Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [22]

Хитой терма жамоаси Темур Кападзега қизиқиш билдирмоқда [18]

Роберто Карлос: «Одил Аҳмедов билан бирга тўп тепиш мен учун шараф бўлган» [16]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [11]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [10]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [10]

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди [9]

"Челси" Ферминга "Барселона"дагидан 3 баравар кўп маош бермоқчи [8]

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди ва сўнгги ярим финалчига айланди [6]

Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Шўртан". Асосий таркиблар маълум [4]

Турнир жадвали

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2635 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Туркия Суперлигасининг энг қимматбаҳо футболчилари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Туркия Суперлигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркия Суперлигаси ҳозирда бир қанча юлдузларга эга чемпионат ҳисобланади. Ва собиқ «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ» ва «Тоттенхэм» юлдузлари лиганинг энг қиммат 10 футболчиси қаторига киради.

«Галатасарой», «Фенербахче» ва «Бешиктош» каби клуб эгалари ёзда ўз жамоаларига катта сармоя киритишди ва бу йил лига жиддий рақобатбардош кўринмоқда. Planetfootball.com сайти «Трансфермаркт» маълумотларидан фойдаланган ҳолда лиганинг энг қиммат 10 нафар футболчисини ҳавола этди.

10.Сача Боэй - 14,6 млн. фунт стерлинг

Франциялик футболчига Премьер-лигадан «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо у «Галатасарой»ни танлади ва илк мавсумданоқ ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 23 ёшли футболчининг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган ва унинг нархи 14 миллион фунт стерлинг­дан сал кўпроқ баҳоланмоқда, аммо «Галатасарой» унинг хизматлари учун 22 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани айтилмоқда.

9.Жедсон Фернандес - 14,6

Жедсон 2019-20 йилги мавсумда «Тоттенхэм»да ижарада ўйнаганида ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, ўтган йили «Бешиктош»га ўтганидан кейин у ўзини анча танита олди. Турк клуби сафида 55 ўйинда Фернандес 14та гол киритди ва ўзини Премьер-лига даражасида тутмоқда.

8.Себастьян Шимански - 15,5

Польшалик плеймейкер 13 учрашувда 10та гол киритиб, янги мавсумни сермаҳсул бошлади. «Фенербахче» лигада пешқадамлик қилмоқда ва Шимански чемпион бўлиш имкониятларида ҳал қилувчи рол ўйнайди. «Фенербахче»га ёзда қўшилган Шимански 2027 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага эга ва у 15,5 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.

7.Виктор Нельссон - 16,4

Дания марказий ярим ҳимоячиси клубдаги дастлабки икки мавсумида «Галатасарой»нинг асосий таркибидан доимий равишда ўрин олди. Бироқ, у Давинсон Санчеснинг келишидан сўнг, бирмунча рақобатга киришишга тўғри келди. Қизиғи шундаки, ёзда «Тоттенхэм» 25 ёшли футболчи билан жиддий боғланган эди, аммо клуб унинг ўрнига Мики ван де Венни қўлга киритишни афзал кўришди. Нельссоннинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар ўшандан бери давом этмоқда ва у 2024 йилда у жамоасини алмаштириши мумкин.

6.Фред - 17,2

«Олд Траффорд»да беш йил ўйнагач, Фред ёзда янги чақирувни олди ва «Фенербахче»га ўтишни танлади. «Юнайтед» бразилиялик учун 13 миллион фунт стерлинг олди, бу унинг қийматидан бироз камроқ. «Мен бу буюк клубда эканлигимдан жуда хурсандман. Мен гўзал мамлакатдаман. Ҳаммаси яхши кетмоқда. Кайфиятим яхши. Ҳамма мени энг яхши тарзда кутиб олди», - деди Фред Туркияга келганида.

5.Ченгиз Ундер - 17,2

«Фенербахче» ёзда туркиялик футболчи билан шартнома имзолаган ва унинг хизматлари учун 12,9 миллион фунт тўлаган эди. 26 ёшли футболчи жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди, аммо у энди аввалги даражасига қайтишга интилмоқда.

4.Мауро Икарди - 17,2

Турк футболида Икардининг аввалги даражасига қайтиши гўзал манзара бўлди. Аргентиналик футболчи «ПСЖ»да ўйнаб юрган вақтларда кўпинча сояда қолиб кетарди, аммо хайриятки, «Галатасарой» уни ўз йўлига қайтарди. Икарди ўтган мавсумни турк клубида ижара асосида ўтказди ва чемпионатда бор-йўғи 24 ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга муваффақ бўлди. У бу мавсумда ҳам худди шундай сермаҳсул ўйнамоқда, гарчи у вақти-вақти билан қўпол хатоларга йўл қўяётган бўлса ҳам.

3.Уильфрид Заха - 17,2

«Галатасарой» ёзнинг арзон шартномаларидан бирига эришди, чунки улар Захани текинга сотиб олдилар. 31 ёшли футболчи ўзининг янги клубида ҳам барча мусобақаларда олтита гол ва иккита голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди. Ёзда «Кристал Пэлас» раҳбари Стив Периш Захани жамоадан кетганида клубнинг энг буюк футболчиси деб таърифлади: «Уильфрид Заха бизнинг энг яхши ва энг нуфузли ўйинчимиз бўлганлиги сабабли клубни тарк этади. Унинг қолишини қанчалик хоҳлардик, узоқ муҳокамалардан сўнг у ўз карерасининг охиригача ўзини янги клубда синаб кўришини таъкидлади ва биз унинг қарорини ҳурмат қиламиз».

2.ТангуЙ Ндомбеле - 18,0

«Тоттенхэм» мухлислари Ндомбеленинг нималарга қодир эканлигини кўришди, аммо франциялик футболчи Лондон шимолида охир-оқибат асосий таркибдан жой ололмади. 26 ёшли футболчи сўнгги уч мавсумни ижара асосида ўтказди, унинг сўнгги ижара ҳаракати «Галатасарой»да бўлди. Турк клуби Ндомбелени тахминан 13 миллион фунт стерлингга сотиб олиш имкониятига эга, аммо улар бу вариантни қўллайдими ёки йўқми, ҳали вақт кўрсатади.

1.Тете - 20,7

Бразилиялик вингер ёзда «Галатасарой» билан тўрт йиллик шартнома тузди ва энди у лиганинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Тете ўтган мавсум Лига 1да ҳар 139 дақиқада ўртача 1та гол урган. «Галатасарой» мухлислари бразилияликнинг энг зўр ўйинларини ҳали кўришга улгурмади, аммо футболчи ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 11.12.2023. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.