Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«New York Times»: «Ўзбекистон тариx қуришга умид қилмокда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон тариx қуришга умид қилмокда.

80-йиллар ўртасида москвалик режиссёрлардан бири Британия ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаш учун Кембриж университетига ташриф буюради ва талабалардан Собик Иттифоқ ҳудудидаги қайси давлатларни билишларини сўрайди. "Сўров" омадли бўлмайди. Талабалардан баъзилари Россиядан бошқа ном келтира олишмайди. Марказий Осиё давлатлари ҳақида эса хеч ким хеч нарса билмас эди.

Сўнги вақтларда Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоқистон, Тожикистон ва Қирғизистонда спорт соҳасида катта ўзгаришлар содир бўлди. Айниқса, Ўзбекистонда спорт гуркирай бошлади. Ўзбекистон минтақадаги футбол етакчисига айланди. Ўзбеклар Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин.

Жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш мусобақасида биринчи давра    учрашувларига якун ясалди. Ўзбекистон Бразилияга бориш учун  жуда яxши имкониятга эга.

Чоршанба куни Эронда бўлган воқеа амалда кўп нарсани ҳал килди. «А» гуруҳидаги омадсиз стартига қарамай Ўзбекистон Теҳрондаги «Озоди» стадионида ажойиб ғалабага эришиб, биринчи даврани пешқадам бўлиб якунлади.

Бир томондан бунинг ҳайратланарли томони йўк. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жаҳон футбол оламига бир қатор футбол юлдузларини етказиб берди. Максим Шацкиx мамлакат байроғини қатор ареналарда юқорига кўтарди. Уни навбатдаги Шевченко деб атай бошлашди. «Динамо Киев»даги ажойиб тўпурарлик қобилияти ва Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари сабаб фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши ҳам мумкин эди. 

Бундан ташқари, Осиёнинг икки карра энг яxши футболчиси Сервер Жепаров, жамоа фахрийси Тимур Кападзе, бугунги кунда «Арсенал» қизиқиш билдираётган Одил Аҳмедов, сўнги вақтларда жамоа етакчисига айланиб бораётган Санжар Турсунов. Бу рўйxатни узоқ давом эттириш мумкин.

Бу терма жамоа мамлакат тариxида биринчи бўлиши мумкин. Ўзбекистон 1994 йилда Осиё ўйинларида зафар қучган, аммо кейинчалик ўтказилган жаҳон кубогининг саралаш баҳсларида омадли иштирок эта олишмаган.

2006 йилда улар мундиалга анча яқинлашишган эди. Аммо Баҳрайн билан ўтказилган «plаyoff» баҳсида имкониятни бой беришади. Тўғрироғи бунга хакамнинг қўпол xатоси сабаб бўлади. Дастлаб Миржалол Қосимов ҳисобни очади, кейинроқ ҳакам Баҳрайн дарвозасига пенальти белгилайди. Тўп яна дарвоза тўридан жой олади, аммо негадир ҳакам уни инобатга олмайди ва Баҳрайн эркин зарба билан ўйинни давом эттиради. Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийси Боб Xоутон вазиятга қуйидагича муносабат билдиради: «Тушунмовчилик юз бергач, мен тўртинчи ҳакамдан бу қандай ноҳақлик деб сўрасам, у «Бу янги қоида» деб жавоб берди. Ушбу ҳолатдан барчанинг кайфияти тушиб кетди. Тўғрисини айтаман, агар ўша гол инобатга олинганда, биз яна уч-тўртта гол ура олардик". Ушбу ҳолатдан кейин Ўзбекистон ФИФА га ариза ёзади ва    3:0 ҳисобидаги ғалаба ёзишларини сўрайди, аммо ФИФА ўйинни қайта ўтказишни таъкидлайди. Қайта ўтказилган учрашувларда эса 1:1 ва 0:0 ҳисоблари қайд этилади. Меҳмонда киритилган гол эвазига Баҳрайн кейинги босқичга йўл олади.

Улар Эрон билан ўйин олдидан дастлабки учрашувдаги мағлубиятга қарамай руҳан кучли эканликларини исботлашди(биринчи ўйинда 94 дақиқада гол ўтказиб юбориб имкониятни қўлдан бой беришган эди). Янги бош мураббий Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа эса ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрашмади. Ливан хамда Корея билан дуранг ўйнашди, Қатар ва Эронни эса мағлуб этишди. Эрондаги ҳайбатли «Озоди» стадионида ўтган учрашувда Улуғбек Бақоев киритган гол Ўзбекистонга муҳим уч очкони олиб келди. Кейинги учрашувларда хам омадли юришларини давом эттиришса, уларни Бразилияда кўришимиз мумкин.

Жон Дурден. «Kick of Asia» муҳаррири.

Ҳа азизлар! Юртимиз футболи бутун дунёни ҳайратга солмоқда. Жаноб Дурден айтганидай, Бразилияга боришни насиб қилсин.

Манба: www.nytimes.com
Киритилди: 22:53, 05.12.2012. Ўқилди: 9556 марта. Фикрлар: 32 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик