Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2331]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2172]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1989]

Фергюсоннинг тоби қочди [1977]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1568]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1554]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1473]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1349]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1346]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1199]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лионель Месси “Интер Майами” билан бирга илк совринни қўлга киритиши мумкин (видео)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Миллий чемпионатлар / MLS
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол бўйича Leagues Cup 1/8 финалида “Интер Майами” “Даллас” устидан ғалаба қозонди, Лионель Месси учрашувда дубль қайд этди.

Месси учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ ҳисобни очди, унга “Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Жорди Альба узатмани амалга оширди.

Ундан кейин учрашувда яна голлар урилди, 85-дақиқага келиб, ҳисоб 3:4 “Даллас” фойдасига ҳал бўлаётганди. Бироқ ўша дақиқада Лео жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 

Учрашув пенальтилар сериясига қадар давом этди ва унда “Интер Майами”нинг қўли баланд келди. Месси биринчи зарбани аниқ амалга оширди.

Мана бу Мессининг “Даллас”га қарши ўйиндаги ҳаракатлари акс этган видео:


Лео аллақачон “Майами” тарихидаги энг яхши тўпурарлар тўртлигига кириб улгурди. Шунингдек, у жарима зарбасидан гол уриш бўйича Бекҳэмга етай деб қолди.

Аргентиналик футболчининг “Интер Майами”даги статистикаси жуда тезлик билан ўсмоқда. Месси янги жамоасидаги 4 та ўйинда 7 та гол ва битта голли узатмани амалга ошириб, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар кучли тўртлигига кирди. Олдинда Роберт Тейлор, Леонардо Кампана ва Гонсало Игуаин бор.

Месси кетма-кет учинчи ўйинида дубль қайд этмоқда. “Даллас”дан олдин “Орландо” ва “Атланта” жамоалари дарвозасини икки мартадан ишғол қилганди. “Интер”даги дебют ўйинида эса “Крус Асул” дарвозасига сўнгги дақиқаларда жаримадан ғалаба голини урганди.

Шунингдек, Лео футбол тарихида жарима зарбасидан гол уриш статистикасини ҳам яхшилаб бормоқда. “Даллас” дарвозасига урилган гол футболчининг 64-голи эди. Бу кўрсаткич бўйича Жуниньо Пернамбукано (77 та гол), Пеле (70), Виктор Легротале, Роналдиньо (66 тадан) ва Девид Бекҳэм (65) Мессидан олдинда. Аргентиналик тез орада “Интер Майами” хўжайинини ортда қолдириши мумкин.

Месси ўзини кўрсатаётган Leagues Cup қанақа турнир ўзи?

Лео ҳали MLS’да ўйнагани йўқ. У “Интер Майами”ни Leagues Cup’да етакламоқда. Бу турнирда MLS жамоалари ва Мексиканинг олий лигасидаги клублар иштирок этади.

Leagues Cup мусобақаси илк бор 2019 йилда ўтказилганди — чемпион Мексиканинг “Крус Асул” жамоаси эди. Ўшанда турнирда 8 та жамоа иштирок этган ва ўйинлар плей-оффдан бошланган.

2020 йилда ковид сабаб, мусобақа ўтказилмаган, 2021 йилда эса яна Мексика клуби чемпион бўлган. Бу сафар “Леон” шоҳсупага чиққан. Ўша йили ҳам ташкилотчилар 2019 йилдаги форматни сақлаб қолган.

2022 йил ёзда турнир даражаси пастроққа тушган — кўп юкаламалар туфайли MLS ва Мексика клублари атиги 5 та кўргазмали ўйинлар ўтказган.

2023 йилда эса мусобақа ташкилотчилари кеч кўламли ислоҳотларга қўл урди — турнирда MLS ва Мексика олий лигасининг барча жамоалари иштирок этадиган бўлди. 21 июлдан 31 июлга қадар гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилди, учта жамоадан иборат 15 та гуруҳдан иккитадан клуб плей-оффга йўл олди.

Август ойи бошида 1/16 финал ўйинлар старт олди. 19 августда эса финал ўйини бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс ҳам ўша кунга белгиланган. Учта энг яхши натижа кўрсатган жамоа КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасига йўлланма олади, Leagues Cup ғолиби эса тўғридан-тўғри қитъалараро турнирнинг 1/8 финалига йўл олади.

Месси тўп сураётган “Интер Майами” гуруҳдаги иккита ўйинда ғалаба қозониб, биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олган бўлса, 1/16 финалда “Орландо” таслим этилди. 1/8 финалда эса “Даллас” тўсиғи вайрон этилди.

Лионель Месси эса 7 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Август ойининг охирида MLS ўйинлари бошланади. У ерда “Интер Майами”нинг ишлари яхши эмас. “Интер Майами” ўз конференциясида 15-ўринда бормоқда ва плей-офф зонасидан 11 очко ортда қолмоқда. Бошқа конференцияда “Интер Майами”дан кам очко тўплаган жамоа йўқ, шунинг учун “Интер Майами” Месси келгунига қадар бутун MLS’да энг охирги жамоа бўлиб турганди.

Доимий чемпионат август ойи охирида давом эттирилади ва октябрь ойига қадар давом этади (“Интер Майами” яна 12 та ўйин ўтказади). Лионель Мессида эса жамоасини MLS плей-оффига олиб чиқиш учун имконият бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:46, 09.08.2023. Ўқилди: 5698 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик