Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тараққиётнинг муҳим босқичи ёхуд Қашқадарё футболининг ривожланиш даври

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбек футболи ҳам ўзига яраша тарихга эга, албатта. Илк пойдевор Қўқон ва Тошкент шаҳарларида қўйилгани ҳаммага маълум. Қизиқ, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига футбол қачон кириб борган, ҳудудларда соҳа ривожланиши қандай тус олган? Жумладан, Қашқадарё вилояти футболи тарихига қизиқиш катта кўпчиликда. Шуни инобатга олган ҳолда, қуйида жанубий вилоят футболи ҳақида яхлит маълумот тақдим этишни лозим топдик.

***

Воҳада миллионлар ўйинига интилиш ўтган асрнинг 30-йиллари бошланган. Илк футбол жамоаси 1937 йили Қарши шаҳридаги 1-сонли мактаб қошида тузилган бўлиб, унга «Ўқитувчи» номи берилган. Темирйўл ходимлари эса орадан кўп ўтмай, «Локомотив»  жамоасига асос солишган. Хуллас, илк даврда вилоят миқёсидаги ўйинлар шу икки жамоа ўртасида кечган. 1939 йилга келиб, Қаршида яна бир клуб фаолият бошлаган - «Пишевик». Иккинчи  жаҳон урушидан кейин Қаршида «Иск­ра», «Локомотив» ва нон заводи қошида тузилган «Пишевик» клублари қайтадан шакллантирилади ва турли мусобақалар йўлга қўйилади. Ўтган асрнинг 50-йилларида эса касаба уюшмалари кўнгилли спорт жамияти ҳам вилоят даражасида илк расмий жамоага асос солади. Ушбу клуб таркибида В.Шуховцев, Э.Намозов, Г.Еремеев, А.Другов, С.Сулаймонов, Ю.Пороцкой, Г.Бахтизин, В.Конаненко, В.Бичков, А.Пересепкин, С.Зекерия, Ж.Азимов, З.Мўминов каби футболчилар тўп суришади. Айнан илк жамоалар ташаббуси ва кучи билан майдонга чим ётқизилади, дарвозалар ўрнатилади. Ўша пайт «Пишевик» анча кучли бўлиб, унинг асосий рақиби сифатида «Локомотив» гавдаланган. Чунончи, бу клубда ҳам тажрибали футболчилар йиғилишганди - М.Сахаров, Н.Вахрушев, А.Доведянц, А.Суслов, В.Кревич, Т.Усмонов, В.Титков, Н.Попов... Ке­йинчалик «Искра» гегемонликни ўз қўлига олади. Бинобарин, бу клуб шаҳар терма жамоаси мақомини олганди. 

*** 

Қарши футболи тараққиёти ҳақида гап кетганида, таниқли дарвозабон Альберт Шегловнинг мураббийлик хизматини алоҳида эътироф этиш керак. Айнан шу мутахассис ташаббуси ва жонкуярлиги натижасида шаҳарда футболга профессионал касб сифатида ёндашув бошланади. Жумладан, 1965 йили тузилган «Қаршистрой» клуби асосини Шеглов шогирд­лари ташкил этишганди. Айтиш ўринли, мазкур жамоа йиллар давомида турли номлар остида фаолият юритган: «Тонг», «Бешкент», «Геолог», «Пахтачи». Клубнинг тўла-тўкис шаклланишида шунингдек, Г.Губарев, М.Ҳусниддинов, А.Сметлев каби мураббийлар хизмати ҳам катта. Турли йилларда жамоа шарафини С.Юрин, А.Юмангулов, А.Бенорович, Г.Пронин, В.Хан, В.Антонов, К.Смирнов, И.Волков, И.Йўлдошев, Э.Йўлдошев, А.Напреев, И.Ҳақбердиев ва Р.Ға-ниев муносиб ҳимоя қилишади. Ўтган асрнинг 70-йиллари Қарши шаҳрида собиқ иттифоқ фахрийлар терма жамоаси меҳмон бўлади. Қолаверса, «Динамо» (Минск), «Динамо» (Москва), «Динамо» (Киев), «Пахтакор» (Тошкент), «Қайрат» (Олма-ота), АСК (Ростов) ва «Помир» (Душанбе) клубларининг ташрифи ҳам воҳага катта футбол ҳавосини олиб киради. Меҳмонларнинг Қарши терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари минглаб мухлисларга чексиз қувонч бағишлайди. А.Раҳматуллаев, Э.Қиёмов, О.Исаев каби маҳаллий футболчиларнинг яшил майдонда усталар билан тенгма-тенг кураш олиб боришлари барча-барчада кучли таассурот уйғотади. Бундан ташқари, «Ҳисор»- (Шаҳрисабз)нинг собиқ иттифоқ қишлоқ жамоалари ўртасидаги мусобақада «Олтин бошоқ» кубогини қўлга киритгани ҳам вилоят футболида катта тарихий воқеликка айланади.

***

Мустақиллик, ҳурлик, озодлик эпкинлари футболимиз равнақига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. 1992 йилда футбол бўйича Ўзбекис­тон миллий чемпионати олий ва биринчи лига жамоалари старт­га чиқди. Жамоалар аввалги мавқеи ва моддий имкониятларига кўра, икки дивизионга ажратилди. Миллий чемпионат йўлга қўйилгач, дастлабки 3 мавсум элит лигада Қашқадарё вилоятидан жамоа қатнашмаганди. Табиийки, воҳалик мухлислар севимли клубларини кучлилар сафида кўришни исташарди. Шу жойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йили футболни янада ривожлантиришга қаратилган қарори чиқди ва бу ҳам Қашқадарё вилоятида биринчи рақамли спорт турига эътиборни янада кучайтирди. Вилоят ҳокимлиги барча туманларда футболни оммалаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқди. Футболни севувчи, уни қадрловчи кадрлар салоҳияти шакллантирилди ва тегишли масъуллар та­йинланди. Натижа қисқа муддатда ўз самарасини берди - «Машъал» 1994 йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, муддатидан олдин элитага йўлланма олди. Бу воҳа футболи, унинг тараққиётидаги илк натижа эди. Вилоят марказида шакл­лантирилган биринчи лига иштирокчиси «Динамо-Насаф»ни кучлилар сафида кўриш бўйича бошланган саъй-ҳаракатлар эса 1997 йили самара берди. Шунингдек, Қаршидаги «Меҳнат» стадиони қайта таъмирдан чиқарилиб, жамоалар ва мухлислар учун шарт-шароитлар яратилди. Асосийси, «Насаф»­нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга бирламчи вазифа сифатида қаралди. Бу борада вилоятнинг ўша пайтдаги раҳбари О.Пармонов, «Насаф» президенти Н.Зайниев, бош мураббийлар Б.Давлатов, В.Борисов, Б.Ҳакимов, В.Кумиков, В.Макаров, А.Демьяненко, Р.Бердиевнинг хизматлари беқиёс. Хуллас, кучли ҳаракат ва эътибор ортидан «Насаф» ўзбек футболида ўзининг порлоқ истиқболини топди.

*** 

2006 йилнинг май ойида Ўзбекистон футбол федерацияси мутахассислари Қаш­қадарё вилоятига сафар уюштирганлари бежиз эмас. Чунки воҳа кейинги йиллар футбол марказларидан бирига айланиб бораётгани қад рост­лаётган спорт иншоотлари аҳволини ўрганишни тақозо этарди. Барчасига бевосита гувоҳ бўлган ЎФФ вакиллари амалга оширилаётган ишлардан қониқиш ҳосил қилишди. Вилоят раҳбариятининг бевосита ҳаракати ҳамда ҳукуматнинг раҳнамолигида Қарши шаҳрида 16 гектар майдонни эгаллаган замонавий стадион қад кўтарди. Шу тариқа «Насаф» учун имкониятлар янада кенгайди. Жамоа ўз солномасига зафарли юришларни ёза бошлади. Жумладан, 2002 йили Осиё клублар турнирида ярим финал довони забт этилди. Кейинчалик жамоа ОЧЛда 8 марта иштирок этди. «Насаф» шунингдек, 2011 йили ОФК кубоги ғолибига айланди, мавсум-2021да ушбу турнир финалида ўйнади. 2022 йили ҳам зафарли одим давом эттирилди - Суперлигада 3-ўрин ва Ўзбекистон кубоги. Жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг Суперлиганинг 2022 йилдаги энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилгани фидоий меҳнатга берилган юксак баҳодир.

«Насаф»нинг Ўзбекистондаги ютуқлари

- 11 карра бронза медали соҳиби

- 3 карра кумуш медаль соҳиби

- 3 карра кубок соҳиби

- 2 карра суперкубок соҳиби

Ҳусан ТЕМИРОВ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:46, 15.09.2023. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик