Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёшлик ва навқиронликни бирлаштирган юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир қатор клуб афсоналари ўтмишда ўзлари учун пиллапоя бўлган собиқ жамоалари билан иккинчи марта шартнома имзолашган. Фаолиятини бошлаган клубларида яна ўйнаган энг машҳур футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Криштиану Роналду, «Манчестер Юнайтед»

 

18 ёшли Криштиану 2003 йилда «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтганди ва у ерда Сэр Алекс Фергюсон уни замонамизнинг энг яхши тўпурари ва «Олтин тўп» соҳибига айлантирди.

Роналдунинг инглиз клубидаги биринчи босқичи 2009 йилда якунига етиб, у рекорд даражадаги 90 миллион евро эвазига «Реал Мадрид»га йўл олди, шундан сўнг у яна 4 та «Олтин тўп»ни қўлга киритди ва 451 та гол урди.

Криштиану кейинчалик Мадридни «Ювентус»га алмаштирди ва 2021 йилнинг ёзида у кутилмаганда «Юнайтед»га қайтди.

Португалиялик ўзининг илк мавсумидаёқ 24 та гол урди, аммо жамоа муваффақиятга эриша олмади. 2022 йил ноябрь ойида Пирс Морган билан бўлган шов-шувли интервью клубнинг Роналду билан шартномани бекор қилишига сабаб бўлди.

Тьерри Анри, «Арсенал» 

«Арсенал»даги дастлабки саккиз йилида Анри жаҳон даражасидаги ҳужумчига айланди. Франциялик футболчи 2007 йилда «Барселона»га ўтишидан олдин «канонирлар» сафида 226 та гол урган эди. У МЛСда «Нью-Йорк Ред Буллс» жамоасига қўшилишдан олдин Ла Лигада уч йил ўйнади ва 80 ўйинда 35 та гол урди.

Аммо Анри 2012 йилда ижаранинг бир қисми сифатида ҳаммасини бошлаган клубига қайтиш имкониятига эга бўлди. Қайтганининг энг муҳим воқеаси Шимолий Лондондаги илк учрашуви бўлди, у Англия кубогининг учинчи босқичида «Лидс»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини киритди.

Дидье Дрогба, «Челси»

Дидье Дрогба 2004 йилда 24 миллион фунт стерлинг эвазига клубга қўшилганида «Челси» афсонасига айланишини кам сонли мухлислар тахмин қилишлари мумкин эди. Саккиз йил ўтгач, у Чемпионлар лигаси финалида «Бавария»га қарши ўйинда ғалабага сабаб бўлган пенальтини зарбасини амалга ошириб, «кўклар» тарихидаги ўрнини мустаҳкамлади. Бу пенальти у 88-дақиқада боши билан ҳисобни тенглаштирганидан кейин амалга оширилди.

Дрогба финалдан кейин «Стэмфорд Бридж»ни тарк этди, икки йилдан сўнг Ғарбий Лондонга қайтиб, «Галатасарой» ва «Шанхай Шенхуа» жамоаларида ўйнади.

Дрогба 2014/15 йилги мавсумнинг кўп қисмини Диего Костанинг ёрдамчиси сифатида ўтказди ва у мавсум якунида яна кетишини эълон қилди. «Челси»даги икки фаолияти давомида Дрогба жами 164 та гол урди.

Златан Ибраҳимович, «Милан»

Ўзининг ёрқин фаолияти давомида тўққизта клубда ўйнаганига қарамай, Златанни «Милан»да алоҳида меҳр билан эслашади.

Швециялик футболчи биринчи марта 2010/11 йилги мавсумда «Барселона»дан ижара асосида Италия гранди сафига ўтган, кейин эса доимий равишда бу ерда асосий ўйинчига айланди. Ўша мавсумда Златан жамоа сафида 28 та гол уриб, А Серия чемпионлигини қўлга киритди ва 2012 йилда Парижга боришдан олдин «Олтин бутса»ни ўзиники қилди.

Ибраҳимович Францияда, кейинроқ «Лос-Анжелес Гэлакси» ва Манчестер Юнайтедда ўйнаган пайтларида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб қолди. У 2020 йилнинг январида 38 ёшида «россонерилар» билан шартнома имзолаб, фаолиятини якунлаш учун «Милан»га қайтди. Ибраҳимович «Милан»ни 2011 йилдан бери илк скудеттоси – 2022 йилги чемпионликка илҳомлантира олди. Шу ёзда футболчи 41 ёшида бутсаларини михга осиб қўйганди.

Серхио Рамос, «Севилья»

Серхио Рамос 2004 йилда 18 ёшида асосий жамоага киришдан олдин «Севилья» академиясида ўйнаган. Ўсмирлик чоғида у клуб сафида 49 та ўйинда майдонга тушди, бу Ла Лигадаги ўн йиллик ичида энг яхши натижа ҳисобланади.

Рамоснинг ўйинлари «Реал Мадрид» эътиборини тортди. Испания пойтахтида 16 йил давомида ҳимоячи 671 ўйин ўтказди ва 22 совринни қўлга киритди, шу жумладан тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Жаҳон чемпиони икки мавсумга Францияга йўл олди ва шу ёзда 37 ёшида бир йиллик шартнома имзолаб, «Севилья»га қайтди.

Киритилди: 17:25, 26.10.2023. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Вильярреал Альберто Молейро 8
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.