Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ювентус» молиявий жиҳатдан қийин аҳволда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Юувентус» 2022/23 йилги мавсум учун ўз ҳисоботларини эълон қилди, бу бир қатор сабабларга кўра умидсизликларга сабаб бўлди. Италия футбол федерацияси «Ювентус»га молиявий қонунбузарликлар учун айблов қўйганидан сўнг, клуб директорлар кенгаши, жумладан, раис Андреа Аньелли, вице-президент Павель Недвед ва бош ижрочи директор Маурицио Арривабене истеъфога чиқди.

Клуб аслида иккита алоҳида ҳуқуқий ишни кўриб чиқишга мажбур бўлди: биринчиси, ўйинчиларнинг савдо қийматини ошириб юбориш орқали ортиқча кўрсатилган капитал даромадлари билан боғлиқ бўлса, яна бири «маневрлари» билан боғлиқ ёлғон ҳисоб-китобларга асосланган. «Юве»нинг муаммоларига қўшимча қиламизки, уларнинг собиқ юлдузи Криштиану Роналду яқинда клубга 19,5 миллион евро тўланмаган маош (иш ҳақи билан боғлиқ) устидан судга мурожаат қилди. Бунинг устига, Поль Погба допинг тестларидан ўта олмади, шунинг учун унинг «Юве»даги фаолияти мавҳум, аммо бу клубга молиявий нуқтайи назардан катта маошли франциялик ярим ҳимоячи билан шартномани бекор қилиш имкониятини бериши мумкин. Чунки ҳозир маошларни тежаш жуда муҳим.

«Ювентус»нинг 2022/23 йилги молиявий натижаларига икки хил қараш мавжуд: бир томондан, дефицит сезиларли даражада қисқарди; бошқа томондан, солиқдан олдинги йўқотиш ҳали ҳам 117 миллион евродан катта эди ва Италиядаги энг катта йўқотишлардан бири бўлиб турибди. «Ювентус»нинг 2022/23 йилги хато ҳисоботлари улар А Серияда 7-ўринни эгаллаган мавсумни қамраб олади (очколар чегириб ташланганидан кейин). Европада улар Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан чиқиб кетишди ва Европа лигасига тушди, у ерда ярим финалга йўл олишди. Жамоанинг солиқ тўлашдан олдинги йўқотишлари икки баробардан кўпроққа қисқарди, 237 миллион евродан 117 миллион еврогача (солиқдан кейин 124 миллион евро эди), даромад 46 миллион еврога (11 фоизга) 414 миллион евродан 460 миллион еврога кўтарилди, бу қисман КОВИД таъсирининг йўқлиги ва ўйинчиларнинг фойдаси туфайли бўлди. Савдолардан тушган даромад 19 млн еврога (67%) 28 млн евродан 47 млн еврога ошган. Клубнинг таъкидлашича, ҳар хил ҳуқуқий муаммолар, Италия ва халқаро миқёсдаги тақиқлар бўлмаганда йўқотиш 23 миллион еврога камайган бўларди.

«Ювентус»нинг 2022 йилгача бўлган уч мавсумдаги йўқотишлари жуда ҳам ҳайратланарли. Бу 544 миллион еврони ташкил этади. Фақатгина «Барселона» 840 миллион евро ва «ПСЖ» 725 миллион еврога зарар кўрган ва бу борада энг юқори кўрсаткичга эгалар. Охирги марта «Ювентус» 2016/17 йилги мавсумда фойда билан чиқиб кетган эди, аммо ўшандан бери олти йил ичида улар даҳшатли тарзда 739 миллион евро (солиқлардан ташқари) йўқотишга учради.

Ўйинчиларнинг фойдали савдосининг аҳамияти

«Ювентус»нинг 2022/23 йилги мавсумда ўйинчиларни сотишдан олган фойдаси 19 миллион еврога (67 фоизга) – (28 миллион евродан 47 миллион еврогача) кўтарилди. «Ювентус» бизнес модели сўнгги уч йил ичида даромаднинг кескин камайишини акс эттиради, уч йил ичида трансфер фойдаси 35 миллион еврони ташкил қилган, бу аввалги 4 йиллик даврдаги 132 миллион евродан деярли 100 миллион еврога кам дегани. Яъни, «Ювентус» 2022 йилгача ўйинчиларни сотишдан 446 миллион еврогача пул ишлаб олган эди, бу Италиядаги энг катта рақамлардир. «Наполи» 262 миллион евро ва «Интер» 256 миллион евро фойда кўрганини ҳисобга олсак, бу деярли икки баробарга кўпдир. Муаммо шундаки, бу ажойиб натижалар кўп жиҳатдан бир неча йил олдинги битимлар билан боғлиқ. Кўриб турганимиздек, тенденция, албатта, бу ҳолатда «Юве»нинг доимий дўсти эмас.

Ўйинчилар сотувини ҳисобга олмаганда «Ювентус»нинг даромади сўнгги тўрт йил ичида 34 миллион еврога (7 фоизга) камайган. Бу 2018/19 йилги мавсумдаги энг юқори чўққи 494 миллион евродан 460 миллион еврогача тушиб кетганини билдиради, аммо бу ҳали ҳам клуб тарихидаги энг ёмон кўрсаткич эмас. Даромадларнинг қисқаришига Европадаги ёмон кўрсаткичлар туфайли трансляцияларнинг йўқлиги сабаб бўлди.

Евро майдоннинг аҳамияти

«Ювентус» трансляция даромадини ошириш учун Чемпионлар лигасига йўл олиши шарт, чунки А Сериядаги телевидение ҳуқуқлари жуда паст бўлиб, 1,1 миллиард еврони ташкил этади холос, айниқса сўнгги келишув 14 фоизга (ички 5 фоизга, халқаро 40 фоизга) пасайганидан кейин. Таққослаш учун, 2021/22 йилги мавсумда Премьер-лигада сўнгги ўринни эгаллаган клуб («Норвич Сити») 114 миллион евро миқдорида тв пули олди, бу Италия чемпионидан деярли 50 фоизга кўп.

Ўтган мавсумда «Ювентус» УЕФА мусобақаларидан 64 миллион евро ишлаб олди, бу Италия клубларининг чемпионлар лигасидаги тўрт вакили орасида энг паст кўрсаткич бўлди, чунки улар гуруҳ босқичидан чиқиб кетган эди. «Интер»нинг финалга чиқишдаги ютуғи 100 миллион еврога тенг бўлган бўлса, ярим финалчи «Милан» 85 миллион евро, чорак финалчи «Наполи» эса 77 миллион евро олган.

«Ювентус»нинг иш ҳақлари фонди 55 миллион еврога (16 фоизга) – (337 миллион евродан 282 миллион еврогача) камайтирилди. Бу клуб «таркибий харажатларни рационализация қилиш бўйича кескин ҳаракатлар» қилгани боис амалга ошди. Баъзи ўйинчилар ижарага берилган бўлиб, уларга тўланадиган бонуслар пастроқ бўлган. Бу мавсум маошлар яна тушиши керак, чунки баъзи катта маош олувчилар клубни тарк этишди.

«Ювентус» аввалги даражасига қайтиши керак, чунки евро майдондаги муваффақият даромаднинг ўсишига ёрдам беради. Улар ҳеч бўлмаганда жорий мавсумни кучли тўртта ўриндан бирида якунлаши ва шу тариқа даромадли Чемпионлар лигасига йўл олиши керак.

Киритилди: 14:11, 09.10.2023. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик