Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13723]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3698]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3279]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2791]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2605]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2431]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2081]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2059]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1755]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1736]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Захира ўриндиғи унга хет-трик йўлида халақит бера олмайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Чемпионлар лигасидаги жорий мавсумнинг илк хет-триги «Порту» учун бразилиялик ҳужумчи Эванилсон Барбозага насиб этди.

Эванилсон «Антверпен»га қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва фақат шеригининг жароҳати туфайли майдонга эрта тушди. Биринчи бўлим охирида Венделл мушакларида оғриқ ҳис қилди ва 44-дақиқада унинг ўрнига учрашувнинг бош қаҳрамони пайдо бўлди.

Бразилиялик футболчи ҳисоб 0:1 пайти майдонга тушди ва иккинчи бўлимда ҳаммасини ўзгартирди. «Антверпен»даги ғалаба эвазига португалияликлар гуруҳда «Барселона»дан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. 

Эванилсон «Флуминенсе» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 24 ёшда. Бразилиянинг Форталеза шаҳрида туғилган. «Флуминенсе»да у 2013 йилдан 2020 йилгача ўйнаган. Ўша пайтда Словакиянинг иккинчи дивизиони вакили «Саморин» клубида қисқа муддатли ижарани ҳам ўтаган - у ерда умуман бразилияликлар жуда кўп. Олтита ўйинда қаҳрамонимиз учта гол ва битта голли узатмани амалга оширган. 2019 йил декабрь ойида Эванилсон Бразилиянинг «Томбенсе» клуби билан дастлабки шартномани имзолади, аммо ижара асосида ўзининг «Флуминенсе» жамоасида ўйнашни давом эттирди. «Порту» бразилиялик учун деярли 9 миллион евро сарфлади - бу маблағнинг 30 фоизини ҳужумчининг биринчи клуби олган.

Эванилсон тезда Португалия грандининг асосий жамоасидан жой топди ва 2021 йилнинг декабрь ойида у «Бенфика»га қарши ажойиб ўйин ўтказди. 30 дақиқада у дублга эришди ва қизил карточка олди ва буларнинг барчаси биринчи бўлимда содир бўлди. Бир неча ҳафта ўтгач, у яна ажойиб ҳаракатларни бошлаб юборди ва ўзининг биринчи хет-тригини «Белененсес»га қарши сафарда амалга оширди. Январь ойи охирида эса у «Маритимо»га қарши ўйинда гол урди ва лигада ойнинг энг яхши голи учун мукофотни олди.

Эванилсон бу мавсумда тўпиғидан олган жароҳатини даволади ва эндигина ўйинларга қайтмоқда. Аммо бу ҳам аллақачон чиройли натижалар билан содир бўлди: олтита тўлиқ бўлмаган ўйинда олтита гол.

Қишда «Милан» Эванилсонга қизиқиш билдирди, деб ёзди A Bola. Ҳужумчининг товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади. Ўшанда миланликлар 50 миллионга португал клубини кўндиришни кутишган, аммо улар «Порту» билан якунда келиша олмади.

Бундай тезкор хет-трикдан сўнг, унга бўлган даъвогарлар кўпроқ бўлиши аниқ ва нарх янада юқорироқ қилиб белгиланиши мумкин.

Киритилди: 18:30, 26.10.2023. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Вильярреал Альберто Молейро 8
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.