УЕФА «Шахтёр» футболчиси Адрианони битта ўйинга дисквалификация қилди
УЕФА Тартиб-интизом қўмитаси "Шахтёр" футболчи Луис Адрианони ЕЧЛнинг "Нордшелланд" клубига қарши ўйинда (5:2) фейр-плей принципини бузгани учун битта ўйинга дисквалификация қилди.
Ушбу ўйинда донецкликлар футболчиси Виллиан тўпни рақибга қайтариб берди, аммо ўша вазиятда Адриано тўпни эгаллаб олди ва рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, гол урди. "Нордшелланд" футболчиларининг эътирозига қарамай, ҳакам майдон марказини кўрсатди.
Ўйиндан кейин Адриано бу вазиятни ўз билмаган ҳолда ҳаракат қилгани билан изоҳлаган бўлса, Мирча Луческу ушбу гол учун узр сўради.
Энди Адриано "Ювентус"га қарши ЕЧЛ 6-тур ўйинини ўтказиб юборади. Бундан ташқари футболчи бир кунни "футбол жамияти хизмати"да ўтказади.
Манба: www.uefa.com
Киритилди: 11:50, 28.11.2012. Ўқилди: 4444 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).