Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Эвертон"дан 10 очко олиб ташлангач, суперкомпьютер АПЛнинг якуний жадвалини тахмин қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Суперкомпьютер 2023/24 йилги мавсум якуний турнир жадвалини башорат қилди. Мерсисайдликлардан яқиндагина молиявий даромадларни яширганлиги учун 10 очко олиб ташланди. Оқибатда, Шон Дайч жамоаси 19 ўринга тушиб кетди. Бу ҳақида АПЛнинг расмий сайтида шундай маълумот берилган: "Мустақил коммиссиянинг хулосаларидан келиб чиққан ҳолда, қоидабузарлик учун "Эвертон"дан 10 очко олиб ташланди".

Расмий сайт воқеага алоқадор маълумотлар келтиришда давом этар экан, унда, жумладан шундай дейилади: "Англия Премьер-лигаси бошқарув кенгаши шу йилнинг аввалида "Эвертон"га қарши иш очганди. Шу сабабли, молиявий текширишлар бошланиб, мустақил экспертлар гуруҳи ишни олиб борди. Оқибатда, клуб қоидабузарлик қилганини тан олди. Молиявий ҳисоботларнинг яширилиши 2021/22 йилги мавсум охирига тегишли бўлиб, ҳозирга қадар тафсилотлар номаълумлигича қолаётганди. Ўтган ойда ўтказилган беш кунлик суд қайта-эшиттирувидан кейин, аниқ бўлдики, клуб 124.5 миллион фунт сарфлаб юборган. Бу эса рухсат берилган 105 миллионлик қийматдан кўп саналади. Айтилган давр мобайнида келган фойдалар ҳам яшириб келинган. Шу сабабли коммиссия 10 очко олиб ташлаб жазоси берилиши борасида хулосага келди. Тайинланган жазо шу заҳоти кучга киритилди".

"Эвертон" қарор юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эга. Агарда 10 очко олиб ташлаш қарори бекор қилинмаса, "ирислар"нинг аҳволи оғир эканича қолаверади. Жумладан, "Эвертон" энди мавсум охирига қадар АПЛда қолиш учун курашишга маҳкум бўлмоқда. Сунъий онгга асосланган компьютер хулосаларига кўра эса Ливерпуль клубининг бу ҳаракатлари муваффақиятли якунланади. Улар АПЛда қолишни уддалай олиши тахмин қилинган. Суперкомпьютер "Эвертон"ни 17 ўринда қолишини маълум қилди. Дайч  ўз жамоасини 7 очко фарқ билан хавфсиз ҳудудда олиб қолади. Чемпионшипга йўл оладиганлар рўйхати эса "Бёрнли" (18), "Лутон Таун" (19) ҳамда "Шеффилд Юнайтед"(20)дан ташкил топган.

Турнир жадвалининг юқорисида вазият ўзгармайди. Суперкомпьютер "Манчестер Сити"ни яна чемпион бўлишини башорат қилди. "Арсенал" эса иккинчи мавсум ҳам "шаҳарликлар"га бас кела олмайди. Кучли тўртлик "Ливерпуль" ва "Ньюкасл"дан ташкил топади. Қолган еврокубок ўринларини "Астон Вилла", "Тоттенхэм" ҳамда "Челси" эгаллайди. Кутилмаганда "Манчестер Юнайтед" саккизинчи ўринга тушиб қолади. Бу дегани эса жорий давр клуб тарихидаги энг ёмон мавсумга айланади ва "қизил иблислар" еврокубоклардан бебаҳра қолишини англатади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:02, 19.11.2023. Ўқилди: 8115 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик