Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иккинчи фондаги ҳужумчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар мавсумда жамоатчилик юлдуз футболчиларни, уларнинг муваффақият ва муваффақиятсизликларини диққат билан кузатиб боради. Аммо бошқа тоифадаги футболчилар ҳам бор. Улар машҳур клубларда ўйнамайди, лекин натижа беради. Келинг топ-клубларда ўйнамайдиган сифатли футболчилар ҳақида гапирамиз.

Серу Гирасси (“Штутгарт”)

Гирасси фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Бундеслигада атиги 8 та ўйинда 27 ёшли ҳужумчи аллақачон 14 та гол урган. Шунингдек, Германия кубоги ўйинида битта гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Гвинеялик футболчи Бундеслиганинг энг яхши тўпурарлари рўйхатини Харри Кейнни 5 та гол ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда. Ўзининг барча тўлиқ мавсумларида Гирасси жорий Германия чемпионатининг 8 та учрашувидаги каби кўп гол ура олмаган. Агар ўйинчи шундай барқарор ўйнашда давом этса, топ-клубдан таклиф албатта пайдо бўлади.

Виктор Бонифасе “Байер”

Бундеслиганинг яна бир сермаҳсул вакили. Бонифасе шу кунгача Германия чемпионатининг 8 та учрашувида 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Тўпурарлик пойгасида у Кейн ва Гирассидан кейинги ўринда туради. Нигериялик футболчи "Байер"да бир неча ой ўйнади, бироқ ўзини уйидагидек ҳис қилмоқда. Хаби Алонсонинг тизими футболчига жуда мос тушди. Бундеслиганинг дастлабки учта учрашувида 22 ёшли ҳужумчи 2 та дубл ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Бонифасе ўз чиқишлари билан Нигерия терма жамоасига чақирув олди ва у ерда ҳам гол уришга муваффақ бўлди.

Уолли Уоткинс “Астон Вилла”

Унаи Эмери бош мураббий сифатида келиши билан Уоткинс “Астон Вилла” учун муҳим футболчига айланди. Премьер-лигада ўтган мавсумда у 11 та ўйинда 11 та гол урди. 27 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда АПЛнинг 9 учрашувида 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Англиялик футболчи ҳар мавсумда камида 10 та гол уради. Барқарорлик форвард учун муҳим сифат бўлиб, юқори баҳоланади.

Браян Сарагоса “Гранада”

Сарагоса 2019 йилдан бери "Гранада" тизимида ва аста-секин жамоа учун муҳим ўйинчига айланиб бормоқда. 22 ёшли вингер ўтган мавсумда “Гранада”га Сегундани тарк этишга ёрдам берди. Жорий мавсумда у Ла Лигада 10 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган. Ёш испаниялик катта салоҳиятга эга. Энди у кўпроқ машҳур футболчилар билан рақобатлашишга тайёр. Фақат Лерой Сане Сарагосадан кўра кўпроқ муваффақиятли дриблинглар қилади. Браяннинг жасоратли ўйинлари унга октябрь ойида Испания терма жамоасига чақирув олиб келди.

Сантяго Хименес "Фейеноорд"

Хименес "Фееноорд" билан иккинчи муваффақиятли мавсумини ўтказмоқда. Нидерландия чемпионатининг жорий мавсумида 22 ёшли форвард 9 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган. Мексикалик футболчи Павлидис билан бирга Эредивизияда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Хименес яқин келажакда катта пул эвазига Нидерландия чемпионатини тарк этиши мумкин бўлган яна бир футболчидир.

Киритилди: 14:37, 27.10.2023. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик