Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньо 2014 йилда юлдуз бўлади деб башорат қилган футболчиларнинг тақдири не кечганди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Моуриньо ўзининг "Челси"даги иккинчи даврида клуб академиясидан учта футболчини алоҳида таъкидлаб кўрсатади ва уларни юлдуз бўлади деб башорат қилади. У бу борада 2014 йилнинг ёзги мавсумолди баҳсларида шундай дейди: "Менинг юрагим сезиб турибдики, Бейкер, Браун ва Соланке келаётган бир неча йил ичида фантастик футболчилар бўлиб етишади. Агар шундай бўлмаса, ўзимни айблаган бўлардим. Улар нафақат "Челси"да, балки Англияда ҳам порлайди". Қуйида уларнинг асл тақдирини билиб оласиз.

Льюис Бейкер

Бейкер "Челси"даги дебютини Жозе Моуриньо қўл-остида, 2014 йилнинг январида ўтказади. У ўша йили академияда йил ўйинчиси деб топилади. Қолаверса, футболчи йилнинг энг чиройли голига муаллифлик қилганди. Ярим ҳимоячи 2015 йилнинг февралида "МК Донс" клубига ижарага берилади. Кейинчалик Бейкернинг тақдири Нидерландия билан боғланди. Ёш футболчи икки мавсум "Витесс"да ҳаракат қилди. Англияга қайтган Бейкер, яна ижарага кетди. Бу давр у учун "Мидлсбро", "Лидс" ва "Рединг" сафида кечди. Бейкер 2020-21 йилги мавсумда "Трабзонспор" клубига ижарага берилади. 2022 йилнинг январь ойида, ваниҳоят, 26 ёшли Бейкер "Сток Сити" билан доимий шартномага эришади. Футболчи шундан буён Чемпионшип клубида жами 69 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 7 та ассистга муаллифлик қилди.

Айзая Браун

Браун 16 ёшидаёқ "Вест Бром"га қарши АПЛ баҳсида майдонга туширилади. У 2013 йилнинг ёзида академияга олиб келинган. Моуриньо эса уни 2015 йилда асосий таркибда майдонга туширганди. Гарчанд 1 та ўйинда майдонга тушган бўлса ҳам, 2015 йилги чемпионликда Браунга ҳам олтин медал насиб этади. Ярим ҳимоячи 2015-16 йилги мавсумда "Витесс"га ижарага берилади. Браун 2016-17 йилги мавсумда "Хаддерсфилд Таун"ни АПЛга қайтишида катта ҳисса қўшади. Кейинги мавсумда Англия ёшлар терма жамоаси аъзоси, "Брайтон" сафида ҳаракат қила бошлади. Бироқ, тиззасидан жиддий жароҳат олгани сабабли, Брауннинг фаолияти орқага кетди. Кейинги мавсумлар футболчи учун яна Чемпионшипда, "Лутон Таун" ва "Лидс Юнайтед"да кечди. 2020-21 йилги мавсумда Браун сўнгги бор ижарага юборилади. У ўша даврни "Шеффилд Уэнсдей"да ўтказди. 2021 йилнинг ёзида Браун "Престон"га сотиб юборилади. Афсуски, апрель ойида 26 ёшли Браун футболдан кетганини маълум қилди. Футболчи тизза ва тўпиғидан олган жароҳатларидан қайта тиклана олмаганди.

Доминик Соланке

2014-15 йилги мавсумда Соланке "Челси"нинг ёшлар жамоасида 31 та голга муаллифлик қилади. Ҳужумчи ўшанда академиянинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Моуриньо 2015 йилда унга ЕЧЛда дебют қилиш имконини беради. 2015-16 йилги мавсумда Соланке "Витесс"да ижарада ҳаракат қилиб, 7 та голга муаллифлик қилади. 2016-17 йилги мавсумда футболчи ва "Челси" раҳбарияти ўртасида келишмовчилик келиб чиқади ва у жамоадан кетади. Уни "Ливерпуль" таклиф қилади. 2017 йилги 20 ёшлилар ўртасидаги мундиал Англия чемпионлиги билан тугайди. Ўша турнирнинг энг яхши футболчиси ва тўпурари айнан Соланке бўлганди. Бейкер ва Браундан фарқли равишда, Соланке 2017 йилнинг ноябрида Англия терма жамоасида Бразилияга қарши баҳсда дебют қилади. Афсуски, ҳужумчининг "Ливерпул"даги даври яхши ўтмади ва 2019 йилда "Борнмут"га 19 миллион фунт эвазига сотиб юборилади. Чемпионшипда Соланке фантастик даражага чиқди. Ўзининг жамоадаги иккинчи мавсумида, Соланке 29 та гол билан "Борнмут"ни АПЛга олиб чиқади. У ўтган масвумда АПЛда 6 та гол уришга эришганди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 20:01, 30.07.2023. Ўқилди: 6565 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.