Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биз биринчи ўриндамиз!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

ЖЧ саралаш босқич доирасидаги Эрон терма жамоасига қарши учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ўта муҳим бўлган ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Қосим Деҳлавий Ашкан Дежога томонидан етказиб берилган тўпни боши билан Нестеров дарвозасига йўллади. Бироқ тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 13-дақиқасига келиб Эрон футболчилари гол киритишганди. Бироқ бу вазиятда тўпнинг йўлини бевосита дарвозабондан тўсиб қолган рақиб футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини кўрди ва қоида бўйича офсайдни қайд этди.

17-19 дақиқаларга келиб энди бизнинг футболчилар ҳам олдинга бора бошлашди. Кетма-кет иккита бурчак зарбалари хавфли кўриниш олган бўлсада, самара бермади. Кейинги ҳолатларда ҳам жамоамиз бироз устунликни қўлга ола бошлади. Учрашувнинг ўта муҳимлиги натижасида 20 дақиқадан сўнг футболчилар майдонда футболдан ташқари даҳанаки жангга ҳам киришиб кетишди. Сервер Жепаровга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг футболчимиз ҳали туриб улгурмаган маҳалда Ашкан Дежога унга қарата тўпни тепиб юборди. Бу қилиғини кўриб турган вакилларимиз унга ташланиб кетишди. Натижада бу вазият учун Азизбек Ҳайдаров ва Дежогаларга сариқ карточка кўрсатилди.

31-дақиқада терма жамоамизда яхши имконият юзаша келди. Рақиб ҳимоясидаги пала-партишлик натижасида вакилларимиз кетма-кет тўрт марта зарба бериш имкониятига эга бўлишди. Лекин зарбалар ҳар сафар ўша пала-партиш ҳимояга тегиб қайтаверди. Сўнггисида тўпни эгаллаб олган Фозил Мусаев бир рақибни алдаб ўтди ва дарвоза томон зарба берди. Бироқ зарба кучсиз чиққани боис Саид Раҳматий уни эгаллаб олди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ўта хавфли вазиятлар содир этилмади. Бошида бироз ҳаяжонга берилган вакилларимиз бўлим ўрталарига келиб ўзига келиб олишди ва иложи борича тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлим бошиданоқ олдинга ташланган эронликлар 47-дақиқада ҳисобни очишлари мумкин эди. Бўлим бошида майдонга тушган Карим Ансорифарднинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.
50-дақиқада энди вакилларимизда стандарт вазият юзага келди. Санжар Турсуновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин Сервер Жепаров жарима зарбасини амалга оширди. Унинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборганди, бироқ тўпга яна Раҳматийнинг ўзи биринчи бўлиб етиб келиб тўпни эгаллаб олди. 55-дақиқада энди Азиз Ҳайдаров узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Бироқ тўп анча ноаниқ кўриниш олди. 67-дақиқада ҳам унинг айнан шунга ўхшаш зарбаси ноаниқ кетди.

72-дақиқага келиб эса навбатдаги стандарт вазиятдан кейин терма жамоамиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Сервер Жепаровнинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини Улуғбек Бақоев рақиб дарвозасига киритди.

Ушбу гол ўйин охирига қадар ўзгармай қолди ва жамоамиз ўта муҳим ўйинда ғалаба қозониб гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2014. Саралаш. Осиё минтақаси 4-босқич
ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:1 (0:0)
Гол: Улуғбек Бақоев (72)
ЎЗБЕКИСТОН: 12. Игнатий Нестеров, 23. Акмал Шораҳмедов, 4. Артём Филипосян, 6. Ислом Тўхтахўжаев, 14. Виталий Денисов, 17. Санжар Турсунов, 18. Фозил Мусаев, 7. Азизбек Ҳайдаров, 22. Шоҳрух Гадоев (13. Олег Зотеев, 65), 8. Сервер Жепаров, 10. Улуғбек Бақоев (15. Александр Гейнрих, 82).
ЭРОН: 1. Сайид Раҳматий, 2. Ҳусрав Ҳайдарий, 4. Сайид Ҳуссайний, 6. Жавод Некунам, 7. Муҳаммад Нурий (18. Пажмон Нурий, 66), 9. Ризо Гучаннежҳод, 14. Андраник Теймурьян (11. Алиризо Аббосфад, 80), 15. Пежман Мунтазарий, 16. Ашқан Дежога, 19. Милод Нурий, 21. Меҳрдод Пўлатий, 23. Муҳаммад Ризо Халатборий (10. Карим Ансорифад).

Огоҳлантиришлар: Ашкон Дежога (24), Муҳаммад Нурий (50) - Азизбек Ҳайдаров (24), Сервер Жепаров (52), Акмал Шораҳмедов (56).

Манба: www.stadion.uz.

Учрашув якунига етгач, киритган шарҳимизни хакерлар ўчириб юборишни уддасидан чиқишибди! Қойил!..

Бу техник камчилик учун мухлислардан узр сўраймиз!

Киритилди: 00:19, 15.11.2012. Ўқилди: 7079 марта. Фикрлар: 38 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Премьер-лига тарихидаги биринчи голни Брайан Дин урган. У 1992 йил 15 август куни "Шеффилд Юнайтед" сафида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғо

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик