Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5505 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Кинога қиёс тарих

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳа, бу айнан кинога хос воқеа.

2017 йил. Омск. Қор уюмлари орасидан чиқиб келган нотаниш машинадан жилмайиб турган ажнабий йигит тушди. Жуда кам кузатиладиган манзара. Йигит бир пайтлар Испания терма жамоаси ва дунёнинг топ-клубларида тўп сурганлигини айтганида, воқелик тушга айлангандек туюлди.

Бироқ бунинг ажабланарли жиҳати йўқ. 2009 йилда испаниялик Альберт Риера россиялик Юлия Ковалёва билан турмуш қурди. Шундан кейин у вақти-вақти билан рафиқаси билан Россияга келиб турадиган бўлди. 2017 йилда эса профессионал фаолиятини якунлаб, турмуш ўртоғининг юртига кўчиб ўтди. Ҳа, «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Эспаньол» ва «Бордо» клубларининг собиқ футболчиси Омскдаги хонадонлардан бирида истиқомат қила бошлади. Унинг ҳузурига келган касбдошларимиз футболчилик фаолияти ва кундалик ҳаёти билан танишиб олдилар. Тез орада Алберт Омскда футбол академиясини очди ва уни ривожлантириш устида ишлади. Лекин қисқа вақт ичида жиддий ўзгаришлар юз берди, Риера - футбол мураббийи. 2020 йилда тегишли лицензияга эга бўлган мутахассисни Фотиҳ Терим «Галатасарой»га ёрдамчи мураббий лавозимига таклиф этди. Ёш мураббий нафақат Фотиҳ Терим, балки Доменек Торрен раҳбарлигида ҳам стажировка муддатини ўтади. Малака ошириш учун аъло даражадаги тажриба мактаби: аввалига ҳатто «Милан»га сабоқ берган Туркиянинг энг зўр мутахассиси, кейин - Гвардиоланинг узоқ йиллик ассистенти. Риера мустақил иш бошлаши учун 2 йиллик ҳамкорлик етарли бўлди.

2022 йил ёзида ёш мураббий Словениянинг «Олимпия» клубини қабул қилди. Бироқ Риеранинг мустақил фаолияти шов-шувли можаро билан бошланди. Ҳамма гап шундаки, аввалги бош мураббийнинг истеъфосидан норози бўлган айрим мухлислар матбуот анжумани залига ёпирилиб, клуб президентини саволларга кўмиб ташладилар. Риера жанжалга аралашишни ўзига эп кўрмади ва зални тарк этди. Нималарга қодир эканлигини у «даҳанаки жанг»да эмас, амалда исботлашга қарор қилганди. Якунда ёш мураббий дебют мавсумини чемпион ва кубок соҳиби мақомида якунлади. Муносиб жавобми? Унданда аълороқ!

Кейин янада ажабтовур воқеалар юз берди. Яъни, «Олимпия»ни чемпион ва кубок ғолибига айлантирган мураббийга клуб раҳбарияти янги шартномани таклиф этмади. Балки мухолиф мухлисларда мутасаддиларга қандайдир бошқа саволлар пайдо бўлгандир. Хуллас, испаниялик мураббий кетди. Лекин узоққа эмас - Словения чемпионатида 2-ўринни эгаллаган «Целе» клубига ўтди.

Буни қарангки, Риеранинг янги жамоаси ҳозир амалдаги чемпион - «Олимпия»дан 6 очкога ўзиб кетган ҳолда, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бироқ испаниялик мураббий мавсум якунига қадар жамоани тарк этиши ҳам мумкин. Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Риерага ҳозирда Франциянинг 2-лигасида тўп сураётган «Бордо»дан таклиф келган. Таажжубки, бу жамоа 10 йил аввал Франция Кубоги турнирида ғолиб чиққан, 2008|09 йиллар мавсумида эса чемпионликка эришганди. Умуман, тезкор ёрдамга муҳтож бўлиб қолган «Бордо» 2003-2005 йилларда ўз таркибида тўп сурган собиқ футболчиси кўмагидан умидвор бўлиб турибди. Томонлар келишувга эришган, қандайдир кутилмаган тўсиқлар пайдо бўлмаса, испаниялик мутахассис тез орада Францияга йўл олади.

Мантиқий савол: Омскдаги академия нима бўлди? Умуман, Риеранинг Россия билан алоқалари қай ҳолатда? Афтидан, аввалги серқатновлик тобора камайиб бораётгандек. Омскдаги академия ёпилди. Чунки Альберт кейинги пайтларда у ерга бора олмаяпти, усиз академияни бошқара олишмади. Мураббий ўз оиласини ҳам ўзига яқинроқ жойга олиб кетган. Sport24. нашрига берган интервьюсида Альберт Риера жумладан, шундай деганди: «Фарзандларим Мадридда ўқийдилар. Лекин биз ҳар йили ҳеч бўлмаганда бир марта Омск ва Москвага бориб келишга ҳаракат қиламиз. Афсуски, бу йил бунга эриша олмадик - ҳозир ишларим кўпайиб кетди. Россиядаги севимли шаҳарларим? Иккитасини ўйлаб ўтирмасдан айтаман - Москва ва Омск, чунки мен совуқ иқлимни яхши кўраман. Испаниядаги доимий жазирама жонимга теккан. Учинчи севимли шаҳрим - Сочи. Чунки у ерда денгиз бор. Словенияда бирор марта ҳам россияликларга нисбатан ёмон муносабатга дуч келмадим. Балки бу ердагилар Россияни қанчалик ҳурмат қилишимни билганликлари учундир. Ҳазил, албатта. Умуман, ҳозир мен 50 фоизга русман».

Альберт Риера чиндан ҳам Россия фуқароси паспортига эга, рус тилида рисоладагидек гаплаша олади. Шунингдек, ёзда Россиядан иккита таклиф олганлигини ҳам айтиб ўтди. Келишув ҳозирча амалга ошган эмас. Бироқ мураббий РПЛда ишлаш истаги ҳам борлигини тан олди. Балки Франциядан кейин навбат Россияга келар? Кутамиз…

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:23, 22.11.2023. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.