Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор" Олий лигани тарк этаркан!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лигамизнинг навбатдаги мавсуми якунланишига оз фурсат қолди. Ғалвирни сувдан кўтариш пайти яқинлашмоқда.

Севимли жамоамиз сўнгги икки учрашувни "Шўртан" ва "Қизилқум"га қарши ўтказишини биламиз. "Навбаҳор"нинг Олий лигада қолиш қолмаслиги барчамизни ўйлантираётган масала бўлиб турибди. Ўйлай-ўйлай, уйқуга кетдим...

17 ноябрь. Косонсой. "Марказий" ўйингоҳ.

Шу куни ўйингоҳ мухлислар билан анча гавжум бўлди. Ахир бу мавсумдаги сўнгги уй учрашуви эдида! Томошабинлар биргаликда "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлашарди. Ҳамма ғалаба кутаётганди. Лекин...

Учрашув бошланди. Негадир футболчиларимизда ўйнаш иштиёқи йўқ эди. Бу эса мухлисларни хафсаласини пир қилди. "Шўртан" эса бундай парокандаликдан унумли фойдаланди. Дастлаб Лазиз Убайдуллаев, сўнгра Фарҳод Тожиев дарвозамизни ишғол қилди! 0:2, қандай шармандалик-а? Ўлганни устига тепган бўлиб, "Машъал" Павел Соломиннинг ажойиб голи эвазига Бекободдан ғалаба билан қайтди!

Турнир жадвалига қарашга қўрқдик. "Навбаҳор" 13-ўринга маҳкам ўрнашиб олганди. Сўнгги турда энди "Металлург"ни очко йўқотишини кутардик.

21 ноябрь. Зарафшон. "Прогресс" ўйингоҳи.

"Қизилқум" ҳам ўтган турда "Бунёдкор"га имкониятни бой бергач, ўз майдонида фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушди. Учрашувга Намангандан ҳам мухлислар ташриф буюришганди.

Учрашув қизғин курашлар остида ўтди. Собир Ҳамидов, Жаъфар Ирисметов, Абдулазиз Султоновлар қанчадан-қанча вазиятларни кўкка совуришди. Лекин гол йўқ! Баҳс "нурли" дуранг билан интиҳо топди - 0:0. Ўйин тугаши биланоқ клуб раҳбариятидаги ва мураббийлар штабидаги инсонларга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бироқ бундан ҳеч ким хурсанд бўлмади. Барчанинг дарди бошқа эди.

Параллел равишда Андижонда ўтаётган учрашувда ҳам бахтга қарши дуранг қайд этилди ва "Металлург" лигада қолди!

Зарафшондаги учрашувдан сўнг барча футболчилар мухлислардан кечирим сўрашди. Аммо энди кеч эди... "Навбаҳор" биринчи лигага тушиб кетди. Ҳеч ким ўзини йиғидан тия олмасди...

Қулоғимни тагида кимнингдир бақириши жаранглаверди. Кўзимни очсам тепамда дадам турган эканлар! Ҳайрият, кўрганларим туш экан дея тинчландим. Кўзгуга қарасам ҳамма еримга кўрққанимдан учуқ тошиб кетибди...

P.S. Кўрган тушим ҳеч қачон ўнгидан келмасин!

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 13:54, 09.11.2012. Ўқилди: 5471 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик