Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Манчестер Сити" – "Ливерпуль": требл-қаҳрамонлар Клоппнинг "қутурган" йигитларини меҳмон қилади (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси, ваниҳоят бугун қайтади. Ушбу қайтиш фантастик равишда амалга оширилиши кутилмоқда. Негаки, тур баҳсларини "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс очиб беради. Баъзилар "шаҳарликлар"ни бу мавсумдаги кучи ҳали аниқ ва равшан маълум бўлмаган деб ҳисобламоқда. Негаки, бу жамоа ҳозирга қадар икки бор мағлуб бўлди. Қолаверса, Кевин Де Брюйнедек жуда муҳим фигура майдонда эмас. Бунинг оқибатини "Челси"га қарши кечган 12 тур ўйинида гувоҳ бўлгандик. Ўшанда "Манчестер Сити" икки очкодан сўнгги дақиқаларда айрилганди. Шундай экан, Гвардиола ва Клопп тўқнашувида фаворит йўқ
Демак, қуйида бугунги ажойиб баҳс ҳақида айрим маълумотларга эга бўласиз.

Ўйин: АПЛ, 13 тур
Манзил: Манчестер, Англия
Стадион: "Etihad"
Старт: 12:30 (маҳаллий вақт билан), 17:30 (Тошкент вақти билан)
Ҳакам: Крис Кавана
VAR: Стюарт Атвелл

"Манчестер Сити" айни дамда 28 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. "Тоттенхэм"нинг сўнгги турлардаги мағлубияти бу борада "шаҳарликлар"га қўл келди. Турнир тепасида зичлик жуда ҳам кучли. Шу сабаб "Манчестер Сити" ўзини хавотирсиз ҳис қила олмайди. Бир очко ортда қолаётган "Ливерпуль", ўтган турда "Брентфорд"ни 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Шундай экан, ушбу қарама-қаршилик супер даражада ўтади. Агарда VAR ҳаммасини чиппакка чиқармаса, албатта.

Жамоалар спорт формаси

Мезбонлар бўлмиш, "Манчестер Сити" барча мусобақалардаги сўнгги олтита ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Улар охирги марта "Арсенал"га АПЛда имкониятни бой берганди.
"Ливерпул"да эса вазият бироз ўзгача. Барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда, Клопп шогирдлари учта охирги ўйинда фақатгина битта ғалабага эришди. Ундан олдин эса "Ливерпуль" 15 та ўйинда 1 та мағлубият қайд этган ("Тоттенхэм"га қарши).

Жароҳатланганлар ҳақида

Гвардиолада Эрлинг Холанд билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Норвегиялик ҳужумчи терма жамоалар йиғинидан жароҳат билан қайтганди. Унинг тўпиғида жароҳат мавжуд. Шунга қарамасдан 23 ёшли футболчи олдиндаги ўйинга тайёр бўлиши айтилган. Таркибдаги бошқа футболчилар, хусусан, Родри, Аке, Эдерсон, Стоунз, Нуньес ва Ковачич кўрикдан ўтказилиши керак.
Юрген Клопп таркибига бешта футболчи жароҳатдан қайтмоқда. Макаллистер, Гомес, Гравенберх, Конате ва Жонслар ўйинга тайёр бўлади. Робертсон, Тиаго ва Байчетичлар эса ҳали ҳам жароҳатларидан фориғ бўлмади.

Порлаши кутилаётганлар

"Манчестер Сити"нинг ҳар бир чизиғи кучли. Шу сабаб Гвардиола асосий таркиб борасида қандай қарорга келишини айтиш қийин. Аммо Бернарду Силвадан аниқ фойдаланади. Португалиялик охирги 6 та ўйинда 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Силва кучли олтилик жамоаларига қарши жами 7 та гол урган.
Холанд мезбонларнинг асосий қуроли сифатида кўрилмоқда. Аммо уни зарарсизлантиришда Виржил ван Дейк қатнашади. Нидерландия терма жамоаси сардори тажрибали. Агар у бугун ўз вазифасини яхши бажарса, мерсисайдликлар ўз уйига қуруқ қўл билан қайтмаслиги аниқ.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:33, 25.11.2023. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик