Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ян Облак «Атлетико»дан кетиб, Саудия Арабистонига йўл олмоқчи [0]

Агуэро: "Аргентина терма жамоаси мени ЖЧ-2022 ғалабасининг бир қисми эканлигимни ҳис қилишга мажбур этди" [0]

Агуэро: "Месси МЛСга лига ўсиши учун зарур бўлган турткини берди" [0]

Франция футбол федерацияси раҳбари терма жамоа мураббийи ҳақидаги саволга: "Бу мавзуда бошқа гапирмайман" [0]

Ироқ терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади [0]

Капелло Италиянинг муваффақиятсизлигига изоҳ берди: "Бу шармандалик" [0]

Коубек - Чехиянинг жаҳон чемпионатига чиқиши ҳақида: "Кўзимга ёш келди" [0]

Капелло - Италиянинг муваффақиятсизлиги ҳақида: "Ҳеч ким истеъфога чиқмайди - ва бу энг хавотирлиси" [0]

Де Лаурентис Италия терма жамоаси муваффақиятсизлигига изоҳ берди [0]

Доннарумма Босния дарвозабони "шпаргалкаси"ни йиртиб ташлади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«ПСЖ» - клуб эмас, қамоқхона...»

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Марко Верраттининг собиқ агенти Донато ди Кампли «ПСЖ»ни қамоқхонага қиёслади, клубни футболчиларга таҳдид солишда айблади.

Табиийки, бу катта жамоа учун кескин айблов. Италиялик агентнинг айтишича, у Париж клуби соҳиби Носир ал Хелайфи туфайли етакчи мижозини йўқотган экан. Донато ди Кампли яна Марко Верратти вақтида «ПСЖ»дан «Барселона»га ўтишни хоҳлаганида, клуб италиялик ярим ҳимоячини ошкора таҳдид билан Парижда олиб қолишга эришганини баён қилди.

Биласиз, жорий ёз Парижда Килиан Мбаппе келажагига боғлиқ достоннинг янги серияси бошланди. Франция миллий жамоаси ҳужумчиси «ПСЖ» билан амалдаги шарт­номаси муддатини узайтирмоқчи эмас ва янги мавсум якунида клуб билан эркин агент мақомида хайрлашмоқчи. ОАВдаги хабарлар оқимига қарасак, «ПСЖ» раҳбария­ти юлдуз футболчи позициясидан ғоят ғазабда ва голеадорни шу ёзда сотмоқчи. Акс ҳолда, парижликлар Килиан янги шартнома остига имзо чекиши учун қўшимча чора-тадбирларни қўллашга ҳам тайёрлар. Ушбу воқелик фонида Донато ди Камплининг Relevo нашрига берган ошкора интервьюси худди «олов устига мой қуйиш» каби бўлди. Италиялик агент Париж клуби футболчилар билан музокара жараёнида «шантаж» (тўғридан-тўғри таҳдид) усулига мурожаат қилишни яхши кўришини таъкидламоқда. «Футболчилар Парижда қамоққа тушишади, улар шунчаки, клуб хоҳлаганидек йўл тутишлари шарт. Яъни шахсий истаклари ўз аҳамиятини буткул йўқотади. Умуман, «ПСЖ»да ҳар қандай мунозара ёки муаммони «шантаж» ёки чўчитиш эвазига ҳал қилишни яхши ўзлаштиришган. Хусусан, Верратти билан «Барселона» вариантини танлаганимизда, бу амирга асло ёқмади. Носир ал Хелайфи ҳаттоки, менга ошкора таҳдид солди: «Агар «Барса» билан музокарани давом эттирсанг, Верратти сен билан алоқани узади. Қадамингни ўйлаб бос...». Кейин ҳаммаси у айтганидек бўлди. Ишончим комил, Марко «шантаж»дан қўрқиб кетган, тўғри, у буни тан олмайди, лекин ҳақиқат шу. Умуман, Верратти клуб сафига қўшилган куни қамоққа тушди. Биламан, биз «Барселона» вакиллари билан алоқа ўрнатганимиздан кейин «ПСЖ» мижозимни бир неча марта жиддий «огоҳлантирган». Парижликлар шунингдек, Неймарни сотиб олишлари ва унинг атрофида янги лойиҳа яратишларини айтишган. Ҳақиқат шуки, агар уларга қарши чиқсангиз, ҳаммаси шахсий ҳисоб-китобгача бориши ҳеч гап эмас. Эсимда, «Барселона»нинг собиқ президенти Хосеп Мария Бартомеу амирга охиригача қўнғироқ қилаверган, аммо у бирор марта жавоб бермаганди. Қисқаси, «ПСЖ» билан ёмон тажрибани бошдан ўтказдим, жуда ёмон. Парижда фақат пул ҳақида ўйлашади. «ПСЖ» - қалбсиз клуб. Жамоа футболчиларни қўйиб юбормаяпти, чунки ал Хелайфи ва унинг атрофидагилар наздида ҳаммасини сотиб олиш мумкин, пул билан дунё­ни забт этиш имкони бор. Аммо бу иложсиз эканлигини ҳамма аллақачон кўриб бўлди «ПСЖ» мисолида...», - деди ди Кампли.

Қўшимча қилиш ўринли, Верратти 2017 йили чиндан ҳам, ҳамюрти билан ҳамкорликни тўхтатиб, марҳум Мино Райола мижозига айланди, аммо у бу қарорига ҳеч қачон қандайдир изоҳ берган эмас. Эҳтимол, барчаси ди Кампли айтганидек ривожлангандир... 

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:10, 03.08.2023. Ўқилди: 4932 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик