Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов: «Ливерпуль»ни мағлуб этишни истайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Анжи" клуби ярим ҳимячиси Одил Аҳмедов Sportbox.ru сайтига интервью бериб, Европа лигасида ҳал қилувчи палла келгани ҳақида фикр билдирди.

— Сиз уч ой давомида ўйнамадингиз. Жамоанинг муваффақиятларини майдон ташқарисида туриб кузатиш қанчалик оғир?
— Бу фаолиятим давомидаги илк жиддий жароҳат бўлди. Бу вақт давомида тушуниб етдимки, ўйинни телевизор орқали кўргандан кўра, футбол ўйнаган яхши экан. Атрофимдагилар мени қўллаб-қувватлаб туришди ва тикланиш жараёни тез ўтди.

— Тўлиқ тикланиб олдингизми?
— Ҳа, лекин йўқотган формамни ҳали тўлиқ тиклаб олишим керак. Уч ойлик танаффусдан кейин функционал тайёргарлигим юқори даражада эмас. "Терек"ка қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида чарчоқни ҳис қилдим.

— Энди жамоа сафида Жусилейдан ташқари Лассана Диарра билан ҳам рақобатчилик қилишингизга тўғри келади.
— Диарранинг ташрифи "Анжи"ни кучайтирди — бу энг асосийси. Рақобат эса ҳамиша фойда келтиради. Асосий таркибда жойни йўқотиб қўймаслик учун кўп ишлаш керак. Ким яхши тайёргарликка эга бўлса, ким жамоага кўпроқ фойда келтирса — ўша майдонга тушади, деб ҳисоблайман.

— Майдондан ташқарида қолганингизда "Анжи" ўзгарибдими?
— Кичик ўзгаришлар бор. Биз асосий эътиборни тўпнинг назоратига қаратган ҳолда аввалгидек ўйнаяпмиз ва қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Жамоа янада кучлироқ ва тажрибалироқ бўлди.

— Яқинда "Ливерпуль"га қарши жавоб баҳси бўлиб ўтади. Сиз эса Европа лигасининг гуруҳ босқичида ҳали ўйнамадингиз. Англияликларга қарши баҳсга тайёрмисиз?
— Ҳақиқатан ҳам ҳали жароҳатимдан фориғ бўлмаганимда еврокубокларда иштирок эта олмай қолишдан чўчиётган эдим. Англияликларга қарши ўйинда иштирок этишни жуда ҳам хоҳлаётган эдим. Бу ўйинни анчадан бери орзу қиляпман. Жавоб баҳсига тайёр ҳолатда келаётганимдан хурсандман. Майдонга чиқишни ва "Ливерпуль"ни мағлуб этишни истайман.

— Ниманинг эвазига ғалаба қозониш мумкин?
— Бизни мухлислар қўллаб-қувватлашади. Мухлислар қаршисида эса ўз имкониятларимиздан юқорироқ ўйнашга интиламиз. Эътибор беришимга қараганда, "Ливерпуль" ҳозир унчалик кучли эмас. Боз устига, ғалаба қозонсак, гуруҳда 1-ўринга чиқиб оламиз. Бу эса плей-офф масаласини ҳал қилиш имконини беради.

— "Анжи" ушбу мавсумда илк марта кетма-кет иккита ўйинда мағлубиятга учради — "Ливерпуль" ва "Рубин"га. Жамоада таназзул йўқми?
— "Рубин"га қарши ўйинда мағлубият чарчоқ билан боғлиқ. Англияга амалга оширилган парвозлар ўз таъсирини ўтказди. Бундан ташқари майдон марказида футболчиларнинг йўқлиги сезилди. Мендан ташқари Диарра ҳам жароҳатланганди ва Жусилей ўйнамади. Бизга оғир бўлди. Бу мағлубиятларнинг ўзига яраша сабаблари бор.

— Европа лигаси гуруҳ босқичининг қолган 3та ўйинидан қайси бири жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади?
— Кетма-кет иккита ўйинни Москвада ўтказамиз. "Удинезе"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ўша ўйинга яхши кайфиятда етиб келиш учун аввал "Ливерпуль"ни мағлуб этиш керак.

— Жамоа олдига чемпионатда кучли учликка кириш вазифаси қўйилган. Европа лигасида-чи?
— Олдимизга максимал вазифа қўйилган. Шунинг учун аввал гуруҳдан чиқиб, кейин эса плей-оффда имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз.

Манба: www.sportbox.ru
Киритилди: 21:45, 05.11.2012. Ўқилди: 5287 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик