Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 21 49
2 Милан 20 43
3 Наполи 21 43
4 Ювентус 21 40
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 21 26
11 Сассуоло 21 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 20 22
15 Кальяри 21 20
16 Женоа 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 21 14
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта
21-тур Удинезе 0-1 Интер
21-тур Наполи 1-0 Сассуоло

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кейнсиз ҳам ҳаёт бор ёхуд «Тоттенхэм» ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсумга бош голеадори ва етакчиси Харри Кейнсиз ҳамда янги бош мураббий Анге Постекоглу бошқарувида киришган «Тоттенхэм» АПЛнинг дастлабки 10та турида мағлубият нималигини билмади: 8та ғалаба ва 2та дуранг. Ўзи «тақачилар» аввалги мавсум финишида «Лидс»ни йирик ҳисобда маҳв этиш билан омадсиз иштирок учун мухлислардан узр сўрагандек бўлгандилар. Чунончи, таркиб нуқтаи назаридан салоҳияти бинойидек баҳоланган жамоа миллий чемпионатни атиги 8-ўринда якунлаб, ҳаттоки, КЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритолмаганди. Шуни назарда тутсак, «Тоттенхэм»нинг жорий мавсумни даҳшатли бошлагани - ёқимли «сюрприз», албатта. Ҳа, «шпорлар» ФИФА кунлари олдидан бир ҳафта ичида қаторасига 2та ўйинда ютқазишди («Челси» ва «Вулверхэмптон»га), аммо футбол сифати бўйича эмас.

***

Ҳа, «Тоттенхэм» АПЛ стартида 10та ўйиндан 26 очко жамғариб, турнир жадвали пешқадами сифатида гавдаланди - ногаҳоний карвонбоши. Жамоа Гарри Кейндек асосий ҳужумчисидан айрилганини инобатга олсак, «тақачилар»нинг чемпионатга шиддат билан киришгани кўпчилик учун чинакам «сюр­приз» бўлди. Эътиборли томони, Анге Постекоглу дружинаси ушбу ажиб серия давомида Англияда анъанавий «кучли олтилик» қаторида тилга олинадиган рақиблардан 3таси билан куч синашиб, «МЮ»ни 2:0, «Ливер-пул»ни 2:1 ҳисобида енгди ва фақат «Арсенал» билан жанговар дурангга имзо чекди - 2:2. Яна бир томони, «тақачилар» шу учрашувларнинг ҳар бирида барча кўрсаткичлар бўйича устунликка эришишди, ҳатто «Эмирейтс»да ҳам иштиёқли «тўпчилар»ни анча қийнаб қўйишди. Оддий айтганда, ҳозирги «Тоттенхэм» Жозе Моуриньо ва Антонио Конте давридагидек қўрқоқ жамоа эмас, майдонда дадил, лекин ақл билан тўп сурмоқда. Керакли вақтда юқори прессинг қўллаши, ўйинни назорат қилиши ёки қарши ҳужумга ўтиши мумкин. Бундан ташқари, 1-рақам остида тўп суриш ҳам жамоа учун жуда қулай услубга айланди. Тўғри, «тақачилар» баъзи учрашувларда қийналишмоқда, муҳими, кўзланган мақсад сари дадил одимлашдан тўхтамаяптилар.

***

Диққат қилинг, «Тоттенхэм» ҳозир АПЛда рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба йўллайдиган жамоа бўлиб турибди. Шунга мувофиқ, чемпионатнинг энг сермаҳсул иштирокчилари қаторида бормоқда. «Тоттенхэм» ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни барча жамоалар, жумладан, азалий рақиб - «Арсенал» ҳам сезиб улгурди. «Тақачилар» чиройли ўйинга яраша индивидуал соврин йиғишда ҳам ўта фаоллар. Мисол учун, Анге Постекоглу АПЛда қаторасига 3 марта ой лауреа­тига айланди (чемпионат тарихида бирор мураббий фао­лиятининг старт қисмида бундай натижа қайд этган эмасди. Хуллас, кўпчилик муваффақиятда янги бош мураббий ҳиссаси катта эканлигини ҳақли равишда эътироф этмоқда. Ваҳоланки, уни анчайин ишончсиз руҳда кутиб олишганди. Ахир Англияда чемпионликка эришган Жозе Моуриньо ва Антонио Конте раҳбарлигида натижага эришолмаган «Тоттенхэм» бошқаруви бунга қадар ҳеч қачон АПЛда ишламаган авс­тралиялик мутахассисга ишониб топширилганди. Анге Пос­текоглунинг ўзи бундай гап-сўзларга мутлақо эътибор қаратмади, Лондонда иш бошлаши билан янги шогирд­ларига «Селтик»да йўлга қўйган дадил, ҳужумкор футбол услубини сингдиришга киришди. Тез орада клуб президенти Дэниэль Леви мураббий ҳаётбахш ҳаво олиб кирганини очиқ эътироф этди. Дарҳақиқат, Анге   қисқа вақт­да раҳбарият, жамоа аъзолари ва мухлислар билан азалий қадрдонлардек тил топишиб кетди. Ўйин амалиётисиз қолаётган футболчилар вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда, жанжал кўтаришмаяпти, майдонга тушганлари шунчаки, «хўжа кўрсин»га ўйнамай, астойдил жон куйдиришяпти. Афтидан, Конте жуда кўп гапирган, лекин амалга оширолмаган ўйин маданиятини Постекоглу аста-секин шакллантирмоқда.

***

Анге Постекоглу келиши билан жамоа ажойиб трансферларни амалга оширди. Кейн учун «Бавария»дан олинган маблағ ёш иқтидорлар харидига сарфланди. Ўтган ёз Гильелмо Викарио, Микки ван де Вен, Жеймс Мэддисон, Бреннан Жонсон ва Манор Соломон сафга қўшилишди. Дэстини Удожи «Удинезе»дан қайтди, ижара муддатини ўтаган Педро Порро ва Деян Кулушевски трансфери харид қилинди. Энди бу футболчилар (Соломондан таш­қари) - асосий таркиб аъзолари. Эътиборли томони, булар орасида энг ёши каттаси - Мэддисон ва Викарио (26 ёш). «Тоттенхэм» аввалги мавсум таркибнинг ўртача ёши бўйича АПЛда 18-«қария» жамоа эди. Ҳозир эса 4-ёш иштирокчи бўлиб турибди. Қисқаси, жамоа кескин ёшарди ва қайта шаклланди.

***

«Тоттенхэм»нинг яна бир ютуғи - Уго Льорис ўрнига муносиб дарвозабон топгани. Атиги 20 млн. еврога харид қилинган Гильелмо Викарио «сэйв»лар сони бўйича АПЛ дарвозабонлари орасида етакчи ўринларда бормоқда. Ҳимоячи ван де Вен эса бир нечта ишончсиз ўйинлардан кейин ўзини ўнглаб олди ва тобора тетиклашмоқда. У марказий ҳимоя позициясида Кристиан Ромеро билан кучли тандем ташкил этди, сифатли узатмалари билан ҳужумга ёрдам бермоқда. Бу ўта кучли прессингдан ҳам аниқ узатмалар воситасида чиқишга интилаётган «тақачилар» учун ўта муҳим жиҳат. Албатта, жамоанинг ёзги энг манфаатли хариди - Жеймс Мэддисон. Қизиғи, «Тоттенхэм» ажойиб ижрочини деярли курашсиз ўз томонига оғдирди. Эҳтимол, бунга ҳозирда классик «10-рақам»га талаб пасайиб кетгани сабабдир. Лекин Постекоглу узоқ ўйлаб ўтирмади ва Жеймсни ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясига мослаштирди. Мэддисон эса янги ролда бирдан самарали тўп сура бошлади, ҳозир унинг ҳисобида 2та гол ва 5та ассист бор.

***

Сон Хёнг Минни алоҳида таъкидламасликнинг иложи йўқ. Сардорлик боғичи кореялик футболчи зиммасига қўшимча масъулият юклаб, шунга яраша куч-қувват бағишлади. Мураббийнинг ишончи тўла-тўкис ўзини оқламоқда. Кейннинг йўқлиги ва Ришарлисоннинг беқарорлиги туфайли, Сон Хюн тез-тез марказий ҳужумчи позициясида ҳам тўп сурмоқда. Бу унинг севимли жойи бўлмасада, сермаҳсуллик бобида муаммо йўқ. Корейс йигити ҳозирга қадар АПЛда 6та гол расмийлаштирди ва ойнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Бундан олдин эса ой лауреатига аталган соврин Мэддисонга берилганди. Фулбеклар Порро ва Удожи ҳимояда ҳам, олдинги чизиқда ҳам эффектли ҳаракатланишмоқда. Таянч ҳудуди эса Ив Биссума ва Папе Саррнинг тасарруфида. Бир қарашда, таянч ярим ҳимоячилари дуэти энг кучли жуфтлик эмасдек, лекин улар талаб даражасида ўйин кўрсатишмоқда. Жонсон, Соломон ва Кулушевски олдинги чизиқдаги қўшимча кучлар ҳисобланадилар. Хуллас, «тақачилар» сермазмун ўйин намойиш этадиган савияли, навқирон ва шижоатли таркибга эгалар. Шу пайт­гача «Тоттенхэм»га барқарорлик панд бериб келарди. «Тақачилар» жорий мавсум шу муаммони ҳам бартараф эта олсалар, юксак натижаларга даъво қилишлари аниқ.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:46, 25.11.2023. Ўқилди: 1392 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 11
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Верона Гифт Орбан 7
5 Милан Рафаэл Леау 7
6 Болонья Риккардо Орсолини 7
7 Интер Хакан Чалханоглу 7
8 Наполи Расмус Хейлунд 6
9 Удинезе Николо Дзаньоло 6
10 Рома Матиас Соуле 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.