Бугун 14 март, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • -:-
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италиялик рус ўғлони, фақат...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Лацио» дарвозабони Иван Проведель ЧЛ 1-турида ўйин ҳолатидан урган голи билан овоза бўлганди.

Бу ҳақда етарлича гапирилди ва ёзилди ҳам. Ана шу кипер шундан кейин Россия миллий жамоаси таклифини яна бир марта рад этди. Ваҳоланки, унда Италия миллий жамоаси таркибига кириш имконияти нисбатан паст. Қолаверса, Иванда Россияга боғлиқ жиҳатлар етарли. Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.

*** 

Иван Проведель катталиги жиҳатидан Фриули региони (Италия)нинг 4-шаҳри саналган Порденонеда туғилган. Онаси Елена у ерга Россиядан кўчиб борган. Отаси Пьер Паоло Проведель - Италия фуқароси. Маҳоратли дарвозабон Россияга кўп марта ташриф буюрган: ҳар йил ёзда онаси билан Москва вилоятида яшайдиган бувисини йўқлашга одатланган. «Онам - рус аёли, у Москвада туғилган, отам эса италиялик. Ўзим рус тилини яхши биламан, тушунаман, лекин инглизчада мулоқот қилишим қулайроқ. Чунки бу тилдан кўп фойдаланаман. Рус тилида эса айрим ҳолатларда, фақат оиламиз аъзолари билан гаплашаман. Масалан, болалигимда бувим билан бемалол сўзлашардим. Ўшанда у Порденонеда биз билан яшаган ва итальян тилини билмасди. Кейинчалик бувим Мос­квага қайтди, мен эса «Удинезе»га йўл олдим», - деганди «Лацио» дарвозабони россиялик журналистлар билан суҳбати давомида.

*** 

Маълум бўлишича, Иваннинг бобоси Лев Яшин билан яқиндан таниш бўлган экан. Эҳтимолки, Иваннинг дарвозабон сифатида юқорига интилишида шу дўстлик таъсири бордир: «Айтишларича, бобом Яшиннинг яқин дўсти саналган. Тўғри, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман, лекин бу факт моҳир дарвозабонлар қаторига кўтарилишимда ўзига хос туртки беради. Ахир Яшиндек афсона тарихи ҳар қандай голкиперга илҳом бағишлайди. Доим онамдан унинг бобом билан муносабати ҳақида сўрайман».

*** 

Иван Проведель 6 ёшли пайтиёқ дарвозабонлик санъатига меҳр қўйган. Ўшанда у Франческо Тольдонинг Евро-2000 турниридан ўрин олган Нидерландия терма жамоасига қарши ярим финал ўйинида кўрсатган жасоратини томоша қилганди. Эсласангиз, афсонавий кипер ўйин давоми ва пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги эвазига Италия термасини финалга олиб чиқиш асносида ўз мухлислари сонини кескин кўпайтирганди. Жумладан, Иван қалбини ҳам ром этган... «Тольдо туфайли менда дарвозабонликни танлаш орзуси барқ урганди. Ўсмирлик даври мени ҳужум чизиғига туширганларида, қатъий оҳангда гапирганим эсимда: «Йўқ, дарвозада тураман, акс ҳолда, футболдан кетаман». Шунда мураббийлар амплуа танлашда кечикканим, дарвозабон сифатида муваффақиятга эришолмаслигимни айтгандилар. Исмларини ошкор қилмайман, ўзлари билишади. Муҳими, ўз билганимдан қолмадим,  дарвозада туришдан бошқасига кўнмадим. Чунки «сэйв» кўрсатиш жону-дилим. Ҳа, гол уриш ҳам завқли, лекин «сэйв»лардан кўпроқ лаззатланаман», - дейди Иван.

*** 

Аслида Проведелнинг Россияга муносабати яхши. Дейлик, имкон топилиши билан Москвага сафар қилади. Қолаверса, ўғлига русча исм қўйган - Александр. Иван ҳозирга қадар Италия миллий термасига жалб этилмади, лекин чорлов олишдан умидвор. Унда Россия миллий жамоасини танлаш имконияти эса каттароқ, барибир. Хусусан, Россия фуқаролигини олиши муаммо туғдирмайди. Қолаверса, рус тилини қунт билан ўрганмоқда. Аммо... «Бутун болалигим Италияда ўтди, Москвага эса анча улғайган пайт, бувимдан хабар олиш учун борганман. У менга рус тилини ўргатган дамларни завқ билан ёдга оламан. Айтишим керак, бувим мени барча рус таомлари билан сийлаган. Айниқса, гўштли гуляш мазаси оғзимда сақланиб қолган. Тўғри, мен учун шоҳ таом - бу блинчик. Бувим асосан сешанба тонгида блинчик тайёрларди. Лекин уларни ҳар куни, нонушта, тушлик ва кечки таомда тановул қилишга тайёр турардим. Хуллас, Италияда туғилган бўлсамда, 50 фоизга итальян, 50 фоизга русман» - бу Проведелнинг Россияга умумий қараши. 

*** 

Иван Проведель бошида ҳужумчи сифатида шуғулланган. Қолаверса, ёшлар миқёсида жуда кўп гол урган. Шунинг учун ҳам, Иван дарвозабонликни ихтиёр этганида, мураббийлар бунга қаршилик кўрсатишган, футболда фақат ҳужумчи ролида шуҳрат қозониши мумкинлигини тушунтиришга уринишган: «Нима учун дарвозада туришимга қатъий қаршилик кўрсатишганини билмайман. Билганим шуки, олдинги чизиқда ҳам анойи эмасдим! Фақат 15 ёшга тўлганимда ҳужумчи ролидан тўлиқ қониқмаётганимни тушундим. Аввалига ўзимни кичикроқ жамоа дарвозасида синаб кўришга аҳд қилдим. Шу тариқа «Удинезе» эътиборини қозондим ва чинакам дарвозабонга айландим».

*** 

Иван Проведель катта футболдаги фаолия­тида дарвозабон ролида 2та гол урган. Асли рус йигити дастлабки голини 2020 йилнинг февралида нишонлаганди. У ўшанда «В» серия иштирокчиси «Юве Стабия» сафида ўзини кўрсатган. Энг қизиқ томони, Иван ўша голни ҳам ўйиннинг 95-дақиқасида бош билан йўлланган зарба воситасида урганди. «Лацио» кипери гол вазиятини тез-тез ёдга олади: «Ҳа, хотирага муҳрланган ўйин. Эҳтимол, ўшанда вақтида ҳужумчи ролида шуғулланганим қўл келгандир. Жамоамиз мағлубиятга учраётгани туфайли гол жуда зарур эди. Хуллас, мағлубиятдан қочишга ҳисса қўшиш умидида рақиб жарима майдони томон талпиндим. Қарангки, жарима зарбасини амалга оширган клубдошим тўпни айнан мен томон йўллади. Аслида бундай вазиятда гол уриш жуда қийин, муҳими, омадим чопиб, тўғри ҳаракатландим. Бу - қандайдир мўъжиза! Агар шундай зарбани такрорлаш насиб этса, зўр бўларди». Мана, Проведелнинг сўнгги ибораси даҳоларга хос башорат мақомини олди. Ахир у «Атлетико»га қарши ЧЛ ўйинининг 90+5-дақиқасида гол уриб, «Лацио»ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:36, 01.11.2023. Ўқилди: 1730 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.