Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОЧЛ-2013: «Бунёдкор» Шарқ, «Пахтакор» Ғарб минтақасида иштирок этади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун ОФК расмий сайти Осиё чемпионлар лигасининг 2013 йилги мавсумида тўп сурадиган жамоалар рўйхатини эълон қилди. Бу жамоалар 6 декабрь куни бўлиб ўтадиган қуръада гуруҳларга тақсимланишади.

Қизиқ ва тушунарсиз томони шундаки, ОФК ҳозирданоқ "Бунёдкор" Шарқ, "Пахтакор" эса Ғарб минтақасида иштирок этишини ҳозирдан белгилаб қўйган.

"Ўзбекистоннинг гранд жамоалари — 2003 ва 2004 йилги ОЧЛ ярим финалчиси "Пахтакор" Ғарб минтақасида, якунланган мавсум ярим финалчиси "Бунёдкор" эса Шарқ минтақасида курашга киришади", дея ёзади www.the-afc.com сайти.

Лекин сайт нимага асосланиб бундай тақсимлангани ҳақида изоҳ бермаган.

Сайтда берилган хабар мазмунига кўра, яна шуни англаш мумкинки, Ғарб минтақасининг саралашида иштирок этадиган 4 жамоа — "Сабойи Қум" (Эрон), "Аш-Шабоб", "Ан-Наср" (иккиси — БАА) ва "Локомотив" клублари ўртасидаги қуръа кўр-кўрона бўлади. Яъни, БААнинг икки жамоаси ўзаро жуфтлик ҳосил қилиши ҳам мумкин.

ОЧЛ-2013 ИШТИРОКЧИЛАРИ
Саралаш босқичи:
Ғарб: "Сабойи Қум" (Эрон), "Аш-Шабоб", "Ан-Наср" (иккиси — БАА), "Локомотив" (Ўзбекистон)
Шарқ: "Брисбан Роар" (Австралия), "Бурирам Юнайтед"(Таиланд)

ҒАРБ МИНТАҚАСИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИ
"Аш-Шабоб" (Ар-Риёд) — чемпион
"Ал-Аҳли" (Жидда) — Қирол кубоги соҳиби, чемпионатда 2-ўрин
"Ал-Ҳилол" (Ар-Риёд) — 3-ўрин
"Ал-Иттифоқ" (Даммам) - 4-ўрин
ҚАТАР
"Лаҳвия" (Доҳа) — чемпион
"Ал-Ғарафа" (Доҳа) - кубок соҳиби
"Ал-Жаиш" (Ар-Райян) - 2-ўрин
"Ар-Райян" (Ар-Райян) - 3-ўрин
ЭРОН
"Сепоҳон" (Исфаҳон) — чемпион
"Истиқлол" (Теҳрон) — кубок соҳиби, 3-ўрин
"Тракторсозий" (Табриз) — 2-ўрин
"Сабойи Қум" (Қум) — 4-ўрин
БАА
"Ал-Айн" (Ал-Айн) — чемпион
"Ал-Жазира" (Абу-Даби) - кубок соҳиби
ЎЗБЕКИСТОН
"Пахтакор" (Тошкент) — чемпион

ШАРҚ МИНТАҚАСИ
ЯПОНИЯ
"Санфречче Хиросима" (Хиросима) — чемпион
"Вегальта Сендай" (Сендай) — 2-ўрин
"Урава Редс" (Япония) — 3-ўрин
Кубок соҳиби кейинроқ маълум бўлади
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
"Сеул" (Сеул) — чемпион
"Поханг Стилерс" (Поханг) — кубок соҳиби, 3-ўрин
"Чонбук Моторс" (Чонбук) — 2-ўрин
"Сувон Самсунг Блюингс" (Сувон) — 4-ўрин
ХИТОЙ
"Гуанжоу Эвергранде" (Гуанжоу) — чемпион, кубок соҳиби
"Жиангсу Сайнти" (Нанкин) — 2-ўрин
"Бейжинг Гуан" (Пекин) — 3-ўрин
"Гуйжоу Ренье" (Гуйжоу) — 4-ўрин
ЎЗБЕКИСТОН
"Бунёдкор" (Тошкент) — кубок соҳиби
АВСТРАЛИЯ
"Централ Кост Маринерс" (Централ Кост) — чемпион
ТАИЛАНД
"Муангтонг Юнайтед" (Муангтонг) — чемпион

ОЧЛ-2013га қуръа ташлаш маросими 6 декабрь куни бўлиб ўтади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 22:59, 04.12.2012. Ўқилди: 5363 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик