Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муслин: «Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўп сурганимиздан хурсандман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, Россиянинг «Краснодар» жамоаси бош мураббийи, сербиялик мутахассис Славолюб Муслин бундай жамоаларга қарши тўп суриш ёқимли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россия Премьер-лигасида иштирок этувчи «Краснодар» жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви 23 январь куни Дубайдаги Жебел-Али майдонида бўлиб ўтди. «Краснодар»нинг сенегаллик легионер футболчиси Мусса Конате томонидан урилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди – 1:0.

«Ўзбекисон миллий терма жамоасига қарши баҳс йиғинимиз доирасидаги дастлабки ўйин эди. Яхши ўйин гувоҳига айландик, рақибимиз жуда сифатли ўйин кўрсатди. Ўйин давомида бизда ҳам, уларда ҳам қатор имкониятлар бўлди, бироқ, шундай бўлдики, биз ўзимизнинг бир вазиятимиздан фойдалана олдик», - деди Муслин.

«Мағлубиятга учраганига қарамай, бугунги рақибимиз жуда ҳам яхши жамоа эканлигини кўрсата олди. Жамоамнинг йиғиндаги биринчи ўйинда кўрсатган ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Яхши, сифатли футбол кўрсатадиган жамоаларга қарши тўп суриш ҳар доим ҳам ёқимли», - дея қўшимча қилди «Краснодар» бош мураббийи.

«Краснодар»га қарши назорат учрашуви Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғинидаги дастлабки ўйин эди. 2 февраль куни Тошкентга қайтадиган Қосимов шогирдлари 1 февраль куни Озарбойжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Йиғин давомида, шунингдек, хориж жамоаларига қарши қўшимча назорат ўйинлари ҳам ташкил этилиши мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:04, 24.01.2013. Ўқилди: 4772 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик