Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Наполи 9 21
2 Милан 9 18
3 Рома 8 18
4 Интер 8 15
5 Болонья 8 14
6 Аталанта 9 13
7 Комо 8 13
8 Ювентус 8 12
9 Удинезе 8 12
10 Лацио 8 11
11 Кремонезе 8 11
12 Торино 8 11
13 Сассуоло 8 10
14 Кальяри 8 9
15 Парма 8 7
16 Лечче 9 6
17 Верона 8 5
18 Фиорентина 8 4
19 Пиза 8 4
20 Женоа 8 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Лечче 0-1 Наполи
9-тур Аталанта 1-1 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

29/10 22:30 Комо - Верона
29/10 22:30 Ювентус - Удинезе
29/10 22:30 Рома - Парма
30/10 00:45 Интер - Фиорентина
30/10 00:45 Болонья - Торино
30/10 00:45 Женоа - Кремонезе
30/10 22:30 Кальяри - Сассуоло
31/10 00:45 Пиза - Лацио

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7891 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» энди Ўзбекистон кубоги учун курашадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мамлакатимизнинг жорий йилдаги чемпионатида “Насаф”дан мухлисларнинг умиди катта эди. Улар ҳар йилдагидан кўра бу йил чемпионликка жуда яқин туришган эдилар. Афсуски, бу умидлар амалга ошмай қолди.

“Насаф”нинг олдида энди фақат Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш учун кураш олиб бориш қолди. Тўғри, назарий жиҳатдан кумуш медаль учун имконият бордек. Аммо, бунга “Насаф”нинг кучи етармикан?

Албатта, ҳар қандай пешқадам футбол клубидан мухлислар ҳар йили янги совринларни кутишга ўрганиб қолишади. Агар бу йил “Насаф” жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлса, бу клуб учун янги соврин бўлмай, ўтган йилдаги мавқега нисбатан пасайиш ҳисобланади. Қолаверса, хабар берганимиздек, “Насаф” клуби энди жаҳоннинг кучли 400 талик рўйхатидан ҳам тушиб қолди. Аксинча, ўтган йилги кўрсаткичлари бўйича клубимиз юртимиз клубларига нисбатан энг юқори ўринни эгаллаб турган эди. Табиийки, энди бор эътибор Ўзбекистон Кубоги мусобақаларига қаратилса ажаб эмас.

Хўш, “Насаф” кубок учун курашда аввало финалгача етиб бора оладими? Агар бунга жамоада иштиёқ бўлса, ҳа. Акс ҳолда “Бухоро” тўсиғидан утиш ҳам енгил эмас. Ўзларингизга маълум, “Насаф” мавсум охирига келиб, ўз характерини ва ўйинини йўқотиб бўлди. Зеро, клубдаги шарт-шароитлар ва имкониятлар буни тақоза қилмасада. Энди клуб раҳбарияти янги мавсумдан ўйинчиларга нисбатан ҳам, мураббийларга нисбатан ҳам янгича ёндошув ва талабларга ўтмаса, уларга фақат вақтида маош ва бошқа тўловларни тўлаб туриш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги сезилиб қолди.

ОЧЛда ўзини кўрсата олмаган Рўзиқул Бердиев ўрнига бош мураббий бўлган Усмон Тошев эса ўзини нималарга “қодир” эканлигини бу йил яна бир марта исбот қилди. Эҳтимол, фақат назарий билим билан (агар шу ҳам бўлса) футболда кўзланган мақсадга эришиш хом хаёл эканлигини у киши энди тушуниб етган бўлсалар ажаб эмас. Яна билмадик, у кишининг мақсади нимада эканлигини.

23-турдаги “Насаф”-“Пахтакор” учрашувидан кейин яққол мураббийнинг “қўли калталиги” кўриниб қолди. Ушбу учрашувда Усмон Тошев “Пахтакор” жамоаси мураббийи - Мурод Исмоиловга ҳар томонлама ютқазиб қўйди. Шу ўринда "Пахтакор" жамоаси мураббийлар штабини жамоада олиб бораётган ижобий ишларига тан бермай иложимиз йўқ.

Бу йил “Насаф”да Усмон Тошевни бош мураббий бўлиб туриши клуб имиджига ҳам жуда ёмон таъсир қилмди. Айниқса, мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганини айтмайсизми. Ўтган йилги “Насаф”нинг эришган ютуқлари мухлисларни жуда руҳлантириб, бу йилги чемпионатда энг юқори ўринни олишига катта умид пайдо бўлганди. Афсуски, энди аҳволни кўриб турибсиз.

Қизиқ бир савол туғилади хўш, Усмон Тошев нега истеъфога чиқмаяпти? У кишини “Насаф”да нима ушлаб турибди? Наҳотки мухлисларнинг шунчалар норозилиги у кишига заррача таъсир қилмаса? Бу нима? Ёки, футбол ишқибозларини назарга илмасликми? Нега у кишининг виждони оз бўлсада қийналмаяпти? “Насаф”-“Пахтакор” учрашуви охирларига келиб стадионда йиғилган мухлисларнинг очиқчасига билдирган “муносабати” ҳам у кишига заррача таъсир қилмади. Ҳар кимнинг ўзига инсоф берсин экан.

“Насаф” жамоасидаги легионерларнинг аксарияти ҳам энди захира ўриндиғи "аъзолари"га айланишди. Бундан кимга фойдаю кимга зарар. Легионер бўлгандан кейин улардан фойдаланиш керакда.

Балки, “Насаф” ўз тарихида ҳеч эриша олмаган Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишни мулжаллаётгандир?  Кўрамиз, аммо, шунча имкониятларни бой берган жамоамиз энди бир ёки икки ўйинда яна бир катта соврин эгасига айланишга ўзида куч ва ирода топармикан?

Аслида бунга имкон бордек, фақат Усмон Тошев туфайли ишонишга сал журъатимиз етмайди холос.  “Насаф” ўз майдонида Ўзбекистон Кубоги ярим финали дастлабки учрашувида “Бухоро” жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қилган эди, бу финал учун ишончли қадам ҳисобланади. Энди 25 ноябрда бўладиган жавоб учрашувида “Насаф”ни дуранг натижа ҳам қониқтиради. Кўрамиз.

Фикрларимиз назардан четда қолаётган бўлсада, ҳасрат қилишда давом этаверамиз. "Насаф" бизнинг энг севимли жамоамиз ҳисобланади, унга ҳеч қачон бефарқ бўлолмаймиз. Ачинарлиси шундаки, “Насаф” субъектив муаммолар таъсирида эмас, балки “ўзининг имкони” даражасида пастга шунғимоқда.  Агар бизда ҳам футбол мухлислар учун бўлса, фикримиз ерда қолмас, деган умид билан яшаверамиз.

Ренат Эрназаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:36, 05.11.2012. Ўқилди: 4181 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Болонья Риккардо Орсолини 5
2 Комо Нико Пас 4
3 Наполи Андре-Франк Замбо-Ангисса 4
4 Милан Кристиан Пулишич 4
5 Наполи Кевин де Брюйне 4
6 Интер Анж-Йоан Бонни 3
7 Торино Джованни Симеоне 3
8 Рома Матиас Соуле 3
9 Лацио Маттео Канчельери 3
10 Интер Лаутаро Мартинес 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.