Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Далер Кузяев: «РПЛ даража бўйича унча орқада эмас»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ёзги трансферлар бозори-2023 вақти Лига 1 (Франция) иштирокчиси - «Гавр» билан 2 йиллик шартнома тузган Россия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Далер Кузяев янги жамоасига тезда яхши мослашди.

Дейлик, собиқ «зенитчи» ортда қолган 8та турда рақиблар дарвозасига 2 марта йўл топди. «СЭ» нашри навбатдаги ФИФА кунларидан фойдаланиб, Лига 1 дебютантини суҳбатга чорлади. Россиялик футболчининг интервью давомида таъкидлашича, РПЛ ҳозирги ҳолатида ҳам даража бўйича Франция чемпионатидан унча орқада эмас экан...

- Россия терма жамоаси ихтиёрига Франциядан келиш қийинчилик туғдирмадими?

- Йўқ, тўғри, логистика нуқтаи назаридан баъзи мураккабликлар кузатилди, барибир. Бугунги кунда Европадан парвозлар Туркия орқали амалга оширилмоқда, боз устига, рейсларнинг кечикиши одатга айланиб қолди. Аммо бу муаммо эмас, чунки шундай қийинчиликлар бўлишини билардим. Муҳими, йўлга тушиш-тушмаслик борасида ҳеч қандай иккиланиш йўқ эди. Чунки йигитлар ва мураббийларни, терма жамоа муҳитини жуда соғингандим.

- Хўш, жамоа базасига етиб келиш йўлида неча соат сарфладингиз?

- Марселдан Истанбулга 4 соатда етдим, кейин аэропорт­да яна шунча вақт ўтирдим. Истанбул - Москва йўналиши бўйича парвоз ҳам 4 соатни олди. Демак, 12 соат, ярим кун кетди.

- «Гавр» раҳбарияти терма жамоа йиғинида иштирок этишингизга қарши чиқмадими?

- Йўқ. Фақат мураббийлар штаби машғулотлар бўйича муайян тавсиялар берди. Хусусан, ҳар бир машғулотдан кейин кўрсаткичларни махсус илова орқали клубга юборишим шарт.

- Терма жамоада депсиниш юзага келишидан чўчимайсизми? Дейлик, бош мураббий Валерий Карпин олдинги йиғиндан кейин Головин терма жамоада Франция чемпионатидагидан анча суст ўйнаганини айтганди...

- Хавотир ёки чўчиш аломатлари йўқ. Йигитлар ҳозир яхши тайёргарликка эгалар. Ҳар ҳолда, илк машғулотлардаёқ талаб даражасида интенсивлик кўрсатилди. Ҳа, тан олиш керак, миллий чемпионатимиз ривожланмаяпти, қўшадиган жиҳатлар етарли. Лекин шахсий фикримча, РПЛ ҳозирги ҳолатда ҳам даража бўйича Франция чемпионатидан унча орқада эмас.

- Франция лигасига мослашув жараёни қандай кечди?

- Биринчи ойда нисбатан қийналдим: кунига икки маҳал машғулот, жойлашув, танишув... Йигитларнинг жисмоний томондан кучлироқ ва тезкорроқ эканликлари ҳам сезилди. Лекин такрорлайман, Лига 1 Россия чемпионатига нисбатан олганда, мутлақо бошқа даража эмас.

- Головин мослашиш масаласида ёрдам беряптими?

- Яхшиликками ёки ёмонликка билмадиму, Францияда у билан ҳали учрашмадик. Шунчаки, ёзишиб турибмиз, дейлик, бир-биримизни голлар билан қутлаймиз. Умуман, «Гавр» сафига қўшилганимдан кейин айнан Головин биринчилардан бўлиб SMS-хабар жўнатиб, ёрдамини аямаслигини билдирди. Амалда бир неча яхши ресторанларни таклиф этишга ҳам улгурди аллақачон.

- Европада ўйнаш орзунинг чўққисими? Ҳозир бахтлимисиз?

- Францияга йўл олишдан олдин ҳам футбол бобида тўлиқ бахтиёр эдим. Ахир «Зенит»дек клубда ўйнадим, кўплаб совринлар ютдим. Фақат янги тажрибага эҳтиёж сезаётгандим. 

- Қайси клубда машғулотлар оғирроқ: «Зенит»дами ёки «Гавр»да?

- Менимча, «Гавр»да. Аммо ҳар бир клубда ўзига хос ёндашув бор. Мисол учун, янги клубимда югуриш ва юқори интенсив машқлар ҳамда тактик дарсларга эътибор катта.

- Францияда ёрмани роса соғинганингизни айтгандингиз. Бу ерда сизни меҳмон қилишдими?

- Ҳа, кечки овқатда ёрмадан тайёрланган мазали таом тановул қилдим.

- Францияда РПЛни ҳам кузатяпсизми?

- Ҳа, лекин афсуски, барча ўйинларни кўролмаяпман. «Зенит» иштирокидаги баҳсларни эса имкон қадар қолдирмайман. Мухлислар 5 йилдан буён чемпионатда интрига кутишаётганди - мана, марҳамат! Энди ҳамма қониқаётгандир. Тўғри, шахсий фикримча, «Зенит» ҳозирги танаффусдан кейин қайта ўйғонади. Албатта, собиқ клубимни қўллаб-қувватлайман. Шунингдек, «Ахмат»га ҳам бефарқ қарамайман. Менимча, жорий мавсум чемпионлик пойгасида кураш одатдагидек апрель эмас, балки майгача давом этади.

- Биринчи ойда нисбатан қийналдим: кунига икки маҳал машғулот, жойлашув, танишув... Йигитларнинг жисмоний томондан кучлироқ ва тезкорроқ эканликлари ҳам сезилди. Лекин такрорлайман, Лига 1 Россия чемпионатига нисбатан олганда, мутлақо бошқа даража эмас.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:31, 19.10.2023. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.