Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану ва Месси давригача бўлган энг яхши класиколар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Узоқ вақт давомида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги рақобат Криштиану Роналду ва Лионел Месси билан боғлиқ эди. Ваҳоланки, сўнгги йилларда класиколар бу буюк футболчилар иштирокисиз ўтмоқда. "Реал" ва "Барса" ўртасидаги Месси ва Роналдусиз ўтган унутилмас ўйинларни эслаш вақти келди.

"Барселона" - "Реал Мадрид" - 5:0, 1994 йил

Албатта, “Камп Ноу”даги барча муросасиз рақиб устидан ғалаба қозонишни кутганди, аммо бундай муваффақиятли натижага ҳеч ким ишонмасди. Испанияда бундай ғалаба билан умринг давомида фахрланиб, невараларингга бу ҳақда айтиб бериш ҳақида айтилган. Йохан Кройфф шогирдлари мадридлик меҳмонларни шунчаки оёқ ости қилишди. Учрашувнинг асосий қаҳрамони мавсум бошланишидан олдин ПСВдан Каталонияга кўчиб ўтган Ромарио бўлди.

Бразилиялик футболчи 30 та гол урди ва Ла Лигада мавсум тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Ва унинг жамоаси чемпионлик унвонини қўлга киритди. "Реал" билан алоҳида ўйинда бразилиялик футболчи хет-трик қайд этди ва Иван Иглесиасга голли узатмани амалга оширди. Яна бир гол Роналд Куман томонидан киритилди. Бу ўйин Ромарио учун Барселонадаги энг яхши ўйинлардан бири ҳисобланади.

"Реал Мадрид" - "Барселона" - 5:0, 1995 йил

Эсда қоларли ўйиндан бир йил ўтиб Мадрид клуби худди шундай ҳисобда реванш олди. Бу ерда ҳам хет-трик бўлди ва Иван Заморано гол урди. Айтганча, чилилик футболчига бор-йўғи 39 дақиқа вақт керак эди. Танаффусдан сўнг “Барселона”га жўнаб кетадиган Луис Энрике гол урди. Якуний ҳисоб эса Хосе Амависка томонидан ўрнатилди. Мавсум охирида Заморано Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланади, "Реал" эса "Барса"нинг гегемонлигини синдириб, чемпионлик унвонини қўлга киритади.

Қизиғи, Михаел Лаудруп иккита эсда қоларли ўйинда иштирок этди. 1994 йилда у "Барса"га ёрдам берди ва бир йилдан сўнг "Реал Мадрид" таркибида муваффақиятни нишонлади. “Сантяго Бернабеу”да даниялик Заморанога голли узатмани амалга оширди. “Реал”нинг кийиниш хонасида ўзига хос муҳит бор эди. Баъзи ўйинчилар бир йил олдинги мағлубиятдан қаттиқ таъсирланиб, реванш олишни орзу қилишди. "Реал Мадрид" ёрдамчи мураббийи Анхель Каппа кийиниш хонасига кирганида, Лаудруп табассум билан шундай деган: "Мен иккита классикода 10:0 ҳисобида ғалаба қозондим".

"Реал Мадрид" - "Барселона" - 2:3, 1997 йил

1997 йилда "Реал Мадрид" дунёнинг энг яхши клуби деб олинган эди, "Барселона" эса ишончсиз кўринарди. Каталонияликларга Испания чемпионатида омад кулиб боқар, аммо Чемпионлар лигасида улар бутунлай муваффақиятсизликка учради. Луи ван Гал шогирдлари Киевнинг “Динамо”, ПСВ ва “Ньюкасл” клублари билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. "Реал" эса ўз навбатида ғалаба қозонди ва плей-оффга осон йўл олди, аммо Ла Лигада "кўк-анорранглилар"дан 4 очко ортда қолишди.

Ўйин олдидан мутахассислар “Реал”нинг нафақат ғалабасини, балки йирик ҳисобдаги ғалабани ҳам кутишган эди. Аслида, ҳамма нарса бошқача бўлиб чиқди. Мадрид клуби устунликка эга бўлди ва рақиб бутун ўйин давомида бор йўғи тўртта зарбани амалга оширди. Аммо улардан учтаси самарали бўлиб чиқди! Ўйин олдидан ван Гал дуранг ўйнаса ҳам қаноатлананишини тан олди, аммо режа ортиғи билан бажарилди. "Барса" икки марта Ривалдо ва Луис Энрикенинг голлари эвазига олдинга чиқиб олди, "Реал" эса Рауль ва Давор Шукернинг голлари билан жавоб қайтарди.

Мадридликлар сўнгги дақиқада ўтишди ва қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Иккинчи голли узатмани Луиш Фигу амалга оширди, Жованни эса бўш дарвозага зарба берди. Бразилиялик футболчи бу голни жуда ҳиссиётлар билан нишонлади. Мавсум якунида “Барса” Испания чемпионига айланди, пойтахт клуби эса Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Киритилди: 15:13, 27.10.2023. Ўқилди: 3201 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик