 миллион евро маош. Бугун, 18 июл куни Хуан тиббий кўрикдан ўтишни кутмоқда.

Киритилди: 09:46, 18.07.2023. Ўқилди: 6739 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик