Таэквондо WТ. Манчестер гран-присида Салаев жанг қилади, Рашитов эса машғулотда жароҳат олди
Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при мусобақаси старт олади. Хабар берганимиздек, мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Бугун эркаклар ўртасида -58, -68 кг ва -80 кг, аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифаларидаги беллашувлар ўтказилади. Ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) кечаги машғулотлар чоғида кичик жароҳат олгани боис, мураббийлар штаби унинг бугунги жангларда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Бугун юртдошларимиз орасида фақатгина Шуҳрат Салаев (-80 кг) жанг қилади. Салаевнинг биринчи даврадаги рақиби тунислик Фирес Катоуси бўлади. Ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, кейинги даврада иорданиялик Солиҳ Элшарабати билан рўбарў келади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:18, 02.12.2023. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар