Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 09.02.2026 18:45
      • Насаф
      • 1:1
      • Аш-Шорта
      • 09.02.2026 18:45
      • Ал-Ваҳда
      • 0:0
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 09.02.2026 21:00
      • Дуҳайл
      • -:-
      • Шаржа
      • 09.02.2026 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 10.02.2026 21:00
      • Трактор
      • -:-
      • Ас-Садд
      • 10.02.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Ал-Ғарафа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қадрдон клубига қайтган афсоналар: Роналду «МЮ»га, Анри «Арсенал»га...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол тарихида машҳур футболчиларнинг эски клубига қайтиши кўп учраб туради. Бу нормал ҳодиса. Аммо, айрим шундай воқеалар мухлислар томонидан бошқача қабул қилинган. Нима бўлган тақдирда ҳам клуб фахрининг жамоага қайтиши яхши нарса. Улар орасида яқин йилларда юз берган Роналду ва Анри воқеаси ҳам бор. Қуйида шу ва бошқа кейсларга тўхталиб ўтмоқчимиз.

Криштиану Роналду – «МЮ»

18 ёшли ўспирин сифатида олиб келинган Роналду, «Манчестер Юнайтед»да ҳақиқий тўпурарга айланиб, «Олтин тўп»га эга чиққанди. Португалиялик «қизил иблислар» сафидан 2009 йилда кетган. Унга қадар Роналду 84 та АПЛ голига эга эди. «Реал» уни 80 миллион фунтга харид қилади. Мадридда қаҳрамонимиз яна 4 та «Олтин тўп» ютиб, жами 450 та гол уришга эришди. Уч йил «Ювентус»да ўйнагач, 2021 йилда Роналду сотувга қўйилади. «Манчестер Сити» уни харид қилишга чоғланади. Аммо сўнгги сонияларда «МЮ» Роналдуни яна ўзиники қилди. Афсуски, иккинчи давр осон кечмади. 2022 йилнинг ноябрида, ўша машҳур интервьюдан кейин, Роналду севимли клубидан қувилди.

Тьерри Анри – «Арсенал»

Анри чап қанот футболчиси эди. Аммо «Арсенал»даги дастлабки саккиз йил, уни юқори даражадаги ҳужумчига айлантирди. Француз 2007 йилда «Барселона»га кетгунига қадар,тўпчилар сафида 226 та гол уришга эришганди. Тьерри Анри 3 йил «Барселона»да бўлди. Бу вақт орасида у 80 та ўйинда 35 та гол урди. Кейин эса «Нью-Йорк РБ» клубига кетди. 2012 йилда Анри ижара асосида яна «Арсенал»га қайтиб келади. У «Арсенал» сафидаги энг сўнгги баҳсини гол билан якунлаганди.

Дидье Дрогба – «Челси»

Дрогба 2004 йилда 24 миллион фунт эвазига сотиб олинади. Орадан саккиз йил ўтиб, кетар чоғда ҳужумчи ЕЧЛ финалида «Бавария»га қарши муҳим голни урганди. Шундан кейин Дрогбани биз «Галатасарай» сафларида кўрдик. Шунингдек, ивуарлик футболчи бир муддат Хитой чемпионатида ҳам ҳаракат қилди. Дрогба 2014/15 йилги мавсумда «Челси»га қайтади. Мавсум сўнггида эса жамоадан бутунлай кетади. Иккита давр давомида у лондонликлар учун жами 164 та гол уришга эришади.

Златан Ибрагимович – «Милан»

Златан бутун умри давомида жами 9 та клуб шарафини ҳимоя қилди. Аммо кўпчилик уни «Милан»даги даври билан яхшироқ эслайди. Швециялик ҳужумчи 2010 йилда «Барселона»дан ижарага олинади. Кейинги мавсумдан эса у бутунлай харид қилинади. 2011 йилда «Милан»ни чемпион қилишда Ибрагимович ўзининг 28 та голи билан ёрдам берган. Мавсум охирида ҳужумчи «ПСЖ»га йўл олади. Кўплаб клубларда ҳаракат қилган қаҳрамонимиз, 2020 йилда, 38 ёшида яна «Милан»га қайтди. Унинг ҳаракатлари билан 2022 йилда россонерилар яна бир бор Италияда тенгсиз деб топилди. Ибрагимович шу йили футбол билан хайрлашди.

Серхио Рамос – «Севилья»

Рамос «Севилья» тарбияланувчиси саналади. У 2004 йилда, 18 ёшида катталар жамоасида дебют ўтказган. Ҳимоячи ўспирин даврида 49 марта майдонга тушиб, «Севилья»ни Ла-лига етакчилари қаторида бўлишига ёрдам берганди. Рамоснинг ўйинлари «Реал» эътиборига тушади. У пойтахт жамоасига ўтиб, у ерда 671 та ўйинда иштирок этган. 16 йил давомида Рамос жами 22 та титул ютишга эришди. Улар ичида 4 та ЕЧЛ бош соврини бор. Франциядаги икки мавсумдан кейин, Рамос яна «Севилья»га қайтди. 37 ёшли футболчи андалусияликлар билан 1 йиллик шартномага имзо чеккан. У 20 йил ўтиб, яна жонажон клубига қайтди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:18, 27.10.2023. Ўқилди: 3821 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Вильярреал Альберто Молейро 8
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.