Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдиньонинг "ПСЖ"дан кетиши қандай бўлган эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

20 йил аввал футбол тарихидаги энг муҳим трансферлардан бири содир бўлганди. 23 ёшли Роналдиньо “ПСЖ”дан "Барселона"га ўтган эди. Унинг трансфери каталонияликларга 32,25 миллион еврога тушди. 27 июль куни "Барселона" "Ювентус" билан ўртоқлик учрашувини ўйнади (2:2) ва бразилиялик футболчи танаффусдан кейин майдонга тушди. Бу янги келган футболчининг Испания грандидаги илк учрашуви эди.

Нега Роналдиньо “ПСЖ”ни тарк этганди?

Париждаги Бразилиялик даврини ноаниқ деб аташ мумкин. Моҳир футболчи энг оддий вазиятларни мураккаблаштирди, бу эса мураббий Луис Фернандесни қаттиқ ғазаблантирди. Натижада, биринчи даврада Роналдиньо атиги беш марта асосий таркибга кирди. Янги йилдан кейин Окоча Африка Миллатлар Кубогига жўнаб кетди ва Ронни кафолатланган старт жойига эга бўлди. Бразилиялик футболчининг ўйини сезиларли даражада ўзгарди, бу эса парижликларга фойда келтирди. Окоча қайтиб келгач, Диньони захирага қўйишнинг иложи бўлмади.

2002 йилнинг ёзида Роналдиньо жаҳон чемпионатида ўзини ёрқин кўрсатди ва Бразилия билан олтин медальни қўлга киритди. Чорак финалда "ПСЖ" футболчиси Англияга қарши ўйинда (2:1) гол урди.



Янги мавсум якунига кўра, “ПСЖ” Франция чемпионатида атиги 11-ўринни эгаллади. Роналдиньо ҳамон бош мураббий билан зиддиятда эди. Фернандес бразилияликни айблади: айтишларича, у бор кучи билан ўйнамаган. У эса кичик жароҳатларини айтиб ўйинларни ўтказиб юборган.

Бир неча йил ўтгач, Фернандес хотира китобини чиқарди. Мураббий бразилияликни худбинликда, тўйиб овқатланмасликда ва ёмон хулқ-атворда айблади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, Роналдинё мунтазам равишда тунги клубларни кезиб юрган, шунингдек, ўйинларга тайёргарлик кўраётганда хонага аёлларни олиб келган. Мураббий 2002 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг йигит яхши томонга ўзгарганини таъкидлади.

Турнирдаги ғалабадан сўнг бразилиялик Франция чемпионатидаги мотивациясини йўқотди. У кучли рақиблар билан ўйинларда бор кучини берди, бироқ айни пайтда мақоми кам бўлган ўйинларда дангасалик қилди. Мавсум охирида футболчи Парижни тарк этиш истагини очиқ айтди, чунки у Европа мусобақаларида ўйнашни хоҳлади. “ПСЖ” бошлиқлари Роннидан қутулиш кераклигини тушунишди.



Бразилиялик қандай қилиб "Барселона"га ўтди?

Роналдиньо Каталония клуби учун устувор вариант эмасди. "Барса" президентлигига номзод Жоан Лапорта етарли овоз тўплаган ҳолайда Девид Бекхэмни сотиб олишга ваъда берди. Менежер баланд овозли иборалардан уялмади ва инглиз футболчиси "Барса"ни дунёнинг энг яхши клубларидан бирига айлантиришини айтди. Табиийки, Бекхэмнинг ўзи ҳам Лапорта ундан ўз кампаниясини оммалаштириш учун фойдаланганидан ғазабланган.

"2003 йилда биз Бекхэм ва Роналдиньо ўртасида танлов қилгандик", деб эслайди Лапорта. “Манчестер Юнайтед” агар сайловда ғалаба қозонсак, инглиз футболчисини сотишини айтди. Улар биздан фойдаланишди ва Бекхэмни “Реал” сотиб олишди. Биз “Манчестер Юнайтед” билан келишиб олдик, агар унинг агенти билан тафсилотларни келишиб олсак, улар Девидни сотишади. Музокаралар олиб бордик, у ўйлаш учун вақт сўради. Биз жавобни узоқ кутдик ва кейин Роналдинони сотиб олдик”.

Журналистларда бошқа версия бор эди. Лапорта Дэвидни кўчириш вариантини кўриб чиқмаган. У шунчаки инглиз номидаги ПР туфайли элэкторатни сотиб олди ва “Манчестер Юнайтед” “Реал”дан кўпроқ пул ишлаб чиқарди.

Бекхэм билан муваффақиятсизликдан сўнг "Барса" ҳақиқатан ҳам эътиборини бразилияликга қаратди.

"Манчестер Юнайтед" ҳам футболчига даъво қилганди. Сер Алекс Фергюсон Роналдиньони Бекхемнинг ўрнига кўрди. Афтидан, "Манчестер Юнайтед" юқори даражадаги трансферни амалга оширади ва "Барса" иккинчи супер юлдузни қўлдан бой берадигандек туйилганди. Аммо Лапортанинг маслаҳатчиси, кейинчалик “кўк-анорранглилар” вице-президенти бўлган Сандро Росел бу ишга аралашди.

У Роналдиньо билан гаплашди ва ундан оғзаки розилик олди: агар Лапорта сайловларда ғалаба
қозонса, бразилиялик футболчи "Барса"га ўтади. Битта жуда муҳим жиҳат бор эди. Роннига сайловлар тугагунига қадар муносиб таклиф тушса, исталган бошқа клубга ўтиши мумкинлиги. “Манчестер Юнайтед” шартномани ёпишга улгурмади, Росел эса Лапортанинг ғалабаси куни Роннига қўнғироқ қилди.



“Росел билан дўстлигим туфайли “Барса”га кўчиб ўтдим. Шартномани имзолаганимда ҳеч қандай босим сезмадим. Мен Ромарио, Роналду ва Ривалдо ўйнаган клубда эканлигимдан фахрланаман. Менда янги "Р" бўлиш имконияти бор эди”, дейди футболчи.

Роналдиньонинг ўтишига нафақат Фергюсон, балки “МЮ”нинг айрим футболчилари ҳам ишонган эди. "Биз трансферни эълон қилишга яқинмиз", деди афсонавий Пол Скоулз. Сўнгги дақиқада у фикрини ўзгартириб, “Барселона” билан шартнома имзолади. Ғалати туйғу, чунки барчамиз жуда ҳаяжонланган эдик. Роналдиньо, қандай футболчи! Биз у деярли Кантона каби ўзига хос нарса олиб келади деб ўйладик. Бир неча кундан сўнг мавсумолди турда "Барса" билан ўйнадик. Айрим футболчиларимиз Роналдиньони иложи борича тепишга ҳаракат қилишди, чунки у “МЮ”га боришдан бош тортган эди”, деган Скоулз.

“Реал” дастлаб Бекхэмни эмас, Роналдиньони сотиб олмоқчи эди. 2004 йилда El Pais газетаси Флорентино Пересга яқин одамнинг аноним шархини чоп этди. "Роналдиньони сотиб олишдан маъно йўқ эди, чунки у шунчаки хунук. Бу “Реал Мадрид” брендига салбий таъсир кўрсатади. Бекхэмни Роналдиньо билан солиштиринг. Қаранг, Дэвид нақадар келишган, ҳақиқий жентлмен. Бекхэм туфайли бутун Осиё "Реал"га ошиқ бўлди", дейилган ушбу махфий хабарда.

Бу маълумот қанчалик ҳақиқат эканлиги ҳозирча номаълум. Бу шунчаки испан газетаси чиққан хабар. Ўшандан бери кўп вақт ўтди, аммо шунга ўхшаш инсайд ёки янги тафсилотлар пайдо бўлмади. Роналдиньо "Барса"да беш йил ўйнади ва шу вақт ичида у икки марта Ла Лигани ютди, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Айнан у Лионель Мессидан олдин Каталония клубининг сеҳргари эди. Роналдиньо шу қадар зўр эдики, ҳатто "Сантьяго Бернабеу"даги "Реал" мухлислари уни олқишлашган.

Киритилди: 16:29, 27.07.2023. Ўқилди: 3689 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.