Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Лацио» дарвозабони 14 йилдан сўнг Чемпионлар лигасида гол урган илк посбонга айланди (видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши баҳсда (1:1) “Лацио” дарвозабони Иван Проведел сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Проведел 2009 йилдан бери Чемпионлар Лигасида гол урган илк дарвозабон ҳисобланади.

Шу вақтга қадар турнирда гол урган сўнгги посбон Синан Болат эди. “Стандарт” кипери Синан 2009 йил 9 декабрь санасида “АЗ”га қарши баҳсда гол уриб, жамоасининг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишига ёрдам берганди.

Агар ЕЧЛ саралаш ўйинлари ҳам ҳисобга олинса, сўнгги гол Винсент Энемага тегишли эди. “Хапоэл” дарвозабони 2010 йил 18 августда “Зальцбург” дарвозасига (3:2) пенальтидан гол урганди.

Чемпионлар Лигаси тарихида (саралаш ўйинлари ҳам ҳисобга киради) 5 нафар дарвозабон ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган. Юқорида тилга олинган 3 нафар посбондан ташқари Ҳанс-Йорг Бутт (2000 йил “Гамбург” сафида, 2002 йил “Байер” сафида, 2007 йил “Бавария” сафида) ҳамда Димитар Иванков (2000 йил “Левски” таркибида) ўз номига гол ёздириб қўйган.

Яна бир қизиқ факт: Проведел ўйиндан гол урган илк дарвозабон бўлди; Болат жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан дарвозага киритган, қолган уч посбон эса пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:43, 20.09.2023. Ўқилди: 5089 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик