Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тоттенхэм»га айни керак бўлган Ван де Вен қандай футболчи?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда «Тоттенхэм»га ўтган Ван де Вен ҳақида маълумот берамиз.

Исми: Микки Ван де Вен

Туғилган йили: 19.04.2001

Фуқаролиги: Нидерландия

Клуб: «Тоттенхэм»

Позицияси: марказий ҳимоячи

«Вольфсбург»даги статистикаси: 41 та ўйин, 1 та гол, 3 та голли узатма

Нархи: 30 миллион евро.

Микки Ван де Вен «Тоттенхэм» тарихидаги трансфер қиймати бўйича учинчи энг қиммат ҳимоячига айланди. Лондонликлар ёш футболчи учун 40 миллион евро тўлашди (Кристиан Ромеро учун 50, Давинсон Санчес учун 42 миллион сарфланган эди). Аммо бир неча йил олдин нидерландиялик футболчи Премьер-лигага ўтишни хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Ван де Вен «Волендам» захирасида ўсди ва клуб раҳбарияти ўйинчи билан энди ҳисоблашмаслигини аниқ айтди - унга янги жамоа қидиришга рухсат берилди.

Эҳтимол, Вим Йонк бўлмаганида Микки ҳали ҳам Нидерландияда ўсмай юрган бўлар эди. «Аякс», «Интер» ва «ПСВ»нинг собиқ футболчиси ўзининг туғилган клубига мураббий сифатида қайтди ва ёш футболчининг салоҳиятини кўрди. Айнан Йонк ҳимоячининг сотилишини тақиқлаб, уни базага қўя бошлади. 19 ёшли Ван де Вен Нидерландия иккинчи дивизионида «Волендам» сафида дебют қилди ва «ПСВ»нинг захира жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи жадал ривожланди, дарҳол асосий таркибдаги ўрнини эгаллади ва дебютидан 4 ой ўтгач, у жамоани сардорлик боғичи билан бошқарди!

«Волендам» Эредивизионга чиқа олмади, аммо Ван де Вен албатта кўпчиликнинг ёдида қолди. Янги мавсумни Микки жароҳати сабаб кўнгилдагидек ўтказа олмади, унинг жароҳати ноябргача давом этди. Аммо қайтиб келганича тезда ўз ўрнини тиклади. Мавсумнинг сўнгги ойларида эса у умуман доимий сардорга айланди, жамоа ёш футболчида етакчилик жиҳатларини пайқади. Футболчи учун 3,50 миллион евро тўлаган «Вольфсбург» ўз пулларига ачинмади. Ҳимоячи «Волендам» тарихидаги энг қиммат сотув бўлди.

Германияда де Веннинг истеъдоди дарҳол тан олинмади - ҳимоячи деярли бутун мавсумни «Вольфсбург»да захира ўриндиғида ўтказди. Аммо Нико Ковачнинг жамоага келиши билан Миккига имкон берила бошланди. Ўтган мавсумда нидерландиялик футболчи 36 марта майдонга тушди ва ҳар бир учрашувда асосий таркибда эди. Германияда де Вен кўп қирралиликни оширди: футболчи нафақат жуфтликда марказий ҳимоячи сифатида ўйнади, балки ҳимоя триосида турли позицияларни ҳам эгаллади. Бундан ташқари, баъзида Микки чап қанотда ҳам ўзини кўрсатди.

Футболчи шу қадар тез сафга қўшилиб кетдики, ноябрь ойида у Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилган эди. Гарчи де Вен жаҳон чемпионатида ўйнамаган бўлса ҳам, кенгайтирилган рўйхатга киришнинг ўзи футболчининг истеъдоди ва тараққиётидан далолат беради.

Хўш, 40 миллион евро нима учун тўланган? Сизнинг эътиборингизни тортадиган биринчи нарса - бу тезлик. 193 см баландликдаги ҳимоячи ниҳоятда тез югуради. Ўтган мавсумда футболчи «Унион Берлин»га қарши ўйин билан барчани ҳайратда қолдирди. Ўша баҳсда у бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди ва жамоасини голдан сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бунинг устига, Микки ўз танасини яхши назорат қилади ва корпусда жуда яхши ишлайди, дриблингда ҳам ёмон эмас. Қанотларда ўйнай олгани сабабли бу хусусият унда яхши ривожланган. Ван де Вен биринчи пасда деярли адашмайди. Қолаверса, ҳимоячи босим остида умуман довдираб қолмайди. Микки кўп қиррали, у марказий ҳимоянинг иккилигида, ҳатто учта марказий ҳомоячи позициясида ҳам етакчи ролини бажаради. У Евро U-21да Нидерландия терма жамоасида ҳам сардорлик қилган. Индивидуал фавқулодда қарорлар етишмайдиган  «шпорлар»га бундай типдаги футболчи албатта, керак бўлади.

Аммо Ван де Веннинг қиладиган ишлари кўп. У яккакурашларнинг атиги 52 фоизини ютади, бу Премьер-лигада муамолар келтириб чиқариши мумкин. Айрим ҳолларда Микки ўзининг ёмон хулқи туфайли жуда номақбул тарзда майдондан четлатилади.

Киритилди: 07:36, 11.08.2023. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик