Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пеллегрини & Иско – идеал жуфтлик

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир пайтлар Иско «Малага»да Мануэль Пеллегринидан олган сабоқлари эвазига сайёрамизнинг энг ноёб иқтидорларидан бири сифатида «Реал»га йўл олганди.

 Энди тақдир уларни «Бетис»да мукаммал жуфтликка айлантирди. 31 ёшли испаниялик футболчи бир йил ишсиз юрганига қарамасдан, жорий мавсумни фантастик тарзда бошлади: қаторасига 4 марта ўйиннинг энг яхши футболчиси мақомини олди: «Виьярреал» (ҳатто гол ҳам урди), «Атлетико», «Атлетик» ва «Райо Вальекано». Буларнинг барчаси - Пеллегрини меҳнатининг самараси.

Иско ўз мураббийини футболдаги отаси, деб ҳисоблайди - усиз интизом бобида муаммоларга дуч келарди. Пеллегринига қадар футболчининг ишлари юришмади: 19га чиққунга қадар у «Валенсия»нинг асосий таркибида атиги 7 марта майдонга тушди, қолган вақтини иккинчи жамоада ўтказди. Ҳа, болалар савиясидан ўтган, лекин катталар футболига тайёр эмасди.

Иско ўзининг «Валенсия»даги дебютини 2010 йилда, «Логроньес»га қарши кубок мусобақасида 2та гол уриш билан нишонлаганди. Ўринбосарлар жамоаси мураббийи Висенте Мир шогирдининг муваффақиятидан қувониш ўрнига аксинча, ғамгинлик билан фикр билдирганди: «Ажойиб ўйиндан кейин уни асосий таркибга олишади, энди уни ҳеч қачон кўрмайман».

Бироқ асосий жамоани бошқарган Унаи Эмери унинг иқтидорини муносиб баҳоламай, жуда кам чақирарди. Мураббий ишончини қозониши керак бўлган Иско эса машғулотларни ўтказиб юборарди. Айнан шу паллада у Пеллегрини тасарруфига ўтган қадрдон клуби - «Малага»га ўтиш имкониятига эга бўлганди. Айнан шу мураббий даврида Иско илк бор мавсумни асосий таркибда ўтказди, 9та самарали узатмалари эса мураббийда дангаса, лекин ўта иқтидорли шогирдига нисбатан меҳр уйғотди.

Шу тариқа юзага келган доимий алоқа чоғида мураббий Искони тарбиялашга киришди ва табиийки, ишни интизомдаги муаммолардан бошлади. 2011/12 йиллар мавсумида футболчи 7та сариқ ва 2та қизил карточка олгани учун мураббий уни захирада қолдириш ёки умуман, рўйхатга киритмаслик билан жазолай бошлаганди. Бундан футболчининг жаҳли чиқиб, хафа бўлсада, жазо самара бера бошлади - кейинги мавсумда четлатишлар бўлмади, сариқ карточка эса 2тага камайди.

ИП жуфтлигининг энг самарали ҳамкорлиги 2012/13 йиллар мавсумида кузатилди: ёрқин ўйинларни намойиш этган «Малага» ЕЧЛда чорак финалга чиқди. 2012/13 йиллар мавсумини 6-ўринда якунлаган «Малага» молиявий муаммолар туфайли еврокубок мусобақаларида қатнаша олмади. Лекин ички чемпионатда «Валенсия», «Реал» ва «Севилья»ни маҳв этганди. Эътиборлиси, «Реал»га қарши ўйинда (3:2) ҳисобни айнан Иско очганди. 6-ўрин - «Малага» тарихидаги иккинчи яхши натижа: ундан яхшироқ натижани бир йил аввал қайд этганди.

Иско 4-2-2-1-1 схемасида Хоакин билан эркин мусаввир ролини адо этган. Лекин турли вазифаларни бажаришган: Иско кўпинча диагонал бўйича ҳаракатланиб, қанотда устунликни таъминлар ёки марказдан зарба йўлларди.

Пеллегрини Иско услубидаги ўйинчиларни хуш кўрарди: «Моҳир ўйинчилар эпчил тўп суришади, улар майдонни ўзгача ҳис этадилар. Бундай ўйинчилар бир йилда 2-3 марта тўпни йўқотадилар, холос».

Мануэль ўнликларни ёқтиради. У ўйинни тўпга эгалик қилиш асосида ташкил этади. Бироқ қоидалари Гвардиола ва Кройфф услубларидан фарқ қилади. Чилилик мутахассис схемасида тўп узатишнинг 2-3та вариантлари доимо бўлади. Пеллегринининг асосий ақидаси - тўпга эгалик қилаётган футболчи шошмайди, ўйлайди. қолган барча ўйинчилар тез ҳаракатланадилар. Мураббий услубида Европага хос тезкорлик ва талабчанлик, Лотин Америкасига хос маҳорат уйғунлашган. Ҳар қайси ҳужум ҳаракати аввалгисини такрорламайди: ҳимоядан ҳужумга ўтиш билан ижодкорлик бошланади.

2012 йил якунида Иско йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy мукофотини қўлга киритди. У Мануэлни футболдаги отаси сифатида эътироф этиб, ҳатто «Манчестер Сити»га ўтмоқчи бўлганди: «Мени яхши кўришини биламан, албатта у билан ҳамкорликни давом эттиришни истайман. Чунки у доимо менга ишонч билдирган».

«Малага»ни тарк этганидан кейин, Пеллегрини Искони соғиниб қолганлигини тан олди: «Уни ўз ўғлимдек яхши кўраман. У билан ишлай олганимдан мамнунман. Иско янада мукаммал савияга кўтарилишига аминман: куч-қувват ва навқиронлик, ақлли ўйин бунга ёрдам беради».

Юксак савия Искони Мадридга олиб келди. Пойтахтликлар ноёб бриллиантни топиб олгандек қувонишди. Иско ҳаммани мафтун этганди. Дастлабки мавсумларда мамлакатнинг келажаги порлоқ иқтидорларидан бири харидорлар қуршовида қолди: «Ливерпуль», «Милан», «Севилья», ҳатто Пеллегринининг «Манчестер Сити»си ҳам ярим ҳимоячини ўзига чорлади. Бироқ Иско чўққиларни «Реал» билан забт этишга қарор қилди ва бошқа вариантларни қатъиян рад этди.

Дебют мавсумида футболчи рисоладагидек тўп суриб, ротацияда ўз ўрнига эга бўлди. 11та гол ва 9та ассистни амалга оширгач, уни Андрес Иньестага қиёслай бошладилар. Лекин Иско кескин жавоб қайтарди: «Бу мен учун улкан шараф. Бироқ мен «Реал» тарихида ўз саҳифамни ёзмоқчиман».

Иско узоқ йиллар давомида мадридликларнинг муҳим ўйинчиси бўлишни мўлжаллаганди, ўз вазифасини муносиб адо этса, юлдузли таркиб ҳам унинг жаҳон миқёсига кўтарилишига тўсиқ бўла олмаслигига ишонганди. Бироқ тез орада жамоа механизмида қандайдир носозлик юзага келди: Искони захирага олишлар кўпайиб кетди, орзулари пучга айланди. Кейин жароҳатлар халал бера бошлади, ортидан интизом борасидаги муаммолар яна бош кўтара бошлади. Бошқа жамоаларда тўп суриш имконияти пайдо бўлганида, футболчи кетишни истамади. Ҳатто азалий рақиб - «Барселона» таклифини ҳам қабул қилмади. Якунда футболчи амалдаги шартномаси муддатини узайтирди. Лекин мураббийнинг тўлиқ ишонч билдирмаслиги оқибатида Иско аввалги савиясини тиклай олмади ва Мадриддаги охирги мавсумини ўта ачинарли натижа (17та ўйинда 2та гол ва 1та асссист) билан якунлади. Ҳатто эски қадрдони Хулен Лопетеги ҳам ёрдам бера олмади.

2018 йилнинг июнидан октябрига қадар клубда ишлаган Испания ёшлар жамоасининг мураббийи Лопетеги ҳам доимо Искога ишонч билдирган ва ўйинни унинг атрофида уюштирарди. Айнан унинг даврида ярим ҳимоячининг савияси ўз чўққисига чиқди. Марко Верраттининг ўша пайтдаги эътирофи қуйидагича: «Искога қарши курашларда қийналиб кетдим. Унинг ўйини мени лол қолдирарди. Ҳатто Месси ҳам бундай савияни намойиш эта олмаган».

Футболчининг ўзи Лопетегининг хизматларига юксак баҳо берганди: «Мураббийнинг менга берган имкониятлари юксак ишончдан далолат беради. Бундай муносабат кучимга куч қўшиб, ўзимга бўлган ишончни оширади».

Пеллегрини Искони ўтган йил апрелида «Бетис»га чорлаган, томонлар келишувга яқин турган паллада негадир трансфер амалга ошмай қолди ва футболчи Лопетегининг «Севилья»сига йўл олди. Бироқ ўша йил октябрида мутасаддилар Лопетегини истеъфога чиқаришди, Хорхе Сампаоли билан эса Иско тил топиша олмади. 2022/23 йиллар мавсумидан кейин футболчи «Унион» таклифини рад этди ва тез орада орзиқиб кутган таклифини олди - уни шахсан Пеллегрини «Бетис»га чақирди.

Орзунинг рўёбга чиқиши йўлида Иско хорижий клублардан воз кечди, Мадриддаги (7 млн. евро) ва Севильядаги (5 млн.) маошларини камайтирди ва футболдаги отаси ҳузури йўл олди. «Бетис»даги асосий мотивация - жамоанинг энг порлоқ юлдузи мақомини такроран қўлга киритиш. Яъни, идеал жуфтлик - ИПни улаш!

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:30, 28.09.2023. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.