Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Хебайда тўпурар бўлиш учун имконият кўпроқ"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг жорий йилги мавсуми якунланишига яна иккита тур қолди. Мухлисларни доимгидек тўпурарлик пойгасидаги кураш ҳам жуда қизиқтираётгани бор гап.

Айни пайтда “Андижон” ҳужумчиси Рубин Хебай билан “Пахтакор” сардори Драган Черан 12 та гол билан пешқадамлик қилиб туришибди. Улардан кейин 10 та гол билан “Сурхон” ҳужумчиси Силванус Нимели бор. Кўриниб турибдики, тўпурарлар орасидаги кураш ҳам жуда қизиқарли тус олган. Охирги ўйинлар ушбу ҳужумчилар учун ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

“Андижон” жамоасида ўз вақтида тўпурар ҳужумчи сифатида Бахтиёр Ҳамидуллаев порлаб чиққанини барча яхши эслайди. “Батигол” номи билан машҳур бўлган собиқ футболчи Ўзбекистон чемпионати тарихида 200 га яқин голлар муаллифига айланган. Икки марта “Андижон” сафида Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурарига айланган.

Ҳамидуллаевнинг дастлабки тўпурарлиги 1999 йилда юз берган бўлиб, ўшанда 24 та гол билан Умид Исоқов иккиси Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган. 2002 йилда эса Бахтиёр бир ўзи энг яхши тўпурар мақомига эришган. Ўшанда у рақиблар дарвозасига 22 та гол урган. Бундан ташқари, Ҳамидуллаев 2000 йилги мавсумда 33, 2001 йилда эса 25 та гол урган.

Айтмоқчимизки, “Андижон” клуби тарихида Ҳамидуллаев икки марта энг яхши тўпурар мақомига эришган. Охиргиси 2002 йилда кузатилган. Орадан 21 йил ўтиб, яна “Андижон” клуби футболчиси Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Табиийки, бу ҳолат “Андижон” жамоасининг афсоналаридан бири ҳисобланган Бахтиёр Ҳамидуллаевни ҳам беэътибор қолдираётгани йўқ. Шу сабабли “Батигол” Рубин Хебай ҳақида ва унинг тўпурар бўлиш имконияти тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Рубин Хебай тўғрисида нима дейиш мумкин? Бу йил “Андижон” жамоасига қўшилганидан кейин тўпурарлар орасида етакчилардан бўлиб келаётгани андижонлик мухлисларда ишонч ва футболга бўлган меҳр-муҳаббатни бошқатдан уйғотгандек бўлди. Ишқибозлар жамоага янада кўпроқ ишонишни бошлади. Охирги йилларда “Андижон” асосан Суперлигада қолиш учун ўйнарди. Лекин бу йилги иштироки олдингиларига нисбатан анча яхши бўляпти. Мухлисларнинг жамоага нисбатан ишончи ортишига ҳам Хебайнинг ҳиссаси катта деб ўйлайман. Ушбу ҳужумчи ўзининг ўйини ва голлари билан ўша мухлисларга ишончни қайтарди.

Ҳозир Рубин Хебай Драган Черан билан рақобат ҳосил қилиб тўпурарлик учун курашяпти. Улардан кейин Силванус Нимели турибди. Менимча, Хебайда имконият кўпроқ. Негаки, “Андижон” жамоасининг иккита ўйини ҳам аутсайдерлар билан ўтади. Ўша учрашувларда голлар сонини ошириб олса бўлади. Тўпурар бўлиш учун имконият Черан ёки Нимелидан кўра Хебайда кўпроқ, деб ўйлайман.

Рубиннинг совуққонлиги ёқяпти. Жамоадошлари жарима майдони атрофида кўпроқ унга ўйнаши ҳам манзур бўляпти. Хебай ўз имкониятидан яхши фойдаланяпти.

Адашмасам, мавсум бошларида у бир нечта учрашувларни ўтказиб юборганди. Назаримда, ўша пайтларда кўпчиликда Хебайга нисбатан тўпурарлик учун даъвогарлардан бири бўлади, деган фикр бўлмаган бўлса керак.

Албатта, у билан айрим жабҳаларда фарқимиз бўлса керак. Нимагаки, Хебай орқароқдан тўпни эгаллаб ҳужумга ўтишга ҳаракат қиляпти. Чап ва ўнг қанотдан ҳужумлар уюштирилганида ҳам жарима майдони атрофида ҳозир бўлиб, қайтган тўпни гол билан якунлашга ҳаракат қиляпти. Мен бунақа пайтларда кўпинча дарвозани яқинида бўлардим”, - дейди Ҳамидуллаев.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 09:35, 19.11.2023. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик