Бугун 8 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз”

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ)”D” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" сафарда “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)га қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

ОЧЛ мусобақаси регламентига мувофиқ, бўлажак беллашув олдидан ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилари иштирокида бугун эртанги учрашув бўлиб ўтадиган Ар-Риёд шаҳридаги Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадионининг анжуманлар залида бўлажак ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян ва “лочинлар”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов эртанги баҳс борасида ўз фикрларини билдиришди ҳамда ОАВ ходимларининг бўлажак учрашувга оид саволларига жавоб беришди.

Одатдагидек, наманганликлар устози ва футболчиси матбуот анжумани аввалида эртанги ўйин ҳақидаги фикрларини билдиришди.

Самвел Бабаян: – Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! Эртага жамоамиз Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) гуруҳ баҳслари доирасидаги илк баҳсда майдонга тушади. Очиғини айтиш керак, мазкур нуфузли мусобақанинг гуруҳ баҳслари қуръаси олдидан биз шундай даражадаги рақибга қарши ўйнашни хоҳлагандик.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, биз эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз. Саудия Арабистони футболида юз бераётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, “Ал-Ҳилол”нинг ҳар бир чизиғида топ футболчилар жамланишган, таркибидан замонавий футболимиз юлдузлари ўрин олишган.

Хўш, кучли рақибга қарши қандай ўйин намойиш этиш керак? Бунинг учун футболчилардан аввало, юқори савияли  ўйин, интизомга бўйсуниш ва фидойилик талаб этилади. Шунингдек, бироз омад ҳам керак.  

“Ал-Ҳилол” сингари кучли клубга қарши кечадиган эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Навбаҳор” билан ижобий натижага эришишни жудаям хоҳлаймиз ва клуб билан ОЧЛ мусобақасида ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажариши учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.                                 

Азимжон Аҳмедов: – Аввало барчага салом! Эртанги ўйин жамоамиз учун қийин бўлади. Чунки “Ал-Ҳилол” кучли жамоа ва жуда яхши ўйин намойиш этяпти. Аммо биз – футболчилар ҳам бўлажак баҳсда барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда, мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз. 

– Жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Неймарга қарши кечадиган ўйинга қанчалик тайёрсиз?

Азимжон Аҳмедов: – Албатта, Неймар сингари машҳур футболчига қарши тўп тепиш биз учун шараф. Унинг ўйинини ўргандик, кўриб чиқдик ва Худо хоҳласа, учрашув давомида Неймарга муносиб қаршилик кўрсата оламиз, деб ўйлайман.

– Жамоангиз жой олган гуруҳдан сизнингча, қайси жамоалар “плей-офф” босқичига йўл олади?

Самвел Бабаян: - Албатта, гуруҳимиз фаворити бу сўзсиз “Ал-Ҳилол”. Қолган 3 та жамоа эса  кейинги босқичга чиқиш учун бир хил имкониятга эга.   

– “Ал-Ҳилол” таркибидан кўплаб кучли легионерлар, яъни, жаҳон футболи юддузлари ўрин олишган. Уларга қарши ўйнаш учун шогирдларингизни бўлажак учрашувга қандай тайёрладингиз?   

­Самвел Бабаян: ­– Бўлажак рақибимизнинг нафақат легионерлари, балки маҳаллий футболчилари ҳам кучли. Боиси, улар миллий терма жамоага номзод ўйинчилар саналишади. Эртанги ўйинда “Ал-Ҳилол” сардори маълум сабабларга кўра, майдонга туша олмайди. Аммо бу менимча, рақиб ўйинига унчалик ҳам ўз таъсирини ўтказмайди. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз.     

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 23:03, 17.09.2023. Ўқилди: 2981 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик