Жанлуиджи Доннарумма ва унинг рафиқаси Париждаги уйида ўғирлик қурбони бўлишди. Бироқ, италиялик футболчи Франция пойтахтида талон-тарож қилинган “ПСЖ”нинг биринчи футболчиси эмас. Парижлик футболчиларни ўғрилар суяди, шекилли. Яна 8 нафар футболчи “ПСЖ” таркибидалигида ўғрилар ҳужумига uchragan.Ular кимлар ва қанча зарар кўришгани билиб оламиз.
Преснел Кимпембе
Икки киши 2022 йилнинг 25 ноябрь куни 27 ёшли франциялик ҳимоячининг уйига ўғирликка тушади. Яқин манбага кўра, етказилган зарар 5000 еврога баҳоланган.
Маркиньос
2021 йил 14 март куни Маркиньос футболда бўлган пайтда уйига босқинчилар тушади. Унинг оиласи ҳақиқий даҳшатни бошдан кечирди, улар жисмоний тажовузга учради. Фирибгарлар 1300 фунт нақд пул ва бир нечта ҳашаматли сумкалар билан қочиб кетишган.
Анхель Ди Мария
Анхель Ди Мариянинг уйи Маркиньоснинг уйи билан бир кечада шафқатсизларча талон-тарож қилинган. Дастлаб, босқин пайтида Ди Мариянинг оила аъзолари гаровга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ кейинроқ маълум бўлишича, воқеа вақтида Ди Мариянинг рафиқаси ва икки қизи уйда бўлган, бироқ жабрланмаган.
Тиаго Силва
2018 йил 22 декабрь куни ўғрилар унинг уйига бостириб кириб, сейфини ўғирлаб кетишган. Сейфда тахминан 1,5 миллион евролик буюмлар бўлган.
Дани Алвес
2019 йилнинг феврал ойида “ПСЖ”нинг “Монпелье”га қарши ўйинида Дани Алвеснинг уйига ўғрилар кирган. Хабар қилинишича, зарар 10 минг евродан ошган.
Эрик Максим Чупо-Мотинг
Футболчи икки марта талончиликка уринишдан омон қолган. Биринчиси 2018 йилнинг 28 ноябрида “Ливерпуль” билан ўйинда, иккинчиси эса ўша йилнинг 24 декабрида юз берган. Умуман олганда, ушбу воқеалар пайтида футболчидан 600 минг евролик буюмлар ўғирланган.
Мауро Икарди
2021 йилнинг 30 январида “Лорьен”га қарши ўйинда ўғрилар Икардининг уйидан жами 400 минг еврога яқин заргарлик буюмлари, соатлар ва кийим-кечакларни ўғирлаб кетишган.
Серхио Рико
2023 йил 22 январда Серхио Риконинг уйига босқинчилар кирган. Қароқчилар тахминан 25 минг евролик соатлар ва тақинчоқларни олиб кетишган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).