Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 28.01.2026 11:00
      • Афғонистон
      • 3:0
      • Саудия Арабистони
      • 28.01.2026 13:00
      • Япония
      • 6:2
      • Австралия
      • 28.01.2026 15:00
      • Эрон
      • 4:1
      • Малайзия
      • 28.01.2026 17:00
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Тожикистон
      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта

ЕЧЛда навбатдаги даҳшат: "Бенфика" "Реал" дарвозасига 90+8-дақиқада дарвозабон томонидан киритилган гол эвазига 24-ўрин билан плей-оффга чиқди [112]

ZO'R TV бугун ЕЧЛнинг қайси ўйинини жонли намойиш этиши маълум бўлди (фото) [58]

ЕЧЛ. "Барселона" йирик ғалаба билан кучли саккизликдан ўрин олди [36]

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Тожикистон билан нурсиз дуранг ўйнади [16]

Шайхлар Дембеле трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди [14]

Чемпионлар лигаси. «Бенфика» - «Реал Мадрид» - 4:2 (видеошарҳ) [12]

ЕЧЛ. 8-тур ўйинларида қайд этилган барча натижалар ва турнир жадвалидаги якуний ҳолат (фото) [11]

«Реал» «Челси» юлдузини келаси ёздаги асосий нишонлардан бири сифатида белгилади [10]

"Барселона" бу трансфердан воз кечди [8]

ЕЧЛ. Ўзаро ўйинда дуранг ўйнаган "ПСЖ" ва "Ньюкасл" плей-офф босқичига қолиб кетишди! [7]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пау Торрес: «АПЛ муҳитига илҳақман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Вильярреал» клуби ва Испания миллий жамоасидаги барқарор ўйинлари билан мухлису-мутахассислар эътирофига эришган ҳимоячи Пау Торрес сўнгги йиллар деярли барча топ-клублардан таклифлар олди.

Лекин 26 ёшли футболчи собиқ устози Унаи Эмерига эргашиб, камтарин «Астон Вилла»ни танлади якунда. Бирмингем клуби ушбу универсал ҳимоячи трансфери йўлида 37,5 миллион евродан воз кечди ва у билан бирданига 5 йиллик шартнома тузди. Маҳаллий VillaTV канали эса дарҳол Пауни суҳбатга тортиб, мухлисларни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб олишга уринди.

- Пау, «Астон Вилла»га хуш келибсан. Аввало, илк таассуротлар билан ўртоқлашсанг...

- Хуш кўрдик. Бағоят хурсандман. Умид қиламанки, бу ўтиш фаолиятимда ҳал қилувчи бурилиш, олдинга ташланган қадам бўлади. Бунга тўлиқ тайёр эдим, «Астон Вилла» сафига қўшилганимдан асло афсусланмайман. Энди АПЛда ўйнаш имкониятидан максимал даражада фойдаланишни хоҳлайман.

- Қизиқ, «Астон Вилла» лойиҳаси ва клубнинг ўзи нимаси билан жалб қилди?

- Гап ўтган йили катта суръат билан ривожлана бошлаган лойиҳа ҳақида кетмоқда. Бошқарув Эмерига топширилганидан сўнг жамоа АПЛда чинакамига жангга киришди ва якунда еврокубокларга йўл олди. Ўйлайманки, бу «Вилла» учун олдинга ташланган катта қадам. Ҳаммаси жамоа йилдан-йилга яхшиланишга интилаётганидан далолат. Албатта, бўлажак мавсум ҳам турнир жадвалида янада юқорироққа кўтарилишдан умидворман.

- Унаи Эмерини жуда яхши биласан. Бош мураббий билан алоҳида гаплашгандирсан... Сир бўлмаса, айнан қайси масалаларни муҳокама қилдинглар?

- Ҳа, босс билан аллақачон бафуржа суҳбатлашдим, у асосан «Астон Вилла» лойиҳаси моҳиятини тушунтирди ва мени бунга қизиқтириб қўйди. Илк суҳбатда шунчаки, трансфер эҳтимоли ҳақида гаплашгандик ва ўшандаёқ АПЛга кўчиб ўтиш учун яхши вариант юзага келганини тушундим. Мана, энди шу ердаман. Ҳозир ишга киришиш ва бор қобилиятимни намойиш этиш онларини сабрсиз ҳолда кутяпман.

- Ўзи Англия ва АПЛда ўйнаш нимани англатади?

- Тушунарлики, АПЛ - дунёдаги энг кучли лигалардан бири. Бу мен учун - янги тажриба. АПЛда ўйнаш қандайлигини биладиган янги клубдошларим ва кўплаб танишларим ҳаммасини ўзгача таърифлашмоқда. Айниқса, мухлислар, стадионлар ҳақида жуда яхши гаплар эшитдим. Энди шу гўзал муҳит ичига тушиш ва бундан борича роҳатланишга илҳақман.

- Янги жамоада бирор футболчини яқиндан танийсанми?

- Алекс Моренони яхши биламан. Бу ерга келишдан олдин у билан ҳам гаплашдим, албатта. Табиийки, Алекс­нинг жамоада, кийиниш хонасида эканлиги менга мослашув жараёнида жуда қўл келади. Ҳар ҳолда, ундан клуб ва дастлабки давр тажрибаси ҳақида бемалол сўрашим мумкин.

- Европа миқёсида энг юқори даражада халқаро тажрибага ҳам эгасан. Янги клубингни эса олдинда еврокубок ўйинлари ҳам кутмоқда. Бунга нечоғли тайёрсан?

- Ҳа, шу кунга қадар деярли ҳар йили «Вильярреал» билан еврокубокларда ўйнаш имкониятига эга бўлдим. Бу юриш Англияда ҳам давом этиши ёқимли. Албатта, қобилиятим билан жамоанинг юқори даражага кўтарилишига иложи борича кўпроқ ҳисса қўшмоқчиман. «Астон Вилла» лойиҳасига кўра, клуб еврокубокларда мунтазам ўйнаши керак. Тўғри, бу йил жамоага осон бўлмаслиги тайин, лекин барчасига тайёрман, табиатан мураккаб синовларни ёқтираман.

- «Вилла Парк» аренаси ва клуб мухлислари ҳақида нималарни эшитдинг?

- Стадион ҳар ҳафта дам олиш кунлари мухлислар билан деярли тўлишини биламан. Айтишларича, ўйин вақти бутун шаҳар футболдан нафас олади. Бирмингемда абонементга ариза берганлар рўйхати чипта эгалариникидан узунроқ эканлигини айтишди. Шунинг ўзи «Вилла» мухлислари армияси кучидан далолат. Маълумот беришларича, стадионни кенгайтириш ҳаракати бошланган - бу улкан иш. Қисқаси, айтиш мумкинки, бутун Бирмингем ҳамиша жамоа билан бирга.

- Охирги савол: янги мавсумга қаратилган шахсий ва жамоавий амбицияларинг қандай?

- Мени АПЛдаги дебют мавсум кутмоқда. Табиийки, тезроқ мослашиш, бошидан иқтидоримни тўлиқ намойиш этишни хоҳлайман. Жамоавий мақсад - ўтган мавсум бошланган суръатни янада оширганимизни кўрсатиш. Шунингдек, Европа майдонларида ҳам бор кучимизни ишга соламиз, ўзимизни асло аямаймиз. Тўғри, қитъа миқёсида кучли жамоа­ларга қарши ўйнаймиз ва уларнинг ҳар бирига ҳурмат билан қарашимиз шарт. Менимча, бизда  ҳам ажойиб таркиб бор ва анча узоққа боришимиз мумкинлигини яхши биламиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 01.08.2023. Ўқилди: 1486 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.